+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

САЙЛОВ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТИЗИМИ

Сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:

Марказий сайлов комиссияси;

вилоят, туман ва шаҳар сайлов  комиссиялари;

округ сайлов комиссиялари;

участка сайлов комиссиялари.

Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.

Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Кодексга ва  бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш сайлов комиссияси томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.

Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади.

 

Ўзбекистон Республикаси 

Сайлов Кодексининг 11-моддаси.

 

ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ

Маҳаллий Кенгашларга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун:

халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича вилоят сайлов комиссияси;

халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов    комиссияси;

халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича шаҳар сайлов   комиссияси тузилади.

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан сайловга камида саксон кун қолганида етти - ўн беш нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади ҳамда ўз ваколатларини кейинги сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингунига қадар амалга оширади.

Вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларининг раислари ушбу комиссия аъзолари орасидан сайлов комиссияси мажлисида тегишли маҳаллий Кенгашнинг тақдимномасига биноан сайланади.

 

Ўзбекистон Республикаси 

Сайлов Кодексининг 19-моддаси.

 

Прочитано 1494 раз