+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Нояб 2016

ИСТИҚЛОЛ НЕЪМАТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мустақиллик шарофати билан юртимизнинг барча қишлоқ ва шаҳарлари қиёфаси кундан кунга гўзаллашиб бормоқда. Бунёд этилаётган янги-янги бинолар, обод бўлаётган кўчалар озод ва обод юртимизнинг кўркига кўрк қўшмоқда.

 Юртдошларимиз эса бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб, Ватан равнақи, халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади: "Роббингиз томонидан берилган неъматларга шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир" ("Иброҳим" сураси, 7-оят). Яна бир ояти каримада эса "Имон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар эса, билиб қўйсинларки, албатта, Биз яхши амал қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз" ("Қахф"сураси) деб бандаларни имонга ва солиҳ амаллапрни бажаришга чақиради.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида Аллоҳ таоло буюрган ва У рози бўладиган амалларни бажаришга ҳаракат қилиб яшамоғи, жамият равнақи, умуминсоният манфаати йўлида холис ва сидқидилдан хизмат қилмоғи, ўз зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст адо этмоғи лозимдир. Шукрки, бугунги кунда юртимизда тинчлик-осойишталик, фаровонлик ҳукм сурмоқда. Фуқароларимиз эса ана шу неъматларга шукроналик билан умр кечирмоқдалар. Айниқса, халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами Истиқлолни, яъни мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллик тўйини кўтаринки кайфият, тинчлик-хотиржамликда нишонлаётганлигимиз учун Яратганга беҳад шукроналар айтамиз.

Ушбу муборак байрам арафасида "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?" деган саволни ўзимизга берсак, ана шу шукроналик неъматини янада теранроқ англаймиз. Сир эмас, бундан 30 йиллар аввал, эмин-эркин намоз ўқиш, ибодат қилиш учун жуда катта тўсиқлар бўлган, ҳаж зиёрати ҳақида эса, очиғи, фақат орзулар қилар эдик. Бундай мартабага бутун мамлакатимиздан фақат саноқли кишиларгина мушарраф бўлар эдилар. Бугун-чи? Бугун намоз ўқиш учун барча шарт-шароитларга эга масжидларимиз ишлаб турибди, ибодат қилишимиз учун ҳеч қандай тўсиқ, тазийқ йўқ. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз улуғ ҳаж зиёратини адо этмоқдалар. Бундай эркинликка беадад шукрлар қилишимиз керак. 

Ислом дини қадриятларга бой ва халқимиз ўлмас маънавятининг асоси эканини эътироф этиб, Юртбошимизнинг: "Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолда асло тасаввур қила олмаймиз, диний қадриятлар, исломий тушунчалар ҳаётимизга шу қадар сингиб кетганки, уларсиз биз ўзлигимизни йўқотамиз", деган гаплар ҳеч шубҳасиз, жуда ўринлидир.  Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати соясида, ҳаётимиз осуда кечмоқда.

Юртимизда ана шу улуғ неъматнинг бардавом бўлиши бежиз эмас, албатта, Чунки   меҳнаткаш халқимиз томонидан ўлкамизнинг ҳар бир гўшасида хайрли ва савобли ишлар олиб борилмоқда, одамларимизнинг дилидан, тилидан шукроналик тушмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Инсонларнинг яхшиси - инсонларга манфаати кўпроқ етадиганларидир" деб марҳамат қилганлар. Демак, одамларга, жамиятимизга, юртимизга имкон қадар манфаат етказайлик, зотан, шу орқали Аллоҳнинг марҳаматига мушарраф бўлайлик. Халқимиз учун улуғ ва бебаҳо неъмат - Истиқлолимиз абадий бўлсин. Юртимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами барчаларимизга муборак бўлсин.

 

Абдуқаҳҳор ҚАНОАТОВ,

Олтинкўл туманидаги "Далварзин" жомеъ

масжиди имом-ноиби.

Прочитано 3689 раз Последнее изменение 15 Янв 2017