+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Дек 2021

СЎЗЛАРИ АЪЛО, ДОРИСИ ДАВО ШИФОКОРЛАР

Автор
Маколани бахоланг
(2 Овоз)

Миннатдорчилик

Биз ўқитувчимиз. Биз педагоглар ўқувчиларимизга таълим-тарбия берарканмиз, уларга ўз фарзандларимиздек меҳр беришга ҳаракат қиламиз. Уларнинг беғубор болаликка хос ширин ташвишлари, қувонч ва ютуқларига шерик бўламиз. Устоз сифатида шогирдларимиз камолидан қувониб, руҳланамиз. Ўз устимизда кўпроқ ишлашга, янада изланишга ҳаракат қиламиз. Лекин, шундай пайтларда бемаврид келган кутилмаган касаллик саломатлигимизга соя солиши, меҳнат фаолиятимизни чеклаб қўйиши ҳам мумкин экан.

Яқинда шундай бўлди. Кутилмаганда соғлигимизда муаммолар пайдо бўлишни бошлади. Тез-тез қон босимимиз кўтарилиб, юрагимизга ўз таъсирини кўрсатди. Қолаверса бўғимларимизнинг толиқиб оғриши, умумий холсизликдан ҳам безовта қиларди. Соғлигимиздаги бу кутилмаган салбий ҳолатлар бизни қарийб 30 йиллик педагоглик фаолиятимизни чеклаб, шифокорларга мурожаат қилишимизга ва қатъий даволанишга ундади.

Бир танишимизнинг тавсияси билан ҳамкасб дугонам иккимиз биргалашиб Андижон шаҳридаги “Садоқат кошонаси” шифохонасига етиб келдик. Шифохонага кириб борган пайтимизда аҳволимиз жуда ёмон эди. Бу ерда бизни шифохона бош шифокори кардиолог-терапевт Давронбек Раҳимов ҳамда невропатолог-нейрохирург Дилшодбек Исанов, Ойбек Исоновлар кутиб олдилар. Улар тиббий таҳлиллардан сўнг бизни аниқ ташхислар асосида даволашни бошладилар. Ҳамширалар Севарахон Қодирова, Гулшаной Абдурасулова, Санобархон Мирзаеваларнинг ширин сўзлари, шифобаҳш дори-дармонлари ва физиотерапия муолажалари билан, ҳам танимизни, ҳам қалбимизни дарддан халос этдилар. Бундан ташқари шифохонада тоззалик учун масъул санитария ходимлари Жаннатхон Ибайдуллаева, Наргизахон Камоловалар атрофни саранжомлаш ишлари билан кўнгилларимизга ёруғлик олиб кирдилар. Бош шифокор Давронбек Раҳимов бошчилигидаги шифохона меҳнат жамоаси жуда ҳам аҳил экан. Улар бизни тезроқ оёққа туришимиз учун ҳаракат қилдилар. Шу боис саломатлигимизни тиклаб, қаддимизни тик тутишга, яна меҳнат фаолиятимизга қайтишимизга сабабчи бўлган бу шифокорлардан доимо миннатдормиз. Доимо соғ-омон бўлсинлар. Халқ саломатлиги йўлидаги машаққатли аммо, шарафли меҳнат фаолиятларида ҳеч қачон чарчамасинлар.

Нодирахон МАТҲОЛИҚОВА,

Гулчеҳрахон МАМИРАЛИЕВА,

Бўстон тумани

 

Суратда: Бош шифокор Давронбек Раҳимов ҳамкасблари билан.

Прочитано 731 раз Последнее изменение 03 Дек 2021