+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

Ўқувчи дарсда эркин бўлиши керак

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

      Жаҳоннинг илғор педагогикаси ҳамда миллий тарбия усулларидан унумли фойдаланиш бугунги давр ўқитувчисининг олдида турган муҳим вазифаларидан бири. Айниқса, ўсмир ёшдаги ўқувчиларга дарс беришда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга.

     Дарс жараёнида қўллаш учун танланган ҳар бир ўйин ва усулларни мавзуни очиб беришга хизмат қилишига катта эътибор қаратиш лозим. Чунки бу дарврда ўқувчи онгида ўз "мен"и шаклланаётган бўлади.

Математика дарсларини "Саёҳат" усули билан бошлаган маъқул. Масалан, мен ўз дарсларимда "Математика музейига саёҳат" номли ўзим ўйлаб топган усулдан фойдаланаман. Бунда йўл-йўлакай "музейнинг эшиклари очилиши учун" ўқувчиларнинг қайсидир формулани билиши, қандайдир масалани ечиши керак бўлади. Шу тариқа уларнинг билимларини мустаҳкамлайман. "Математика музейида" бирор олимга қўйилган экспонат билан танишиш учун албатта, у кашф этган бирор ихтирони, қонуниятни топиш керак бўлади. Бу жараёнда ўқувчиларга "музей ходими" сифатида энг яхши ўзлаштираётган ўқувчиларим ёрдам бериб боради. Мавзуларни она тили, физика, инглиз тили, технология фанларига ҳамда ҳаётга боғлаш натижасида кўплаб ўқувчилар бу ҳақда ҳаётий мисоллар келтиришади,  фаоллик кўрсатишади.

Математика дарсларида асосий эътибор ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини, дунёқарашини ўстиришга, фаоллигини оширишга имкон яратишга қаратилиши лозим.  Улар ўз фикрларини қанчалик эркин айтиши, дарс давомида эгаллаган билимларининг қай даражада эканликларини кўрсатади. Бу эса уларнинг кайфиятини яхшилаб, бошқа дарсларда ҳам фаол қатнашишга ундайди.

Дарсни ўзлаштириш, билимини намойиш этишда ўқувчиларга мотивация берадиган, самарадорликни оширадиган услуб ва методларни танлаш нафақат ўқитувчининг салоҳиятини, балки  педагогик маҳоратини ҳам кўрсатиб беради.

Нодирахон ТУРСУНОВА,

 Балиқчи туманидаги 35-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Прочитано 343 раз