+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

ТИЛ - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

21 октябрь - ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун

Миллат борки, унинг ўз она тили бор. Она тили - ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили ҳисобланади. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади.Она тилининг тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ривожланиши билан боғлиқдир.

Tил бу - инсон тафаккурини шакллантирувчи жуда катта хазина, бойлик. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши истиқлол томон ташланган илк қадам бўлганини, тил давлат, жамият ва халқ ҳаётида қандай муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Она тилимиз йиллар, асрлар давомида халқимизнинг бой ва шонли ўтмиши билан бирга ривожланиб, сайқал топиб келган. Бу тил ўз халқи билан бирга, не-не жафоларни бошидан ўтказмади. Не-не истилочилар томонидан бой маданий меросимиз бўлган ноёб қўлёзмалар, адабиётлар йўқ қилинди. Улар халқимизни ўзига қарам қилишда аввало, халқимизнинг ўз тили, тарихи, маданияти ва миллий ғуруридан жудо этишга уринганликлари айни ҳақиқат.

Юртимизнинг мустақилликка эришиши натижасида ўзлигимиз билан бирга, она тилимиз ҳам қайтди. Ўзбек тилининг мақоми асосий қонунимиз - Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилди.

1995 йилда "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Бугун она тилимиз нафақат миллий маконда, балки жаҳон минбарларида баралла янграмоқда. Оламшумул ютуқларни қўлга киритиб келаётган фарзандларимиз шаънига ўзбек тилида давлатимиз мадҳияси баралла янграмоқда. Давлатимиз мадҳиясини ўз она тилимизда куйлар эканмиз, қалбимиз ғурурга тўлиб, беихтиёр кўзимизга қувонч ёшлари келади.

Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилнинг беқиёс имкониятлари қадимги тошбитикларда, халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва ҳикматли сўзлари, бетакрор иборалари,  достонларида,  шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда миллатимиз кўзгуси ҳисобланган шундай бой тилимизга эътибор қандай ҳолатда? Биз ота-боболаримиздан мерос бўлган она тилимизни кўз қорачиғидек асраш ва келажак авлодга шундай гўзал ва бетакрор ҳолатда қолдириш учун етарли ишларни амалга ошира олаяпмизми? Беихтиёр кўз олдимизга кўчаларда хато ва камчиликлар билан ёзиб, илиб қўйилган реклама баннерлари ва кўпроқ хорижий номлар билан номланган дўконлар номлари келади. Тўғри, бу хатоларни назорат қиладиган, реклама пештоқлари учун белгиланган меъёрларни талаб қиладиган тегишли ташкилотлар ҳам мавжуд. Лекин, улар қачон хатоларни бартараф этишларини кутиб ўтириш ҳам бизнинг ўз она тилимизга бўлаётган эътиборсизлигимиз эмасми? Бундай хатолар билан ҳар биримиз курашишимиз зарурлигини ўзимиз ҳам тушуниб етишимиз керак.

Тил ҳар қандай миллатнинг маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қанотидир. Биз она тилимиз орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак. Ўзбекона лутф, муомала, миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ эса она тилимиз маданиятининг калитидир. Бугунги кунда фарзандларимизни турли дунё тилларини эгаллашлари жуда яхши ва ибратли тенденцияга айланиб бормоқда. АҚШ даги Maссачу-сетс Texнология институти олими Сьюзанна Флин олиб борган тадқиқотлари натижасида инсон миясининг янги тилларни ўрганиш қобилиятининг чегараси йўқ, фақат вақт етишмаслиги халақит бериши мумкин, деган фикрга келади. Гарвард университетининг олими Стивен Пинкер ҳам тилни ўрганиш бўйича назарий чеклов йўқ, деб ҳисоблайди.  Бу инсоннинг ҳоҳиши билан боғлиқ ходисадир. Илгари кўп тилларни билган инсонлар "полиглот" деб аталган. Ҳозирда эса 50 дан ортиқ тилларни биладиган гиперполиглотлар ҳам борлиги ҳаммага маълум.

Демак, инсоннинг бошқа тилни ўрганиши ўз она тилини ўрганишига асло, халал бермайди. Аксинча, ўз она тилини мукаммал ўрганиш ва билиш инсонни янада руҳан бой ва тетик қилади. Тил миллатнинг кўзгусидир. Бу кўзгу қанчалик тиниқ ва соф бўлиши эса ўзимизга боғлиқ. Зеро, тилни эъзозлаш энг аввало, халқни, миллатни, бугунни ва албатта келажакни асраб-авайлаш демакдир.

Ҳабибахон ЖЎРАБЕКОВА,

Андижон машинасизлик институти Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири. Фахрий педагог.

 

Прочитано 832 раз Последнее изменение 15 Окт 2020