+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

Кечиримли, сабрли бўлиш жаннатга йўлдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Кечиримлилик қалби пок инсонларга хос фазилат. Қалби пок инсонлар дунёнинг қиймати қанчалар арзимас эканини билганлари учун ўзгаларнинг хатоларини кечира оладилар. Зеро, улуғлар "Ким бу дунёда камчиликсиз дўст изласа, дўстсиз қолади" деган ҳикматли гапни бежиз айтмаганлар.

Дарҳақиқат,биз учун зарарли бўлиб кўринган баъзи нарсалар ортидан яхшиликлар келиши ҳам мумкин. Турли хулқ-атворга эга одамлар орасида яшар эканмиз, албатта улардан озор-азиятлар кўришимиз табиий. Агар ҳар бир кўнгилсизликни ўзимизга олиб, ғам-андуҳ чекаверсак, бутун ҳаётимиз азобга айланиши турган гап. Шу боис, имкон қадар ён-атрофимиздагиларнинг хатолари, билиб-билмай етказган озорларига сабр қилиб, кечиришга ҳаракат қилайлик. Шунда бир-биримизга меҳр-муҳаббатимиз зиёда бўлади.

Гоҳида бошқалардан бирор ёмонлик ёки зулм ўтса синов, деб қабул қилишни ўрганайлик. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики:    "Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир" ("Шўро" сураси, 43-оят). Аллоҳ таоло яна: "Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир" ("Аъроф" сураси, 199-оят), деб марҳамат қилган. Яъни, ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлмаслик, хатоларини авф этувчи, бағрикенг бўлишга чақиради.

Ал-Асбаҳонийдан келтирилган ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: "Қиёмат куни Аллоҳ бутун халойиқни жамлаганида: "Фазл эгалари қани?" деган нидо янграйди. Шунда озчиликни ташкил қилувчи бир гуруҳ инсонлар ўрнида турадилар. Улар жаннат сари шошиб юрадилар. Уларни фаришталар кутиб олиб: "Жаннат сари шошиб келаяпсизлар?" дейишганида Улар: "Биз фазл эгаларимиз", дея жавоб қайтаришади. 

Фаришталар: "Фазлларингиз нимадан иборат эди?" дейдилар. Улар: "Агар бизга зулм қилинса, сабр қилар эдик. Жоҳиллик қилинса, ҳалимлик қилардик", деб жавоб беришади. Уларга: "Жаннатга киринглар! Амал қилувчиларнинг ажри (мукофоти) қандай ҳам яхши!" дейилади.

Ҳақиқатда ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирадиган даражадаги ҳолатлар зикр этилган. Ул муборак зот сабрда собит, озорларни кечирадиган бағрикенг бўлишга астойдил ҳаракат қилганлар.

Расулуллоҳ (с.а.в.): "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон, одамларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир" дедилар" (Термизий ривояти).

Бундан одамларнинг озор-азиятидан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслигини англаш мумкин. Одамлар ичида юриб, кимлардир етказган озорларга сабр қилган одам савоб олади. Бундай кишилар одамлар орасида бўлиб, уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Ўзига етадиган озор-азиятлардан қўрқиб, одамларга аралашмаган киши эса, кўпчиликка фойда етказишдан ўзини четга олган бўлиш эҳтимоли юқори бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳақ йўлда ўзимизга етадиган озор-азиятларга сабрли бўлиб, жоҳиллардан етадиган азиятларига сабрли ва кечиримли бўлишимизни насиб этсин!

Исомиддин ШАМСИДДИНОВ,

 

Андижон шаҳридаги "Имоми Аъзам" жоме масжиди имоми.

Прочитано 756 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « Уч асосий душман Поклик имоннинг ярмидир »