+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

Она тилим сен борсан, шаксиз...

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Ўзбек фильмларидан бирида айтилган, кўпчиликка ёд бўлиб кетган бир ибора бор: "Музқаймоқ чет элники деса, ётволиб ялашади!" Дарҳақиқат, халқимиз янгиликка ўч, четдан кириб келаётган ҳар қандай эпкинни (яхши маънода, албатта) ўзлаштиришга уринади. Бироқ, бу ерда гап четдан кириб келаётган оддий бир музқаймоқ ё бирон бир буюм устида эмас, балки миллатнинг руҳи, жамиятнинг кўзгуси бўлган - тил, она тилимиз ҳақида кетганда, масалага шунчаки қараш мумкин эмас. 

"Sinem", "Populyar", "Teddy boom", "mavi", "Utes", "Ideal", "Orkide", "По карману", "X-men", "Asia insuranse". Буларшаҳримизнинг  турли кўчаларидаги дўкон ва бинолар пештоқларига ёзилган номлар. Бундан    ташқари, "Супер маркет", "Мини маркет", "Лаваш центр", "Суперсомса", "Хот дог", "Шаурма", "Салон красоты", "Мы открылись",   каби бошқа тилларда ҳам кам учрайдиган ўнлаб антиқа ёзувларни ҳар қадамда учратамиз.

Бундай мисоллар жуда кўп. Бунинг учун шаҳримиз кўчаларини бир айланиб, бино ва жой номларини кўздан кечириш кифоя.

Кейинги йилларда мамлакатимиз жаҳонга юз тутди, Ўзбекистон халқаро миқёсда тобора ўз ўрни, нуфузига эга бўлиб бормоқда. Ана шу жараёнда ёшларимизнинг кўплаб ютуқларни қўлга киритаётгани, тил ўрганишга бўлган иштиёқ, интилишнинг кучаяётганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бугун инглиз тилини ҳеч бўлмаса бошланғич даражада билмайдиган мактаб ўқувчиси топилмаса керак. Аммо...

Ўзганинг тилини ўрганишдан олдин, ўз тилимизни мукаммал билишимиз керак эмасми? Чет тилини ўзлаштиришдан олдин ўз она тилимизни пухта ўзлаштиришимиз, гўзал она тилимизни севиб, ардоқламоғимиз, қадрини кўтармоғимиз шарт эмасми!?

"Нега дўконингиз номини айнан инглиз тилида ёздингиз. Ўзбекча ёзсангиз бўлмасмиди?" - сўрайман бир дўкон эгасидан.

"Яхшироқ жаранглайдида. Бунинг устига замонга мос. Чет элча ёзсангиз, меҳмонларни ҳам жалб қилади. Сайёҳларни ҳам назарда тутганмизда" дейди у бамайлихотир.

Тўғри, дўкон номини чиройли ёзиб илиш ҳам яхши реклама. Бироқ, савдонинг юришиши, маҳсулотнинг харидоргир бўлиши номни ажнабий тилда ёзишга боғлиқ эмас-ку. Ё ўзбек тилида маънодор, чиройли жаранглайдиган сўзлар йўқмиди?  Наҳотки, ўз она тилимизга бўлган эътибор, ҳурмат шу даражада бўлса?!

Албатта, тил доимий ривожланишда. Бугунги тилимиз ҳам шу кунга қадар не замонларни босиб ўтмади, дейсиз. Аммо тил ҳар доим ҳимояга муҳтож бўлиб келган. Сизнингча, биз ўзбек тилини аждодларимиз каби ҳимоя қиляпмизми? Бунинг нақадар жиддий эканлигини ақалли ҳис эта оляпмизми? Афсуски, масала бундай қўйилганида ижобий жавоб беришга киши ўйланади. Минг афсуски, баъзи ҳолларда тилни ҳимоя қилиш ўрнига уни писанд этмаслик йўлидан борувчи ёшлар кўпайиб бормоқда. Уларнинг ҳар уч сўзидан бирида русча ёки     бошқа хорижий тилга мансуб сўзларни учратиш мумкин. Ҳатто баъзи телевидение кўрсатувларида, айниқса, шоу дастурларда, тижорат фильмларида адабий тил ўрнини шева сўзлар эгаллаб олаётганига нима дейсиз?!

Бир куни 4-синфда ўқийдиган ўғлим мендан "ойижон,   "ростакасими" дегани нима?" дея сўраб қолди. У буни телевизордаги бошловчидан эшитиб қолибди. Ўғлим айтган дастурни кузатдим. Эътибор берсам "ЗўрТВ" телеканалидаги    машҳур бошловчилардан бири ҳар кўрсатувда шу сўзни такрорлар экан. Ўғлимга "ростакасим" - бу "ростдан, ростакамдан" дегани, дея тушунтирдим.

Афсуски, жуда кўп теле ва радио бошловчилар адабий тил меъёрларга риоя қилмайдилар. Айниқса, хусусий теле, радиоканалларда шундай ҳолатларга кўп дуч келамиз. Ахир, оммавий ахборот воситалари тил софлигини сақлаш, адабий тил нормаларига амал қилишда барчага ўрнак, кўзгу бўлиши керак эмасми?

Албатта, ўсиб келаётган ёш авлод зиёли қатлам вакилларидан кўра шоу-бизнес санъаткорларига кўпроқ тақлид қилишга мойил. Лекин бу "ибратли" "актёр" ва "хонанда"лар оммага кўриниш берганларида адабий тилда гапиришга ҳаракат қилишадими? Биз юлдуз даражасига кўтариб, ҳурматини жойига қўядиган айрим шоу бизнес вакиллари эса ўз она тилимизда ё гапиролмайдилар ёки гапиришдан уяладилар.

Глобализация, АКТ соҳасининг ҳаётимизга чуқур кириб келиши, интернет ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг тараққиёти туфайли кириб келаётган ахборот оқимининг кўплиги сабаб тил билан боғлиқ муаммолар бундан кейин ҳам долзарблигича қолаверади. Буларнинг бари даволаш шарт бўлган оғриқли нуқталаримиздир. Бунинг учун тил маданиятини   сингдиришни, аввало, ёшларга ибрат бўлаётган, улар интилаётган қўшиқчилар, кино актёрлари, телебошловчилар, оммабоп сайтлардан бошламоғимиз лозим.

Севимли шоиримиз марҳум Абдулла Орипов:

Она тилим, сен борсан,  шаксиз,

Булбул куйин шеърга  соламан.

Сен йўқолган кунинг,  шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб  қоламан.

дея тилимизга жуда чиройли таъриф берган эди.

Она тилимиз бизнинг бойлигимиз, фахримиз, миллатимизнинг руҳи. Уни ҳар биримиз асраб-авайламоғимиз, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоғимиз, зарур бўлса, ҳимоя қилмоғимиз лозим.

 Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 4 октябрда "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарорнинг қабул қилинганлиги юртдошларимизнинг кўнглидаги иш бўлди.   Мазкур ҳужжат айнан ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори   босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Шоирахон АЗИМОВА,

Олтинкўл туманидаги

 

1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Прочитано 1334 раз Последнее изменение 04 Нояб 2019