+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

УЙ-ЖОЙЛАР ЁКИ КВАРТИРАНИНГ БИР ҚИСМИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИБ БЕРИШ БИТИМИ ҚАЙ ТАРТИБДА ТАСДИҚЛАНАДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқий маслаҳатхона

    Уй-жойлар ёки квартиранинг бир қисмини бошқа   шахсга ўтказиб беришга қаратилган битим Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган тартиблар асосида тасдиқланади.

Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишда нотариус энг аввало, мазкур мулк кимга тегишлилигини текширади.

Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:

-      нотариал тасдиқланган шартномалар;

-      меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;

-      эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;

-      суд ёки давлат ижрочисининг қарори;

-      кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини аукционда сотиб олинганлик ҳақида баённома;

-      кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;

-      турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;

-      қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.

Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда юқорида қайд этилган ҳужжатлар билан бирга, коммунал хизматлар, кадастр, солиқ бўйича қарздорликка оид, шунингдек, турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этилиши лозим.

Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми унинг мулкдори томонидан ушбу мулк бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.

Уй, квартира, уй ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа бир шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя этилади.

 

Дилдора ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус. 

Прочитано 347 раз