+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Апр 2020

Ўзини асраганни Аллоҳ ҳам асрайди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бутун халқимиз учун синов даври бўлган бугунги кунда ахил ва ҳамжихат бўлиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, вирус балоси талофатларини камайтириш, синовли кунлардан эсон-омон ўтиб олишга ҳаракат қилишимиз муҳимдир.

Ҳар қандай яхши-ёмон иш, инсоният бошига ёғиладиган балолар яратганнинг амри билан юз беради. Бундан қочиб-қутилиб бўлмайди. Шундай бўлса-да, қатор ояту ҳадисларда Аллоҳ таолонинг ўзини асраган бандаларини асрашга ваъдаси бор.

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан шундай ривоят келтирилади: "Мен Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан тоъун (вабони энг юқори чўққига чиққан вақти) хақида сўрадим. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам у Аллоҳ таолони бандаларига олдин юборган азоби бўлиб, хоҳлаган бандасига юборар эди, лекин мўмин мусулмон бандаларига Аллоҳнинг раҳматидур кимки вабо тарқалган вақтда ўз шаҳрида ёки ўз уйида сабр қилиб, савоб умид қилган ҳолда ва унга Аллоҳ таоло ёзган нарсадан  бошқа нарса етмаслигига ишонган ҳолда ўтирса, унга шаҳиднинг ажри баробарида савоб берилади дедилар"(Имом Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, вабо хасталигига ўхшаш турли касалликлар тарқалган вақтда ўша юрт фуқароларига касалликдан ўзларини эҳтиёт қилишлик, асрашлик учун зарур  чоралар кўришлари, энг асосийси, ўз шаҳри ва ўз уйларида қолишликлари ҳамда у бандага тақдирда Аллоҳ таоло ёзган нарсадан бошқа нарса етмаслигига эътиқод ила ишониш кераклиги айтилади.  Агар мана шу амални адо этиб, яъни ҳар бир банда ўз шаҳрида, ўз уйида сабр билан ўтириб, савоб умидида бўлса, ўша киши шаҳидларга бериладиган ажрга эга бўлишлиги зикр этилади.

Шундай экан, ҳар биримиз ҳозирги синов кунларида хукуматимиз томонидан жорий этилган қоидаларга, карантин тартибларига риоя этишимиз, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилишлигимиз зарур. Агар зарурат юзасидан уйдан чиқсак ҳам албатта, ҳимоя ниқобларини тақиб юришлигимиз лозим.

Коронавирус инсониятнинг касалликни чеклаш бўйича имкониятлари чекланганлигини, умуман, Яратганнинг турли офату балолари олдида ожиз эканлигини эслатиб қўйди. Шундай экан, бу кунлар биз учун жиддий имтиҳон эканлигини англаб, ҳамжиҳат бўлиб иш тутайлик, сабрли бўлайлик. Тавба қилиб, Аллоҳ таолодан ушбу балони тезроқ даф этишини сўраб дуо қилайлик.

 

Абдуҳалил ҲАМРАҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги  "Ат-Термизий" жоме масжиди имоми.

Прочитано 2048 раз