+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2021

МАКТАБ ДАВРИ - ЎҚУВЧИ ҲАЁТИНИНГ МАЗМУНИГА АЙЛАНСИН

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мулоҳаза

      Ўқитувчи бола кўз ўнгида янги дунё очувчи, унга дунёвий, ҳаётий, маънавий  сабоқларни сингдирувчи кенг қалб эгаси. Олий ўқув юртининг она тили ва адабиёт   мутахассислигини  тамомлаб, мактабда  ўқувчиларга она тили фанидан дарс беришни  бошлаганимга  ҳам  қирқ  йилдан  ошибди. 

     Ҳар  гал  замонавий,  мазмунли  дарс  ташкил  қилишга интилардим. "Бугун  мен  ўқувчиларимга   нимани  ўргатаман?"  деган  савол    фан  мавзуларига  қўшимча  тарзда    бошқа  адабиётларни  ҳам  варақлаб  чиқишга,  зарур  манбаларни  кўздан  кечиришга  ундарди.  Онам  мактаб  кутубхоначиси  бўлгани  сабабли  кўп вақтим кутубхонада ўтар, кутубхона ишларига кўмаклашиш  асносида бўш вақтимни  бадиий китоблар ўқиш билан ўтказардим. Китобга  ошнолик   мени  аввало,  ўқитувчилик  касбига  қизиқтирган,  шунингдек, ижод  сирларини  эгаллашга  туртки  бўлган.

4-синфда ўқиётган кезларим шеър, мақолалар ёза бошладим. Кичик хабар,  ҳикояларим туман, вилоят, республика нашрларида чоп этила бошлади. 

Шундай дарс ташкил қилиш керак-ки, ўқувчи тезроқ қўнғироқ чалинишини  кутмасин,  дарс  оламига  боғлансин,  беихтиёр дарсни давом этишини хоҳласин. Бу  - менинг дарс олди шиорларимдан бири эди. 

Одатда, 9-, 11-синф ўқувчилари орасида дарсда ўтиришни  кўпам  хушламайдиганлари ҳам топилади. Шунда, бадиий асар устида ишлаш асносида  асарнинг  энг  нозик,  энг  таъсирли, кишини беихтиёр ўйлантирадиган жойларини ўқиб  берардим,  ҳаётий  воқеалардан  мисоллар келтирардим. Дарс  бошлангандан  тортиб,  бир  лаҳза  бўлсин  стулга  ўтирмасдим, гўё бир лаҳзалик ўтириш билан ўқувчилар дарсни  тушунмай қолишлари мумкин, вақт беҳуда ўтгандек туюларди. Йиллар давомида  дарсларим бир неча бор туман, вилоят, республика кўргазмали семинарларига   қўйилди.  Умарали Норматов, Туйғуной Ниёзметова, Валижон  Қодиров, Омонилла Мадаев каби  дарсликлар муаллифлари, адабиётшунос олимлар дарсларимизни кузатдилар,  ўзларининг илиқ фикрларини билдирдилар.   

1998 йилда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган ижодкор ўқитувчиларнинг республика  танловида бадиий адабиётнинг наср йўналишида ғолиб деб топилиб, "Ижодкор  ўқитувчи" кўкрак нишони билан тақдирландим. "Истиқлол  умидлари", "Муборак  лаҳзалар",  "Меҳр"  алманахларида ижодий ишларимдан намуналар чоп этилди. 2000  йилда Республика касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил қилинган  "Ўзбекистон -  Ватаним  менинг!" танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим.   Йиллар давомида "Менинг университетларим", "Ҳаёт давом этади",  "Муқаддима",  "Ҳаёт  фалсафаси" деб номланган китобларим чоп этилиб, ўқувчилар эътиборига ҳавола  этилди. Мактабда "Ёш қаламкашлар" тўгарагини бошқариш негизида кўплаб  ижодкорларни кашф этдим. Туманимиз мактабларида таҳсил олаётган ижодкор  ўқувчилар тўгаракка аъзо қилинди, натижада уларнинг кўпчилиги республика  танловларида ғолиб бўлишга эришдилар. Ойиша Рўзибоева (5-мактаб), Гулбаҳор  Йўлдошева (6-мактаб), Гулираъно Ҳамидуллаева (6-мактаб), Соҳиба Ўсаралиева (2-мактаб), Бибисора Тошботирова (13-мактаб) каби ўқувчилар "Камалак" болалар  ижодиёти фестивалининг вилоят, республика босқичларида ғолиб бўлдилар. "Ёш куч"  журнали ижодий тўгарагимиз ҳақида саҳифалар эълон қилди. Ҳозирда ижодкор  ўқувчиларимизнинг кўплари пойтахтдаги    журналистлар тайёрлайдиган  олийгоҳларнинг талабалари. 26-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳларойим Хоринова Муҳаммад Юсуф  номидаги ижод мактабига, жорий йилда эса Тошкентдаги Жаҳон Тиллари  университетининг  халқаро  журналистика  йўналишига  ўқишга  қабул  қилинди.

Айни дамда Булоқбоши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим  мактабида ижодий-маънавий масалалар бўйича тарғиботчи ваэифасида фаолият олиб  бормоқдаман. Мактабда "Истеъдод" тўгарагини бошқараман. Мақсадимиз - ижодкор  ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш. Зеро, ўқувчи  мактаб даврини мамнун бўлиб эсласин, ҳаётининг энг мазмунли даври мактаб сабоқлари  бўлиб  қолсин.

 

Умида    ЭГАМБЕРДИЕВА,

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи.

Прочитано 951 раз