+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Нояб 2017

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ОМБУДСМАННИНГ РОЛИ ЯНАДА ОРТАДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(48-сон)

2017 йил - «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес марказида "Давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришда Омбудсманнинг роли" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалар координатори, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат     бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Омбудсман фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш, мазкур йўналишларда халқаро норма ва меъёрларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда, - дейди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори маслаҳатчиси Сабина Синжерян. - Шундай бўлса-да, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, белгиланган ишларни халқаро меъёр ва андозалар, асосида ташкил этиш ана шу йўналишдаги ишларни юқори босқичга кўтаришга ёрдам беради.

Тадбирда мутахассисларнинг йил дастури ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда давлат ҳокимияти органлари фаолияти", "Давлат ва аҳоли ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришда Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг роли, унинг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги масалалари", "Омбудсман тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, Омбудсманнинг давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашдаги роли" сингари қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Иштирокчилар томонидан мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жараёнларида Омбудсман иштирокини кенгайтириш, шунингдек, унинг давлат, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Андижон вилоятида 35 нафар фуқаро ўз ҳуқуқларининг бузилиши ва  бошқа турли масалалар бўйича мурожаат қилди, - дейди (Омбудсман)нинг вакили Абдумутал Абдуллаев. - Мурожаатлар бўйича тегишли давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хатлар юборилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган зарур ишлар олиб      борилди. Омбудсман аралашуви билан 24 мурожаат ижобий ечимини топди.

Якунда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

*  *  *

вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг сайёр қабули ташкил этилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда   (Омбудсман) иштирокчиларни фаолияти давомида келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили ва олиб борилган мониторинг натижалари асосида тайёрланган ҳисоботи билан таништирди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 2309 раз Последнее изменение 08 Янв 2018