+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Дек 2020

БОШЛАНFИЧ СИНФДАГИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СИФАТИ ЎҚУВЧИ КАМОЛОТИГА ТАМАЛ ТОШИДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ушбу саҳифада Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган

бир гуруҳ бошланғич синф ўқитувчиларининг фаолияти, иш услублари ҳақидаги мақолалар билан танишасиз.

 

Мактаб - мўъжиза яратиладиган маскан

Мен дарс бераётган 3-синфда 36 нафар ўқувчи бўлиб, уларнинг барчаси математика фанига қизиқади. Тўғри, математика ҳисобни, аниқликни ўргатади, зеҳнни чархлайди, шу билан бирга, бу фан бевосита ҳар бир фанга алоқадор ҳам. Чунончи, дарсликлардаги масалаларнинг ҳар бири жажжи ҳикояларга ўхшайди. Улар ҳал этилиши керак бўлган муаммолар ечимидир.

Яқинда мактабдаги    бошланғич синф ўқувчилари ўртасида" Кимнинг хати чиройли?" танловини ўтказдик. Танловда синфимиз ўқувчилари ғолиб бўлишди.

Ўқитувчи қай даражада маҳорат, тажриба эгаси бўлмасин, барибир, ҳар бир дарсга пухта тайёргарлик кўриши лозим. Шунинг учун ҳам машғулотларга жиддий тайёрланаман: дарс жараёнига тезислар, зарур кўргазмаларни ҳозирлайман. Булар ўқитувчи учун энг яқин ёрдамчи бўлади. Ўқувчига қуруқ гап билан таъсир ўтказиш қийин, лекин кўргазмали воситалардан фойдаланиб ўтилган дарс унинг ёдида қолади ва кўзланган натижани беради.

3-синф ўқувчилари бадиий адабиётларни тез, равон тушуниб ўқийдиган ёшда бўлгани учун ўқиш дарсларида уларга болалар адабиётларидан қизиқарли парчалар ўқиб бераман ёки ўзим сўзлаб бераман.    Матнни берилиб тинглаётган ўқувчи асарни топиб ўқишга, воқеа давомини айнан ўзи сўзлаб беришга интилади.

Мактабда қўғирчоқ театри ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар севган эртак, мультфильм қаҳрамонларини ўзлари саҳналаштирадилар. Фан ойликлари, байрам тадбирларида            намойиш қиладилар.

Мактабни инсон ҳаётида мўъжизалар яратиш мумкин бўлган масканга ўхшатаман. Келажак соҳиблари ана шу масканда камол топади, мустақил ҳаётга кузатилади.

 

Ҳилола НАБИЕВА

 

Ўқитувчи ўқувчи билан дўст бўлиши керак

Ўқитувчи билимдон,     қатъиятли, ўқувчиларни дарсга қизиқтра олиш салоҳиятига эга бўлиши керак. У ўқувчи билан яқин бўлиб тиллашса, улар ўртасида эркин мулоқот бўлса, шундагина ўқувчида мустақил фикр шаклланади.

Шу маънода мен ҳамиша ўқувчилар билан дўст бўлишга ҳаракат қиламан. Уларнинг қизиқишини ошириш учун     дарсларда ноанъанавий усуллар, кўргазмалар, тарқатма материал ҳамда қизиқарли ўйинлардан кенг фойдаланаман.

Мактабимизда ёш ўқитувчилар кўп. Биз "устоз-шогирд" анъанасига мувофиқ тажрибали устозларнинг дарсларини кўп кузатамиз, таҳлил қиламиз. Семинарлар ташкил этилган мактабларда бўлиб, ҳамкасбларнинг дарсларини ўрганамиз, хулосалар чиқарамиз. Бундан ташқари, ота-оналар билан ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратаман.

 Мен дарс бераётган  2- "Г" синфида 30 нафар ўқувчи бўлиб, машғулотлар рус тилида олиб борилади. Ўқувчиларим рус тилини севиб ўрганадилар, 2-синфданоқ рус тилида мулоқот қилишга кўникканлар.

Мактабда "Выразительное чтение" тўгарагини бошқараман. Района Воҳидова, Аҳмадбек Кимсанбоев, Мумтозбегим Маматкаримова каби ўқувчилар тўгаракнинг фаол аъзолари ҳисобланади.

Ўқувчилар луғат дафтарларига рус тилидаги атамалар, изоҳларини қайд қилиб борадилар. Уларга шеър, мақол, топишмоқларни ёддан ёзиш, талаффуз ва ёзувда хато қилмасликларини машқ қилдираман.

"Хотира машқи", "Сўз ўрнини топ" каби ўйинлардан фойдаланиш дарсларни самарали бўлишига ёрдам беряпти. Айни дамда ўқитувчи, ўқувчилардан гуруҳлар тузиб, "Ўрганамиз, ижод этамиз. Изланамиз, таҳлил қиламиз" шиори остида ижодкор ва истеъдодларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказяпмиз.

 

Наиля НУРМАМЕДОВА

 

Ўқувчиларни касб-ҳунарга қизиқтириш муҳимдир

Мен дарс бераётган  4-синфда 33 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўқувчиларим менга жуда ўрганишган, уларнинг ота-оналари билан ҳам яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ота-оналар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилса, мақсадга эришиш осонроқ бўлишини тажрибамда кўп бор кузатдим. Ўқувчиларнинг руҳиятини ўрганиш, уларга ўқитишнинг меъёри ва талаблари асосида ёндошиш  кутилган натижани бериши аниқ.

Сифатли таълим оила билан мактабни мустаҳкам боғлайди. Синфимдаги ўқувчиларнинг кўпчилиги туманнинг "Пахтачи", "Деҳқончек", "Дардоқ", "Ҳуррият", "Бўрилик", "Бирлашган" маҳаллаларидан қатнаб ўқишади. Таълим бериш, ҳамкорлик борасидаги ишларим ота-оналар томонидан эътироф этилаётганидан ҳурсандман.

Ўқувчи энг аввал саводхон ва чиройли ёзишни ўрганиши керак. Тўғри ва чиройли ёзув инсоннинг қандай шахс эканлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам дастлаб ўқувчиларни хатосиз ёзишга, ҳарфларни ёзув қоидаларига риоя этган ҳолда ифодалашларига эътибор бераман. Синфимдаги 90 фоиз ўқувчи чиройли ёзишга ўрганган. Акбаржон Шукруллаев, Сарвиноз Иброҳимова, Муслима Бахтиёрова, Мубина Абдуқаҳҳорова каби ўқувчилар фақат аъло баҳоларга ўқимоқда.

Ўқувчиларни кичик ёшидан касб-ҳунарга қизиқишларини ошириш муҳимдир.  Шу боис ҳам "Ким бўлсам экан?", "Мен ёқтирган касб" мавзуларида иншолар ёздираман. Меҳнатга, меҳнатсеварликка ўргатиш, айниқса, ўқувчиларда тадбиркорлик хусусида дастлабки тушунчаларни шакллантириш, касблар ҳақида тасаввур уйғотиш мақсадида шаҳримизнинг атоқли кишилари, меҳнат фахрийлари билан давра суҳбатлари ташкил қиламиз. Бу каби тадбирлар ўқувчилар дунёқарашини кенгайтириш билан бир қаторда қалбида касб-ҳунарга бўлган қизиқишнинг ошишига ҳам ёрдам беради.

 

Одинахон МАШРАПОВА

 

Истеъдод -  кичик ёшдан кашф этилади

Ўқувчининг пухта билим олиши, аниқ мақсадлар сари дадил интиладиган, соғлом ва зукко бўлиши кўп жиҳатдан мактабдаги муҳитга, ўқитувчининг эътибор ва маҳоратига боғлиқ.  Ўқитувчининг ҳар бир ҳаракати, сўзи ўқувчи назаридан четда қолмайди. Шунинг учун ҳам ўқитувчи кучли билим ва маҳорат соҳиби бўлиши зарур.    Машғулотлар давомида ўқувчининг тасаввурини бойитиш, равон сўзлашга, эркин фикрлашга ўргатиш - дарсларнинг асосий шартлари ҳисобланади. Бунинг учун дарсларда янги педагогик технологиялар, илғор иш услубларидан фойдаланиш ижобий самара беради.

Биринчи синф ўқувчиси ҳар бир сабоқни тез илғайди, кўп ўрганишга ҳаракат қилади. Ўртоқлари диққатини ўзига қаратишга, билимдонлигини намоён қилишга интилади. Масалан, мен машғулотда "Қиш" мавзусида мақол айтаман, одатда ўқувчилар мавзуга доир шеър, топишмоқ ва мақоллар билан мунозарани давом эттиришади.

Кимдир дарров расм ишлашга, яна кимдир қиш фасли ҳақида кичик матн тузишга киришади.

Мактабимиз шаҳарнинг    автомобиллар серқатнов йўналишига яқин жойда бўлгани учун дарслар якунида йўл қоидалари, светофорга қараб ҳаракатланиш, йўлнинг ўтиш чизиғидан юриш зарурлиги ҳақида  тушунчалар бераман.

Ҳар бир фаслнинг ўзига хос таровати, байрамлари бор.    "Меҳржон" -  кузда боғ ва далада ҳосилнинг йиғиб-териб олиниши билан боғлиқ байрам бўлса, Янги йил - Қорбобо ва Қорқиз эртак қаҳрамонларининг ажойиб саргузаштларига ҳамроҳ бўладиган байрамдир. Бу байрамларни болажонларимиз орзиқиб кутадилар. Мактабда байрамлар арафасида ташкил этиладиган ўқувчиларнинг ўзлари тайёрланган ижодий ишлардан иборат кўргазмалари ҳам ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтиришга ёрдам беради.

 

Маҳбубахон ИБРАГИМОВА

 

Дарс - ўйинлар фикрлашга ундайди

Мактабимизда "Устоз-шогирд" анъанаси яхши йўлга қўйилган. Мактабдаги ёши улуғ, тажрибали   устозлардан касб сирларини ўрганишга интиламан. 35 нафар ўқувчидан иборат мен дарс бераётган                 2-синфда ҳар бир дарс ўйинлар, мусобақаларга таянган ҳолда ташкил этилади, чунки бундай ўйин дарслар ўқувчиларни зериктирмайди, ўйлашга, фикрлашга ундайди.

Қуйи синфдан бошлаб ўқувчилар нутқининг ифодали бўлиши учун кўпроқ диктант ёздираман. Матндаги айтилиши ва ёзилиши қийин сўзларни доскага ёзиб, маъносини тушунтираман. Диктант матнлари қўлланмасидангина эмас, болалар ёшига мос адабиётлардан ҳам диктант учун парчалар танлайман. Бу эса ўқувчиларнинг қийин сўзлар талаффузи ва маъносини осон ўзлаштиришларида ёрдам беради. Мусобақа, танлов, топқирлар баҳсига асосланган дарслар ўқувчилар билимини синовдан ўтказишга, билим олишдаги узилишлар, камчиликларни вақтида илғашга, тузатишга имкон беради.

Тўплаган тажриба, кузатишларим натижаси ўлароқ, "Дидактик ўйинларнинг дарслардаги мазмуни ва улардан фойдаланиш методикаси" мавзусидаги мақолам оммавий ахборот воситаларида чоп этилди.

Синфимдаги ҳуснихати чиройли ўқувчиларимни ўртача ёзадиганларга, ўқиш тезлиги пастларни равон мутолаа қиладиганларга, математикадан қобилияти яхшиларни ҳисобда қийналадиганларга, камгап, билганларини ҳам сўзлашга тортинадиганларни илғор, ташаббускор ўқувчилар билан бирга ўтқазаман. Самара тезда кўзга ташланади. Болаларнинг ўзаро ёрдамлашиши, рақобатлашиши сабаб қийин ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳам яхши ўқийдиганлар сафидан жой олди.

 

Марҳабо FОФУРОВА

 

Билим, маҳорат, тажриба - фаолиятимизнинг асосий мезонлари

Бугунги кунда таълим-тарбия жараёнида ёшларнинг билим, одоб, урф-одат, маданият ва меҳнат кўникмаларини ўзлаштиришлари, уларнинг салоҳият ва дунёқарашининг   шаклланишида педагог шахси, унинг касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этади.

Ёшларга давр талабидан келиб чиқадиган билим бериш, уларда зарур сифатларни    шакллантириш педагогнинг биринчи галдаги вазифасидир. 

Қорасув шаҳридаги ўзига хос анъаналарга эга 1-умумтаълим мактабида  айни пайтда 1 минг 895 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Бошланғич синфларнинг 8 тасида машғулотлар рус тилида олиб борилади. Мен дарс бераётган 1-"Г" синфида 31 нафар ўқувчи бор. Ўқитувчи ўқувчининг қалбига сифатли таълим-тарбия бериши билан    муҳрланади. Мактабга илк бор қадам қўйган ўқувчи мактаб ҳаётига, янги жамоага аста-секин мослашади. Унинг табиатини ўрганиш, сабоқларга қизиқтириш, мактаб қоидаларига одатлантириш бошланғич синф ўқитувчиси учун осон кечмайди. Ўқитувчи бор билим, маҳоратини болада мустақил сифатларни шакллантиришга қаратади. Йиллар давомида янги тажрибалар юзага келади, педагогик технологияларнинг янги қирралари кашф этилади.

Мен турли йиллар давомида "Йил аёли", "Ўқитувчи яратган мўъжиза" танловларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгалладим. Умуман,  танловлар касбий маҳорат ва малакамнинг ошишида муҳим аҳамият касб этди. "Маҳорат мактаби" йўналишида олиб борган тренерлик фаолиятимнинг рағбатлантирилиши тажриба, билимларимни чархлади, менга куч ва шижоат берди.

Ёш авлод таълим-тарбиясига, айниқса, уларнинг пухта билим олишига алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда ўқитувчи янада масъулият билан ишлаши, ўқувчиларга халқаро андозалар талаблари асосида билим бериш учун билим ва маҳоратини мунтазам ошириб бориши лозим.

 

Мақсадпошшо ЎРИНБОЕВА

 

Ота-оналар билан ҳамкорлик яхши самара беради

Бошланғич синф ўқувчисини ёш ниҳолларга қиёслаш мумкин. Уни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етишига алоҳида эътибор қаратиш керак. Ўқувчиларнинг саводхон бўлиши, ёзувда, ўқишда, нутқининг равон бўлишида биринчи      синфда олган сабоқлари жуда муҳим. Айниқса, она тилидан равон ва ифодали сўзлаш, сўзларни тўғри ифодалай олишга ўргатиш анча машаққатли жараён.

Дарсларимда қўшимчаларни тўғри қўлланилишининг содда ва осон усулларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратаман. Кичик ёшидан бошлаб ўқувчиларни ижодга ундаш, уларни мустақил фикрлашга йўналтириш катта аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланиши, юксак орзулар қилиши ва уларни амалга оширишга қодир бўлишлари учун уларда ижодкорлик қобилиятини бойитиш  керак. Ижодкорлик ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатадиган муҳим омиллардан биридир. Ўқиш, она тили дарсларида ўқувчиларни ижодга йўналтиришнинг йўллари жуда кўп. Болаларни эртак қаҳрамонларининг характерларини ўзлаштиришга, таниш эртак сюжети асосида янги эртак яратишга, хотира билан боғлиқ сўзлар ва ҳодисаларни эслашга, синфда ҳикоячи ролини бажаришга, ўйлаб топган нарсасини айтиб беришга одатлантириш ижобий натижалар беради.

Уйга берилган топшириқни бажаришда биринчи синф ўқувчисига ота-онанинг ёрдами ниҳоятда зарур. Фарзандига кўмаклашаётган ота-она масъулиятни ҳис қилади, фарзандининг олаётган билимидан хабардор бўлади. Ўқитувчи билан яқин мулоқотда бўлади. Боланинг тафаккур ва дунёқараши шаклланиб келаётган бошланғич синф даврида ўқитувчи маҳорати, қолаверса, ўқитувчи ва ота-она ҳамкорлиги ўқувчига кўзланган таълим-тарбия беришда муҳим роль ўйнайди.

 

 

Ўғилхон FОЗИЕВА

Прочитано 661 раз