+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Мингтепа ёдгорлиги - туризм гавҳари

Фаолият сарҳисоби

Марҳамат туманидаги "Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди 2018 йил 19 февралда ташкил топган бўлиб, бой тарихимизни ўзида сақлаб келаётган маданий мерос, қарийб 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимги Довон давлатининг пойтахти ҳаробаси - Мингтепа археология ёдгорлиги ва тумандаги бошқа 70 дан ортиқ маданий мерос объектларининг тарихий ва бугунги кундаги аҳамияти, шунингдек, уларни бус-бутун сақлаш, моддий ва маънавий фойдаси, иқтисодий ва ижтимоий самараси, маънавий ва маърифий роли тўғрисида доимий тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Бундан ташқари, фондимиз томонидан туманда туризмни ривожлантириш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ёшларимиз қалбида она ватанга муҳаббат, юртга садоқат, ўтмишимиз, бебаҳо тарихий обидаларимиз билан ғурурланиш, миллий ва маънавий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда.

 Ўтган давр давомида фондимиз томонидан "Мингтепа археология ёдгорлиги" китоб-альбоми яратилди, "Мингтепа" номли илмий-оммабоп тўплам, "Мингтепа зиёратгоҳлари ва қадамжолари" номли рисола чоп этилди. "Мингтепа" археология ёдгорлиги, "Мингтепа" очиқ ва ёпиқ музейига аҳоли ва ёшлар учун узлуксиз бепул  экскурсиялар амалга ошириб келинмоқда.

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Мингтепа - туризм гавҳари, янги иш ўринлари манбаи", "Буюк тарихимизни ўзида сақлаб келаётган қадимий Мингтепа ёшларимизни ватанга муҳаббат, юртга садоқат ўтмишга ғурур, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик", "Маданий мерос объектлари инсонларга ғурур берувчи, тарихий билимларини оширишга, ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга, улар базасида туризмни ривожлантириб юқори самара олишга хизмат қилувчи муқаддас масканлардир" мавзуларидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, "Мингтепа зиёратгоҳлари ва қадамжолари" номли рисола асосида "7 авлиё ота зиёратгоҳлари" деб номланган ҳужжатли фильм яратилди. Фонд раҳбарининг ташаббус ва таклифлари асосида тумандаги маданий мерос объектларини сақлаш ва туризмни ривожлантириш бўйича халқ депутатлари туман кенгаши сессиясининг алоҳида қарори чиқарилди.

Умумтаълим мактабларида қўшимча машғулотлар ўтказишда фойдаланиш учун "Марҳамат тарихи" номли қўлланма ва "Марҳамат тарихи хрестоматияси" яратилди. "Мингтепа" очиқ ва ёпиқ музейларида минглаб аҳолига фонд томонидан бепул хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Фонд томонидан ҳисоб рақамига грант маблағларидан ташқари 2021 йилда 10 миллион 820 минг сўм, 2022 йилда 1 миллион сўм миқдорида хомийлик пуллари келиб тушган. Ҳисоб рақамимизга келиб тушган барча маблағлар мақсадли равишда сарфланмоқда.

 

Шаҳло ҲУСАНОВА,

"Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси.

"СИЙЛАГАННИ ЯРАТГАН ЭГАМ СИЙЛАСИН" ЁХУД МИННАТДОР ҚАЛБ ИЗҲОРИ

2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизда ногирон, эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бундай эътибор айниқса, мен каби хаста инсонларнинг яшашга бўлган иштиёқини, эртанги кунга ишончини оширмоқда. Атрофингдаги кишиларнинг меҳр-мурувватини ҳис қилиб яшаш муҳтож кишиларнинг қулфи      дилини яйратади, кайфиятини кўтаради. Шу тариқа улар ўзларининг мушкули енгил, дарддан фориғ бўлгандай ҳис этадилар. 

Мен Жалақудуқ тумани Қадақсин маҳалласида ёлғиз яшайман, 2- гуруҳ ногирониман,  ёшим 55 да. Маҳалламизнинг "Аёллар дафтари"га киритилганман. Хонадонимга ҳафтада икки кун ижтимоий хизмат муассасаси ходимаси келиб, уй ишларимни бажариб беради. Юмушларимни бажонидил бажариб бераётган ходима Унсуной Орзиқуловадан беҳад миннатдорман.

Ўтган йили муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ҳайит-байрами муносабати билан "Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!" деб ёзилган, рангли, чиройли ёрлиқли совғаларни олганлигим ҳаётимдаги энг унутилмас воқеалардан бири бўлди. Президентимизнинг мен каби хаста, оддий инсонларга кўрсатаётган эътиборидан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғасини маҳалламиз раиси Шуҳратбек Раҳматуллаев, туман ҳокимлиги вакиллари уйимга олиб келиб беришди. Бунинг учун энг аввало, юртбошимиздан, ҳокимларимиздан, мана шу хайрли ишга бош қўшган барча инсонлардан чексиз миннатдорман. Уларнинг барчаларига эзгу тилаклар билдириб, инсон қадри улуғланаётган  юртда яшаётганлигимга шукроналар қиламан, Яратган Эгамга дуолар қиламан.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги менга, мен каби кўплаб инсонларга яна байрам совғаси тақдим этди. Давлатимизга, яхши инсонларга мингдан-минг раҳмат, илойим, бошлари тўйлардан чиқмасин.

Янги йил байрами арафасида янада қувонарли ҳолат юз берди. Хонадонимга бир гуруҳ  давлат хизматчилари совға-саломлар билан ташриф буюришди. Маҳалла раиси Ш.Раҳматуллаев, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали туман бўлинмаси раҳбари  Жўрабек Рўзиев мен билан суҳбатлашди, кўнглимни кўтарди. Таклиф ва мулоҳазаларим, ўй-фикрларим билан ўртоқлашди. Ҳатто, бирга эсдалик учун суратга тушдик. Хонадонимни, яшаш шароитларимни кўрди. Имкон қадар ҳаракат қилиб, уйимни таъмирлашга ёрдам беришини айтди. Табиий газдан фойдаланганлигим тўғрисидаги дафтарчамни текшириб, ҳисоб-китоб қилиб кўрди.

Буни қаранг-ки, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай газ таъминоти корхонасининг мижозлар билан ишлаш бўлими ходими Баҳодиржон Абдунабиев қўнғироқ қилиб, менга табиий газдан фойдаланганлигим учун мавжуд беш юз минг сўм миқдордаги қарздорлигим бартараф этилганлигини айтганида жуда хурсанд бўлиб кетдим.

Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ногиронлиги бўлган мен каби инсонларга оталарча ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Мен мана шундай юрт фарзанди эканлигимдан бахтиёрман. Кириб келган янги - 2023 йил юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб номланганлиги ҳам бежиз эмас. Ишонаманки, янги йилда ҳам биз каби ногиронлиги бўлган хастадил инсонларга кўмак беришдек хайрли ишлар кўлами янада кенгаяди.

Инсон қадри улуғланётган юртимизга кўз тегмасин, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамлансин.

Муяссархон АБДУРАҲИМОВА,

II гуруҳ ногирони, Жалақудуқ тумани.

Гўзал хулқ - ота-онадан мерос

Дил туҒёни

Ота-она ҳамма вақт "болам" деб яшайди. Фарзандлари камолини  кўришни  орзу қилади, унда чиройли  сифатлар, гўзал инсоний фазилатлар намоён бўлишини истайди. Фарзанд улғайган чоғида ҳам ота-онасига талпинади. Бир   мурғак жонни улғайтириб, эл-юртга қўшиш учун ота-она қанча заҳмат чекади.  Бироқ улар ҳеч қачон боласининг вояга етгунига қадар қилган меҳнатларини таъна қилмайдилар. Жигарбанди учун ҳамиша ўз жонини беришга тайёр бўладилар.

Ёшим улғайиб, ўзим ҳам она бўлдим. Кўз ўнгимда болаларим улғайишмоқда. Ота-онамни тез-тез кўргани борар, улар билан дийдорлашишни  канда қилмасдим. Ўзимча, уларни қадрлаяпман, соғинтирмай, мудом йўқлаб тураман, бахтимга тинч бўлишсин, деб ўзимдан хурсанд, ҳаётимдан завқланиб яшардим.

Бизни боқиб, тарбиялаб, эл-юртга қўшган ота-онам нуроний ёшда. Улар фарзандларини чиройли тарбиялаган, кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли ҳаёт кечирган, ҳаж ибодатларини адо этган бахтли инсонлардир.

Ўз вақтида улар биз - фарзандларини ўқитиб, уйли-жойли қилишган, бизнинг камолимиз, эришган ютуқларимиз орқали орзуларини рўёбга чиқарган, бизлардан кўнгиллари тўлган ва ҳамиша дуода бўлган эдилар. Ҳаёт бешавқат экан. Бирин-кетин улар оламдан ўтдилар. Уларни йўқотгандан кейин  қадрларини янада чуқурроқ ҳис этдик. Ота-онамни тез-тез йўқлаб турганим учун  уларни йўқотиш мен учун  анча оғир кечди. Ахир, улар ҳаёт синовларини мардона енгиб ўтган менинг суянч тоғларим эди.

Улар билан ўтган дамларни, уларнинг ҳикматга тўла суҳбатларини тез-тез ёдга оламан, соғинаман. Фарзандларимга уларнинг олижаноб ва юксак инсоний фазилатлари ҳақида гапириб бераман.

Отам болалигимдан "анворимнинг гули, атрофида сайрайдиган булбули" деб мени эркалашлари, онамнинг "она қизим", деб алқаганлари умрбод қалбимга муҳрланиб қолган. Ўйлаб қарасам, улар ҳақиқий фаришталар экан.

Ота-онамнинг тарбияси, панд-насиҳатлари билан камол топдик, оқ-қорани танийдиган, ҳаёт синовларига дош бера оладиган, ҳаётда ўз ўрнимизни топа оладиган, салоҳиятли инсонлар бўлиб камолга етдик.

 Инсон ота-онасини ардоқласа, хизматини қилиб, дуоларини олса, барча эзгу мақсадларига эриша олишига ҳаётим мисолида амин бўлдим. Бугун соғ-саломатман, оилам, фарзандларим тинч, хаж ибодатини адо этдим. Бир инсонга, бир аёлга бундан ортиқ яна қандай бахт бўлиши мумкин.

Ёшимиз улғайиб, фарзанд, набираларимизга ота-онамиздан мерос - чиройли хулқни ўргатишга, чиройли тарбияни беришга ҳаракат қиляпман. Аёлларимиз оиласида ана шундай чиройли муҳитни, гўзал хулқ, одобларни шакллантира олса, унинг авлодлари ҳам ана шу гўзал анъана ва қадриятларни шубҳасиз, давом эттиради.

Мана шундай бахтиёр кунларда ота-онамни эслайман, дилимга беихтиёр қуйидаги мисралар келади:

Яхшиликлар кўзлаб ўзингиз,

Фарзандларга жони фидосиз,

Меҳр-оқибатдан сўзлаган - сиз,

Меҳри дарё, қўш қанотимсиз.

 

Меҳр булоғидан сув тутган,

Қалбларимга сеҳр жо этган,

Жонимнинг парчаси, деб суйган,

Жонкуярим, меҳрибонимсиз.

 Замирахон МАНСУРОВА,

Андижон шаҳридаги 48- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.     

 

ВИЛОЯТИМИЗДА 3,5 МИНГ  НАФАРГА ЯҚИН АЁЛГА ҲИМОЯ ОРДЕРИ БЕРИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизлар, хусусан, қийин турмуш шароитига тушиб қолган, турли тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Белгиланган режа асосида масъуллар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида хотин-қизлар жиноятчилиги, оилавий ажрим ёки ажрим ёқасидаги, нотинч оилалар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўрганишлар, тадбирлар доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, айниқса, оилавий ва бошқа турли     тазйиқларга учраган, одам савдосидан азият чеккан аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни одатий ҳаётга қайтариш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоятдаги алоҳида гуруҳга кирувчи, яъни жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ҳисобида қайд этилган, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган, турли салбий иллатлар гирдобига тушиб қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бор, ажрим ёқасида турган, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликларга учраган хотин-қизлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган йил давомида ана шу тоифадаги 3 минг 479 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳимоя ордерлари бериш орқали 3 минг 301 та оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит яхшиланди. Жумладан, 1 минг 464 та оиладаги низолар бартараф этилди. Шунингдек, 1 минг 837 та ажрим ёқасидаги оила яраштирилди.

Ҳимоя ордери билан белгиланган чекловларга риоя қилмаслик бўйича 185 та ҳолат аниқланиб, бунга йўл қўйган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Вилоятда турли тазйиқ ва зўравонликларга учраган, умуман, алоҳида кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг ҳимоясини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда.

Ибодатхон ЙЎЛДОШЕВА,

Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси муҳим ишлар бўйича

инспектори, майор.

ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.     

 

Андижон туманида хотин-ҚизЛАР касб-ҳунарга ўҚитилмоҚда

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар  ассоциацияси Андижон туман бўлинмаси томонидан касб-ҳунарга ўқитилган 38 нафар аёл ва қизга махсус сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аёллар тадбиркорлигини ривожланиши - иқтисодий  барқарор оила гарови" лойиҳаси доирасида Андижон туманидаги Хортум, Храбек, Хакан,  Исломобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган қиз ва аёллар чеварлик, пазандалик, компьютер саводхонлиги йўналишлари бўйича ўқитилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари бўлган 38 нафар аёл тикувчилик, пазандалик ва компьютер саводхонлиги бўйича 2 ойлик курсларни тамомлаб, ўзлари танлаган ҳунарни ўрганди. Энди улар ўрганган ҳунари бўйича хонадонларида иш олиб бориш ёки тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш орқали даромад топиш имконига эга бўлдилар. Мазкур жараёнда уларга уюшмамиз, шунингдек, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда банклар яқиндан ёрдам беради.

 Лойиҳа доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган хотин-қизлар "Ўз бизнесингни бошла" мавзусидаги 35 соатлик семинар-тренинг машғулотларида ҳам иштирок этиб, бизнес-режа тайёрлаш, кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, солиқ имтиёзлари борасидаги билим ва тушунчаларини бойитдилар.

- Пазандалик йўналишида таҳсил олиб, турли пишириқлар пишириш, салатлар тайёрлашни пухта ўргандим, - дейди Исломобод маҳалласида яшовчи Шоҳсанам Шукурова. - Энди "Тадбиркор аёл" уюшмаси ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими кўмагида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонимда тадбиркорликни йўлга қўйиш, даромад олишга ҳаракат қиламан.

Янги йил байрами арафасида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Замирахон Абдураҳмонова ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида курс битирувчиларига махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Лойиҳа давомида 300 нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизларни бепул касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган. Шу билан бирга, туман ҳалқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Хакан, Хортум, Храбек маҳаллалари худудларида жойлашган 25 та умумтаълим мактаблари битирувчи қизларининг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини бойитиш ва янада мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-дарслар, касб-ҳунарга ўргатиш машғулотлари ўтказилади. Мазкур йўналишда биринчи босқич курс  машғулотларини якунлаган ўқувчи қизларга ҳам сертификатлар топширилди.

Умуман, лойиҳа асосида ҳозирга қадар 220 нафар опа-сингилларимиз касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича ўқитилди.

 

Зарифахон АҲМЕДОВА,

"Тадбиркор аёл" уюшмаси Андижон туман бўлинмаси раиси.

ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.  

  

Талабалар ётоҚхонаси  фойдаланишга топширилди

Янги йил байрами арафасида Андижон давлат тиббиёт институти талабалари учун 400 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимиздаги олий ўқув юртлари талабаларини ётоқхона, турар-жой билан таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда вилоятдаги 10 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида 58 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Бугунги кунда  уларнинг 8 минг 700 нафардан ортиғи олий ўқув юртларига қарашли 16 та талабалар турар жойларида истиқомат қилмоқда. Бир қанча талабалар эса институтларга яқин ҳудудлардаги хонадонларда ижара асосида яшаб келишмоқда. Уларнинг маълум қисмига олийгоҳлар томонидан ижара пуллари тўлаб берилмоқда.

Жорий  ўқув йили бошида талабаларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжи ўрганилганида, яна 12,5 минг нафардан ортиқ талаба турар-жойга муҳтож эканлиги маълум бўлган эди. Ана шундан келиб чиқиб, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шерикчилик дастури асосида кўплаб талабалар ётоқхоналари барпо этиш кўзда тутилган. Янги йил байрами арафасида 2022 йилда барпо этилиб, ишга туширилиши режалаштирилган талабалар ётоқхоналаридан бири фойдаланишга топширилди.

Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талабалари, қурувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ётоқхона очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда талаба ёшларнинг яшаши, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

-      Янги    йил байрами арафасида замонавий, барча қулайликларга эга 400 ўринли ётоқхона талабалар ихтиёрига топширилди, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов. - Ушбу ётоқхонада талабаларнинг яшаши, касб-ҳунар ўрганиши учун зарур барча шароитлар яратилган.

Давлат хусусий-шерикчилик асосида барпо этилган ушбу ётоқхона тадбиркорга тақдим этилган 10,8 миллиард сўм субсидия ва ўзи томонидан ажратилган қарийб 11 миллиард сўмга яқин маблағ ҳисобига қад ростлади. Ётоқхонада талабалар учун зарур барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, ётоқхонанинг биринчи қаватида пазандалик, чеварлик цехлари ташкил этилди, фитнес клуб фаолияти йўлга қўйилди.

Талабалар бўш вақтларида ташкил этилган цехларда ҳунар ўрганиши, ишлаб, даромад топишлари мумкин.

-      Янги ётоқхона биз талабалар учун ҳақиқий янги йил байрами совғаси бўлди, - дейди институт талабаси Сўғдиёна Шермуҳаммедова. - Ўқув йили бошидан ижарада яшаб келдик. Ижара тўлови, борди-келди бизни бироз қийнаб келаётган эди. Мана, бугун барча қулайликларга эга янги ётоқхонага кўчиб ўтдик. Биз талабалар яратиб берилган бундай қулайликлардан, кўрсатилаётган эътибордан беҳад хурсандмиз.

Келгусида Андижон давлат университети, Андижон машинасозлик ҳамда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти талабалари учун 1400 ўринли яна учта ётоқхона ишга туширилади. 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

"МЕНИНГ АРМИЯМ - МЕНИНГ ФАХРИМ"

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабида "Менинг армиям - менинг фахрим"  мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими ҳамда Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинларига љарашли Андижон шаҳридаги ҳарбий љисм ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўз олган    Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Ортиљова, ҳарбий љисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник А.Юсупов, Муҳаммад Юсуф номли ижод мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари    Н.Юсупова иштирокчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этдилар. Мамлакатимиз Љуролли Кучлари салоҳияти, Ватан ҳимояси, ҳарбийларнинг масъулиятли ва шарафли бурчи ҳаљида гапирдилар.

ҳарбийлар ва ижодкорлар ўртасидаги самимий суҳбатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, китоб мутолааси, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги асарлар хусусида сўз юритилди.

Шундан сўнг ҳарбийлар ижод мактабида ташкил этилган Муҳаммад Юсуф музейи экспонатлари, китоблари кўргазмаси билан танишдилар. Шоирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳаљида кенг маълумотлар олдилар.

Тадбир доирасида ҳарбийлар ўртасида "Менинг армиям - менинг фахрим" мавзусида"Энг яхши тасвирий санъат асари"кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ижодкор ҳарбий хизматчилар ўзлари чизган  расмлар билан иштирок этдилар.  Танловда  сержант Бекзод Ҳамидовнинг ижодий ишлари биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Иккинчи ўрин оддий аскар Меҳриддин Љўчљоровга, учинчи ўрин эса оддий аскар Комилжон Рўзиевга насиб этди.

Танловнинг ғолиб ва     совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан таљдирландилар.

Санобархон СУЛАЙМОНОВА,

ҳарбий љисм маданият маркази бошлиғи, маданий-маърифий ишлар бўйича командир  маслаҳатчиси.

ЮРТ ҲИМОЯСИ - МУҚАДДАС БУРЧ

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан ҳудуддаги маҳалла, умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, ҳарбий бурчга ҳурмат ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ҳарбий қисм аскар ва зобитлари иштирокида тумандаги 23- умумтаълим мактабида "Юрт ҳимояси - муқаддас бурч" деб номланган давра суҳбати ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.

Давра суҳбатида ҳарбийлар ўқувчи ёшларга харбий хизмат жараёнлари, шунингдек,  чегара қўшинларининг шонли ва жанговар анъаналари, Давлат чегараларини қўриқлаш шарафли вазифа эканлиги ҳақида гапириб берди. 

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ва ҳарбий хизматчилар самимий мулоқот қилдилар, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳарбийлардан батафсил жавоблар олди. Айниқса, улар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақалари қизиқарли кечди.

Ёшларга қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди, ҳарбий хизматни ўташ, қуроллардан фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.

Якунда спорт мусобақаси ғолиблари, тадбирда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчи ва ҳарбийлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир ёшлар қалбида Она Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, ҳарбийларга бўлган ҳурмат-эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Бобуржон ОЛТИБОЕВ,

ҳарбий қисм бўлинма командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, лейтенант.

Аёлларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши - энг муҳим вазифа

Сарҳисоб

Гулнорахон АБДУЛЛАЕВА,

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва

хотин-љизлар бошљармаси бошлиғи.

Янги йилни барча юртдошларимиз љатори андижонлик аёллар ҳам юљори кўтаринкилик билан кутиб олдилар. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номланган ушбу йил бошида дилимизда ўйлаб юрган орзу ва ниятларимизга эришишдек эзгу ва хайрли маљсадлар жўш урмољда.

Якунланган йил ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из љолдирди. Хусусан, вилоятимизда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-љизларни љўллаб-љувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, турмуш шароитларини яхшилашга љаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги билан ҳам ёдимизда љолди.

Ўтган йили вилоятдаги  маҳалла фуљаролар йиғинларида истиљомат љилаётган 63 минг нафар хотин-љиз "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб,  уларнинг барчасига ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар, хотин-љизлар билан ўтказилган бевосита суҳбатлар, љолаверса, уларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитидан келиб чиљиб, "Аёллар дафтари"га киритилганлар бир нечта тоифага ажратиб олинди. ҳар бир тоифа билан алоҳида, тизимли тарзда ишлар олиб борилди. Жумладан, йил давомида опа-сингилларимизнинг саломатлигини муҳофаза љилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор љаратилди.

Туғиш ёшидаги барча аёллар босљичма-босљич чуљурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташљари, 300 минг нафар аёлнинг саломатлиги тикланди. Турли хасталиклар билан оғриётган 172 нафар хотин-љизда бепул мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказилиб, уларнинг саломатлиги яхшиланди.

"Аёллар дафтари"га киритилган, тадбиркорлик љилиш истагидаги 10 минг нафардан зиёд хотин-љизга Халљ банки, Агробанк, Микрокредитбанкнинг ҳудудий филиаллари ва бошља тижорат банклари томонидан 60 миллиард сўмга яљин миљдорда кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига улар ўз тадбиркорликларини йўлга љўйдилар.

Хотин-љизларнинг бандлигини таъминлаш масаласи энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлди. Бандлик ва бошља љатор дастур ҳамда лойиҳалар доирасида љарийб 300 минг нафар хотин-љизнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз, лекин ишлаш истаги бўлган 27 минг нафардан зиёд опа-сингилларимиз доимий ишга жойлаштириш, мавсумий ишларга жалб этиш, касб-ҳунарга ўљитиш, ишсизлик нафаљаси тайинлаш, турли манбалар ҳисобидан субсидия ажратиш орљали бандлиги таъминланди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда аёллар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини    шакллантириш маљсадида 5-15 декабрь кунлари долзарб ўн кунлик ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида ишсиз, лекин ишлаш лаёљатига эга хотин-љизлар рўйхати шакллантирилди, уларнинг ҳар бири билан бевосита суҳбатлар ўтказилиб, яшаш ҳудудларига яљин жойлашган корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди, аёлларимизнинг имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.  Ушбу хайрли ташаббус ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлигини таъминлашга ёрдам берди.

Шунингдек, йил давомида "Аёллар дафтари"га киритилган 15,5 минг нафар бољувчисини йўљотган оиладаги аёлларга, 8 минг 700 нафар ногирон, 6 минг 600 нафар ногирон фарзанди бўлган хотин-љизларга турли даражада амалий ёрдамлар кўрсатилди.

ҳар бир аёл ўз уйида, оиласи, фарзандлари љуршовида тинч ва бахтли яшашни истайди. Минг афсуски, турли сабаблар, ҳаётий љийинчиликлар туфайли ўз уйига эга бўлмаган, уй-жойга муҳтож аёлларимиз борлиги барчамизни жиддий ташвишга солади. Ана шу тоифадаги опа-сингилларимизга кўмаклашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор љаратилди. Жумладан, ижарада яшаётган 600 нафар эҳтиёжманд аёлга ижара, уй-жойга муҳтож 320 оилага уй-жой олиши учун бошланғич тўлов пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож 118 нафар аёл уй-жой билан таъминланди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳамда оилалар фарзанд-ларини љўллаб-љувватлашга ҳам алоҳида эътибор љаратилди. Масалан, эҳтиёжманд оилаларнинг 1 минг 800 нафар фарзандига олий ўљув юртларига киришда  4 фоизли  имтиёз берувчи тавсиянома берилди. Бундан ташљари, яна 2 минг 400 нафар беш йил иш стажига эга, эҳтиёжманд аёлга олий ўљув юртига кириши учун ана шундай тавсиянома таљдим этилди.

Умуман, "Аёллар дафтари"га киритилган 63 минг нафардан зиёд хотин-љизларимизнинг муаммоларини бартараф этишга љаратилган ишлар амалга оширилди, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жорий йилда ҳам мазкур йўналишдаги ишларимизни изчил давом эттирамиз. Жумладан, бу йил тўртинчи   босљич "Аёллар дафтари"га 91 минг нафар аёлни киритиш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича ўз олдимизга аниљ режалар белгилаб олдик.

Шу билан бирга, оилаларни мустаҳкамлаш, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ажримларнинг олдини олиш, низоли оилалардаги келишмовчиликларни бартараф этиш, айниљса, хотин-љизлар иштирокидаги ҳуљуљбузарлик ва жиноятчиликка йўл љўймаслик борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор љаратилади. Бунда маҳаллалардаги хотин-љизлар фаоллари, ҳар бир туман, шаҳар ва маҳаллада ташкил этилган "Ољила аёллар" ҳаракати фаоллари, отинойилар мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб бориш орљали олдимизга љўйган маљсадларга, албатта эришамиз.    Оилаларимизнинг тинч ва фаровон бўлиши, хотин-љизларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб, бахтли яшашини таъминлаш учун зарур барча ишларни амалга оширамиз.  

ЯНГИ ЙИЛ ЎЙЛАРИ

Мавж урар юракда ҳиссиёт,

Жўшади оташдек бир илҳом.

Оҳ, бунчалар гўзал бу ҳаёт,

Этар бунча мафтун, бунча ром?

 

Кетар ғубор қор каби дилдан,

Қалбим шабнам сингари нафис.

Шўх қўшиқлар тушмайди тилдан,

Бу Ватанда шундай бахтлимиз.

 

Осмон тиниқ, осмон мусаффо,

Осойишта ўтар ҳар оним.

Ҳар бир йилдан эзгулик совға,

Йилдан-йилга ошар имконим.

 

Янги йилим, бахтим, иқболим,

Қанот қоқиб келаётган қуш.

Сен гуллаган орзу ниҳолим,

Сен ўнгидан келган ширин туш.

 

Юртбошимнинг мақсади - улуғ,

Она, аёл-қизни этади эъзоз.

Дунёни лол қилган инсонга,

Фарзанд бўлиш-дўстлар, қандай соз.

 

Тилакларим бисёр, Янги йил,

Юртимиз тинч, халқ бўлсин омон.

Байрамлардан яйрасин кўнгил,

Бахтли бўлсин бунда ҳар инсон!

Ирода ОРИФЖОНОВА,

Балиқчи тумани.