+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

"САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРFИБОТИ ОЙЛИГИ" O'zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови арафасида турибди. Таъкидлаш керакки, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.

"Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак". O'zLiDeP айни кунларда ана шу ғоя билан сиёсий майдонга чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир. Шу маънода партиянинг халқ билан бирга бўлиши, халқ дардини эшитиши ва муаммоларни биргаликда ҳал этиши, одамларнинг муаммосини ўз муаммоси, деб билган ҳолда тарғибот акцияларини ташкил этиши муҳим жараёнга айланди.

O'zLiDeP Андижон вилоят ҳамда туман, шаҳар кенгашлари томонидан бу борада қатор сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, партиянинг вилоят ва Андижон туман кенгашлари ҳамкорлигида Андижон тумани маданият ва истироҳат боғида "Янги  Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида  партиянинг сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбири турли расмиятчиликлардан ҳоли, очиқ майдонда ўтказилди. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратмоқда..

Тадбирда сўз олганлар O'zLiDePнинг амалий ишлар партияси эканини таъкидладилар. Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бу каби   тарғибот тадбирлари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилади. 

 

Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

 

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Прочитано 1471 раз