+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Фев 2024

Гидротехника иншоотлари хафсизлигини таъминлаш – муҳим масала

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Мамлакатимизда мавжуд сув ресурсларини бошқариш, тақсимлаш ва сувдан оқилона фойдаланишда гидротехника иншоотларининг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Шу боис ҳам, юртимиздаги ана шу иншоотлар фаолиятини самарали ташкил этиш, хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб вазифалардан ҳисобланади.

 

Мазкур йўналишдаги ишларни тартибга солиш ва самарали ташкил этишда 2023 йил 30 августда қабул қилинган, 6 та боб ва 34 та моддадан иборат, Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни муҳим дастуриламал бўлмоқда.

 

2023 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунида аввалги қонунда назарда тутилмаган жуда кўп масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Қонунда Сув хўжалиги, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликлари, шунингдек, Миллий гвардия, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ваколатлари, мажбуриятлари белгилаб қўйилган. Жумладан, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини олиб борувчи ваколатли орган гидротехника иншоотлари худудига монеликсиз кириши, шунингдек, ўз назорати остидаги гидротехника иншоотларини бир йилда икки марта текшириши белгиланган.

 

Шунингдек, қонунда гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларида, биринчи навбатда, уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш, лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишда илмий ташкилотлар иштирокини таъминлаш, I- ва II- тоифага мансуб гидротехника иншоотларини лойиҳалашда нуфузли ҳалқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассис-ларини жалб этиш қайд этилган.

 

 Қонунга кўра, гидротехника иншоотлари лойиҳаларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи ва фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти оширилди, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари кенгайтирилди.

 

Қонунда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, гидротехника иншоотларини мажбурий суғурталаш, иншоотларда аврия содир бўлган тақдирда кўрилган зарарни қоплаш тартиблари белгилаб қўйилди.

 

Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотларга иншоотларда турли хавф ёки авария юзага келганда, уни бартараф этиш бўйича мустақил чора кўриш, иншоотлар ҳудудига тегишли ваколатга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларни киритмаслик, ваколатли идораларни хавфсизлик қоидаларига тўла амал этишини талаб қилиш, иншоотлардаги назорат-ўлчов асбоб ва жиҳозларни иш ҳолатда сақлаш, улардан мақсадли фойдаланиш ва иншоотнинг паспорти, кадастр ҳужжатлари, фойдаланиш қоидалари, хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш бўйича бурч ва мажбуриятлар белгиланди.

 

Буюртмачи ташкилоларга гидротехник иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, консервациялаш ва тугатиш чоғида лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш, экспертиза хулосаларида кўрсатилган талабларни бажариш, техник назорат ва мониторингини юритиш, лойиҳа талаблари асосида ишларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, фойдаланишга топшириладиган объектларнинг зилзилага бардошлигига доир инструментал-техник текширув ўтказишни ташкил этиш мажбуриятлари юклатилди.

 

Пудратчи ташкилотга лойиҳада назарда тутилган ишларнинг лойиҳа талабларига мувофиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, лойиҳани амалга ошириш даврида назорат ҳужжатларини юритиш, буюртмачи ташкилотнинг кўрсатмаларини бажариш, гидротехника иншоотидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахслар ҳаётига, соғлигига ва мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етган тақдирда фойдаланувчи ташкилотнинг жавобгарлиги масаласи ҳам белгилаб қўйилди.

 

Умуман, мазкур қонунда гидротехника иншооти хавфсизлигини таъминлаш, мутасаддилар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш билан боғлиқ аввалги қонунда кўзда тутилмаган қатор меъёр ва тартиблар белгиланди.

 

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 4-иловасида республикамиз ҳудудидаги “Ўта муҳим гидротехника иншоотлари” рўйхати белгиланган.

 

Иншоотнинг тури, мукаммалиги ва максимал сув ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб, тузилган ана шу рўйхатга Андижон вилояти ҳудудидаги 19 та гидротехника иншооти, жумладан, Андижон сув омбори, Асака-Адир сув омбори, Шаҳрихонсой, Андижонсой, Савай, Асака каналлари, Жанубий Фарғона канали бош иншооти, Кампирровот, Куйганёр, Тешиктош, Олтинкўл, Асака гидроузеллари ҳамда  6 та ГЭС киритилган.

 

Вилоятдаги мазкур гидротехника иншоотлари ҳавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда амалдаги бошқа ҳужжатларда белгиланган тартиблар асосида олиб борилмоқда.

 

Алишер  ХОЛМАТОВ,

"Сувхўжаликназорат" инспекцияси

Андижон вилояти бошқармаси бош мутахассиси.

Прочитано 543 раз