+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Фев 2019

Она ва бола соғлом, бахтиёр бўлган жамият юксалади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

2019 йил - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги - 2019 йил юртимизда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб номланди. Жорий йил мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар кўлами янада ортадиган хайрли йиллардан бири бўлиб тарих саҳифаларига   муҳрланади.

Барчамизга яхши маълумки, юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда бу борада эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, қўмитамиз фаоллари, бошланғич ташкилотларимиз етакчилари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар саъй ҳаракати билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маҳаллалар, меҳнат жамоалари ҳамда ҳар бир оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни "оммавий маданият" ва турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган кўплаб тадбир ва мулоқотлар ўтказилаётганлиги мазкур йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда опа-сингилларимизни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар, ажримларнинг олдини олишга қаратилган қатор амалий ишлар олиб борилди. 300 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Хотин-қизлар тадбиркорлиги, оилавий бизнесни ривожлантириш учун 1,2 млрд. сўмдан зиёд миқдорда кредитлар ажратилди

Бундан ташқари, оилаларни мустаҳкамлаш, ноқонуний никоҳларга йўл қўймаслик борасида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Жумладан, ажрашиш арафсидаги 177 оила тикланди, 212 та шаърий никоҳ билан яшаётганлар никоҳи расмийлаштирилди. Олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида туманимизда салбий ҳолатлар кескин камайди.

Янги йилда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

2019 йил опа-сингилларимизга, юртдошларимизга бахт, қувонч ва омад келтирсин.

 

Нигорахон ЮЛДАШЕВА,

 

Шаҳрихон тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Прочитано 2009 раз