+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Мингтепа ёдгорлиги - туризм гавҳари

Фаолият сарҳисоби

Марҳамат туманидаги "Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди 2018 йил 19 февралда ташкил топган бўлиб, бой тарихимизни ўзида сақлаб келаётган маданий мерос, қарийб 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимги Довон давлатининг пойтахти ҳаробаси - Мингтепа археология ёдгорлиги ва тумандаги бошқа 70 дан ортиқ маданий мерос объектларининг тарихий ва бугунги кундаги аҳамияти, шунингдек, уларни бус-бутун сақлаш, моддий ва маънавий фойдаси, иқтисодий ва ижтимоий самараси, маънавий ва маърифий роли тўғрисида доимий тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Бундан ташқари, фондимиз томонидан туманда туризмни ривожлантириш бўйича ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ёшларимиз қалбида она ватанга муҳаббат, юртга садоқат, ўтмишимиз, бебаҳо тарихий обидаларимиз билан ғурурланиш, миллий ва маънавий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда.

 Ўтган давр давомида фондимиз томонидан "Мингтепа археология ёдгорлиги" китоб-альбоми яратилди, "Мингтепа" номли илмий-оммабоп тўплам, "Мингтепа зиёратгоҳлари ва қадамжолари" номли рисола чоп этилди. "Мингтепа" археология ёдгорлиги, "Мингтепа" очиқ ва ёпиқ музейига аҳоли ва ёшлар учун узлуксиз бепул  экскурсиялар амалга ошириб келинмоқда.

2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Мингтепа - туризм гавҳари, янги иш ўринлари манбаи", "Буюк тарихимизни ўзида сақлаб келаётган қадимий Мингтепа ёшларимизни ватанга муҳаббат, юртга садоқат ўтмишга ғурур, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик", "Маданий мерос объектлари инсонларга ғурур берувчи, тарихий билимларини оширишга, ватанпарварлик туйғусини кучайтиришга, улар базасида туризмни ривожлантириб юқори самара олишга хизмат қилувчи муқаддас масканлардир" мавзуларидаги лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, "Мингтепа зиёратгоҳлари ва қадамжолари" номли рисола асосида "7 авлиё ота зиёратгоҳлари" деб номланган ҳужжатли фильм яратилди. Фонд раҳбарининг ташаббус ва таклифлари асосида тумандаги маданий мерос объектларини сақлаш ва туризмни ривожлантириш бўйича халқ депутатлари туман кенгаши сессиясининг алоҳида қарори чиқарилди.

Умумтаълим мактабларида қўшимча машғулотлар ўтказишда фойдаланиш учун "Марҳамат тарихи" номли қўлланма ва "Марҳамат тарихи хрестоматияси" яратилди. "Мингтепа" очиқ ва ёпиқ музейларида минглаб аҳолига фонд томонидан бепул хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Фонд томонидан ҳисоб рақамига грант маблағларидан ташқари 2021 йилда 10 миллион 820 минг сўм, 2022 йилда 1 миллион сўм миқдорида хомийлик пуллари келиб тушган. Ҳисоб рақамимизга келиб тушган барча маблағлар мақсадли равишда сарфланмоқда.

 

Шаҳло ҲУСАНОВА,

"Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси.