+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 25 Май 2022
    “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди
    Aндижон давалат тиббиёт институтида Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди. Кузатувчи сифатида вилоят инновацион ривожланиш худудий бошқармаси вакиллари иштирок етди. Ҳафталикда олима аёллар томонидан элликдан…
  • 22 Май 2022
    “Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар
    Жорий йилнинг 20 май куни Aндижон давлат университетининг кичик мажлислар залида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими…
  • 19 Апр 2022
    АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ
    Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Апр 2022

ХАЙРЛИ ИШЛАРДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН БЎЛМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Пахтаобод туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тумандаги эҳтиёжманд ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 111 миллион 671 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд, камтаъминланган оилалар, ногиронлар ва қийин шароитларда яшаётган аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси туман, шаҳар бўлинмалари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жамғарманинг Пахтаобод туман бўлинмаси жорий йилнинг биринчи чорагида 52 та эҳтиёжманд, 60 “Темир дафтар”га киритилган оилаларга 70 миллион сўм, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 36 нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 41 млиллион 671 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатди.

Муборак рамазон кунларида тумандаги Юқори ҳамда Бобур маҳаллаларида яшовчи фуқаролар - Ибодатхон Мамталиева, Одинахон Ҳожиохунова оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

- Давлатимизга раҳмат, қийин шароитда қолган оиламизни ёлғизлатиб қўймади, - дейди Пахтаобод тумани Юқори маҳалласида яшовчи Ибодатхон Мамталиева. – Шароитимизда турли ташкилотлар, маҳалла-кўй хабар олиб туради. Яқинда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулоти берилганлигидан, эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Муборак рамазон кунларида «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан эҳтиёжманд оилалар ва фуқаролар беҳад мамнун бўлмоқда.

Саминжон ХУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Прочитано 87 раз