+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 25 Май 2022
    “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди
    Aндижон давалат тиббиёт институтида Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди. Кузатувчи сифатида вилоят инновацион ривожланиш худудий бошқармаси вакиллари иштирок етди. Ҳафталикда олима аёллар томонидан элликдан…
  • 22 Май 2022
    “Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар
    Жорий йилнинг 20 май куни Aндижон давлат университетининг кичик мажлислар залида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими…
  • 19 Апр 2022
    АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ
    Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

iqbol

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

Гиёҳвандлик – аср вабоси

 

 

Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 

 

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти иммун тизими издан чиқиб, турли касалликлар натижасида ҳаётдан эрта кўз юмади. Гиёҳвандлик воситаларига тобелиги юқори бўлган кимсаларда уларни қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш — қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқаларни содир этиш эҳтимоли кучаяди. Иродасизликка юз тутганлар охир-оқибатда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга муккасидан кетиши, улар билан савдо қилганлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилиб  оиласи, дўстлари, ишидан ажралиши, фарзандлари мажруҳ туғилишига сабабчи бўлиши ҳаётда кўп марта ўз исботини топган.

 

— Гиёҳвандлик балоси ер юзида жуда кенг тарқалган, кўпчилик мамлакатлар аҳолисини, асосан миллатнинг эртаси бўлмиш ёшларни кенг қамровда ўз домига тортаётган иллатдир. Шу боис биз унинг кенг тарқалиши олдини олиш муҳимдир. Акс ҳолда бу хавфли иллат айрим иродаси бўш ёшларимизни ўзига бўйсундириб, жамият тараққиётига зарарли таъсир кўрсатиши, катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

“Наркомания” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу — юнонча сўз бўлиб, “нарко” — карахтлик, “мания” — хоҳиш, интилиш деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 19-18 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оғриқни сезмаслиги учун ишлатилган.

— Гиёҳванд моддаларнинг психостимуляторлар, галлюциногенлар, канопнинг турли навлари, опиум наркотиклари, тинчлантирувчи ва ухлатувчи воситалар каби турлари мавжуд. Шифокорлик амалиётида гиёҳвандлик касаллигининг келиб чиқиши бир неча босқичда кузатилади ва одамларнинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолиши натижасида наркомания синдроми пайдо бўлади. Бунда биринчи босқич наркотик моддага мойиллик пайдо бўлиши, иккинчи босқич абстиненция — хумор синдроми пайдо бўлиши, учинчи босқич наркотик моддаларга чидамлилик пасайиши билан кечади. Учинчи босқичда гиёҳвандлик хасталигига чалинган бемор ташқи кўриниши, жисмоний ва руҳий ҳолати, ўзини тутиши билан соғлом одамдан рўй-рост ажралиб туради. Бундай ҳолатда наркотик моддаларсиз яшай олмаслик ҳусусияти пайдо бўлади. Лекин бундай ҳолга тушган кимсаларга гиёҳванд модда фақат тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади. Оғир ижтимоий оқибатларнинг олдини олиш учун гиёҳвандликнинг илк босқичларида даволаш яхши самара беради.

 

Республикамизда гиёҳвандлик деб аталган хавфли иллат билан мунтазам равишда аёвсиз кураш олиб борилади.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида гиёҳвандлик моддалирини назорат қилиш Миллий маркази ташкил қилинган. Шунингдек, гиёҳвандлик каби ижтимоий-иқтисодий хавфли иллатга қарши курашда Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона  қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

Гиёҳвандликка балоси ва унинг олдини олиш бщйича вилоят соғлиқни сақлаш ва вилоят психоневрология диспансери шифокорлари, мутахассислари томонидан ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган профилактик тадбирларда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳам мақсадга мувофиқдир. Сабаби — гиёҳвандлик йўлига кирган кимсалар уни фақат ўзлари истеъмол қилиб қолмасдан ўзгаларни, айниқса, ёшларни бу йўлга тортишга, улар орқали гиёҳванд воситалар бозорини ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.

 

Давлатимиз раҳбари “Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир” деб таъкидлайдилар. Бу борада асосан оиланинг, ота-онанинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Фарзандларнинг соғ-саломат дунёга келиши, жамиятда ўз ўрнини топиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ.

 

Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир вақтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулдирмиз.  Ҳар бирмиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз. Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.

 

Умидахон ШАРОФУТДИНОВА,

Андижон вилояти психоневрология диспансери Норкология бўлими мудири.

“InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди

Aндижон давалат тиббиёт институтида Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди. Кузатувчи сифатида вилоят инновацион ривожланиш худудий бошқармаси вакиллари иштирок етди. Ҳафталикда олима аёллар томонидан элликдан ортиқ ишланмалар, стартап лойиҳалар ва тадқиқотлар намойиш етилди. Хусусан, Онкология ва тиббий радиология кафедраси томонидан “Сут бези саратони ва саратон олди касалликларини эрта ташхислашда комплаенс профилактикасининг аҳамияти”, Госпитал терапия ва эндокринология кафедрасининг “Предиабет хавф омилларини баҳолаш ва қандли диабет 2-тур юрак қон томир етишмовчилиги бўлган беморларда “Diaxatar” дастурини қўллаш” ҳамда Фарматевтик фанлар кафедрасининг “Aрома терапия” хонаси мутахассислар эътиборини тортди. Якуний натижаларга кўра, фахрли ўринлар З.Мадумарова, З.Бахавадиновага насиб этди. “Ёш олималар” ўртасида эса Ш.Таджимирзайева юқори ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, “Инноватор аёл” номинацияси бўйича Ш.Юсупова тақдирланди.

“Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар

Жорий йилнинг 20 май куни Aндижон давлат университетининг кичик мажлислар залида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими ҳамкорлигида "ИННОWОМЕНWЕЕК" хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиги тадбирлари доирасида аёл таянч докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрлар ва бакалавр йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-қизлар учун “Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

ХАЙРЛИ ИШЛАРДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН БЎЛМОҚДА

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Пахтаобод туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тумандаги эҳтиёжманд ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 111 миллион 671 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд, камтаъминланган оилалар, ногиронлар ва қийин шароитларда яшаётган аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси туман, шаҳар бўлинмалари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жамғарманинг Пахтаобод туман бўлинмаси жорий йилнинг биринчи чорагида 52 та эҳтиёжманд, 60 “Темир дафтар”га киритилган оилаларга 70 миллион сўм, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 36 нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 41 млиллион 671 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатди.

Муборак рамазон кунларида тумандаги Юқори ҳамда Бобур маҳаллаларида яшовчи фуқаролар - Ибодатхон Мамталиева, Одинахон Ҳожиохунова оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

- Давлатимизга раҳмат, қийин шароитда қолган оиламизни ёлғизлатиб қўймади, - дейди Пахтаобод тумани Юқори маҳалласида яшовчи Ибодатхон Мамталиева. – Шароитимизда турли ташкилотлар, маҳалла-кўй хабар олиб туради. Яқинда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулоти берилганлигидан, эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Муборак рамазон кунларида «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан эҳтиёжманд оилалар ва фуқаролар беҳад мамнун бўлмоқда.

Саминжон ХУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва ҳалқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини ошириш бўйича адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни ватнапарварлик руҳида тарбиялаш, ителлектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кенг тарғиб этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Маънавият-маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази ва бошқа  қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 18-23 апрель кунлари Андижон вилоятида бўлиб ўтадиган II республика “Китоб ҳафталиги” доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

 

З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, ҳарбий хизматчилар, китобхонлар, ёшлар, умуман, аҳолининг барча қатлами вакиллари иштирокида ҳафталик очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда юртдошларимизнинг маънавиятини, дунёқараши ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

 

-                         “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар, жумладан, китоб ярмаркалари, акциялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ўтказилади, - дейди вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев. – Ана шу тадбирлар, шубҳасиз, китобхонлар, қолаверса, ҳар бир юртдошимиз қалбида унутулмас таассуротлар қолдиради.

 

  Вилоят кутубхонасида бир гуруҳ шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашуви, андижонлик ижодкор Баҳодир Андижонийнинг “Саодат давони”, “Туйғулар чашмаси” номли китоблари тақдимотидан китохонлар бир олам таассуротлар олди.

 

- Китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда ҳеч қачон қоқилмайди, - дейди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Республикакси Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейи кутубхона мудири Гулчеҳра Анорбоева, – Қолаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-аҳлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда нафақат ўз ўрнини топа олади, балки, унинг  фаол аъзосига айланади. Шу маънода ҳафталиги доирасидаги тадбирлар лицейимиз ўқувчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Тадбирда қўшни Қирғизистон Республикасидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этди.

 

- Ўзбекистон Президенти, ҳукумати қарорлари асосида юртингизда ўтказилаётган китоб байрамида қатнашиб, очиғи, ҳавасим келди, - дейди Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри бадиий раҳбари, шоира Барно Исоқова. – Улкан таассуротлар олдим. Бундай тадбирлар ҳамма давлатларда ҳам ўтказилавермайди. Ишончим комилки, китобни, илм-маърифатни қадрлаган юрт шубҳасиз, тараққиётнинг юксак чўққиларини забт этади.   

 

Китобхонлик ҳафталиги доирасида вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмларда “Китоб менинг дўстим” акцияси, “Китоб ва маънавият”, “Китоб мутолааси менинг севимли машғулотим” мавзусидаги маънавий-маърифийвий тадбирлар, “Энг фаол китобхон”, “Энг фаол ва истеъдодли ёш ижодкор”, “Энг фаол китобхон оила”, “Энг яхши хонадон кутубхонаси” танловлари, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида мумтоз адабиёт вакиллари ижоди бўйича “Ғазалхонлик” танлови, “З.М. Бобур” ҳамда “Абдулҳамид Чўлпон” ижодига бағишланган тадбирлар ўтказилди.

 

- Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг адабиётга бўлган эътиборини, аҳоли ўртасида маънавий озуқа манбаи бўлган китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқишни, мутолаа маданиятини оширишдан иборат, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова. – Шу билан бирга, фуқароларимизнинг китобхонлик даражасини янада юксалтириш кўзда тутилган.

 

Катта тантана билан ўтаётган китобхонлик ҳафталиги ва адабиёт байрами давомида “Чўлпон” китобининг икки жилдли тўплами, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт” нашриётида чоп этилган “Хабибий”, шунингдек,  андижонлик ижодкорлар Фарид Усмоннинг “Тунда чопган тулпорлар”, Музаффар Жаъфарнинг “Айтарим бордир менинг”, Муҳаммад Юсуф ижод мактаби ўқувчиларининг ижод намуналари жамланган “Ёшлик баёзи” номли китобларининг тақдимотлари ўтказилади.

 

  Андижонда “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва кенг тарғиб қилишга, уларнинг китобга, адабиётга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

ЭЪТИБОРДАН КЎНГЛИМ ТОҒДАЙ КЎТАРИЛДИ

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Балиқчи туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан эҳтиёжманд ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 365 миллион 176 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 

Мамлакатимизда эҳтиёжманд, камтаъминланган оилалар, ногиронлар ва қийин шароитларда яшаётган аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси туман, шаҳар бўлинмалари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жамғарманинг Балиқчи туман бўлинмаси жорий йилнинг биринчи чорагида 317 та эҳтиёжманд, 40 та “Темир дафтар”га киритилган оилаларга, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 67 нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 365 млиллион 176 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатди.

 

Жумладан, 256 та эҳтиёжманд ва “Темир дафтарга” киритилган оилага, “Аёллар дафтари”даги 67 нафар хотин-қизга 279 млиллион 562 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам берилган бўлса, 60 та эҳтиёжманд оилага 54 миллион 754 минг сўмлик кундалик истеъмол товарлари тарқатилди, 41 та эҳтиёжманд оилага ҳамда 30 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизга 30 миллион 860 минг сўмлик дори воситалари ва саломатлигини тиклаш учун ёрдам пуллари берилди.

 

- Давлатимизга раҳмат, мен каби якка-ёлғиз яшовчи кексаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ, - дейди Балиқчи тумани Қияли маҳалласида яшовчи Танзила Асқарова. – Турли ташкилотлар, маҳалла-кўй доимий хабар олиб туради. Яқинда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулоти берилганлигидан, эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди.

 

Бугунги муборак рамазон кунларида «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан эҳтиёжманд оилалар ва фуқаролар беҳад мамнун бўлмоқда.

FUQAROLAR DIQQATIGA!

“Yoshlar – kelajagimiz” jamg‘armasi Andijon viloyat filiali quyidagilarni ma’lum qiladi:

“Yoshlar – kelajagimiz” jamg‘armasining:

1.  Buloqboshi tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va 272-son guvohnomasi;

2.  Jalaquduq tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
274-son guvohnomasi;

3.  Marhamat tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
277-son guvohnomasi;

4.  Oltinko‘l tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
278-son guvohnomasi;

5.  Ulug‘nor tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
280-son guvohnomasi;

6.  Xonobod shahar filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
283-son guvohnomasi;

7.  Xo‘jaobod tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizom va
281-son guvohnomasi;

8.  Asaka tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizomi;

9.  Bo‘ston tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizomi;

10.           Qo‘rg‘ontepa tuman filialining 2018-yil 7-avgustda ro‘yhatdan o‘tgan Nizomi yo‘qolganligi sababli haqiqiy emas deb hisoblanadi.

Yuqorida ko‘rsatilgan tashkilot nizomi va guvohnomalari topib olingan taqdirda, Andijon shahar Yoshlar markazi binosida joylashgan
“Yoshlar – kelajagimiz” jamg‘armasi Andijon viloyat filialiga murojaat qilishingiz so‘raladi.

Manzil: Andijon shahar, Cho‘lponshox ko‘chasi, 187-uy.

Telefonlar: +998 90 548 41 44; +998 93 781 67 78; +998 99 001 72 01.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни моҳияти ва аҳамияти

 

 

2019 йилнинг 2 сентябрда Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Қонуннинг мақсади хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.

Қонун билан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Хусусан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилди. Жумладан:

ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

махсус марказларда текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш.

 

Жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

Шунингдек, Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди.                      

Булар:

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги гендер сиёсатини, давлат дастурларини ҳамда стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш.

Қонунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли органлари ва уларнинг ваколатлари белгилаб қўйилди. Ушбу органлар:

·              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

·              Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

·              Ички ишлар органлари;

·              Меҳнат органлари;

·              Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари;

·              Соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари;

·              Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси;

·              Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари.

 

Ваколатли органлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсни ҳимоя механизми, кўрсатиладиган ёрдам ва хизматлар тўғрисида унга тушунарли тилда таништириши лозим.

Ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар тазйиқ ёки зўравонлик ишлатилганлик ҳолатлари бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

·         профилактика суҳбатини ўтказиш;

·         ҳимоя ордерини бериш;

·         тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш;

·         зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

 

ПРОФИЛАКТИКА СУҲБАТИНИ ЎТКАЗИШ муайян шахсни жамиятда умум қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, шунингдек қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш.

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ички ишлар органлари томонидан ҲИМОЯ ОРДЕРИ берилади.

 

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ва ўттиз кун муддатгача берилиши лозим.

Тазйиқ ўтказган ва  зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси топширилади.

 

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни МАХСУС МАРКАЗЛАРГА ЖОЙЛАШТИРИШ жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг талаби бўйича ўттиз кунгача бўлган муддатга амалга оширилади.

 

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича ТУЗАТИШ ДАСТУРИдан ўтади.

Тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Қонунга кўра тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга оид барча маълумотлар қонун ҳужжатлари билан қўриқланади.

 

Уларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

 

 

 

 

 

Газ суюқлигидан тўғри фойдаланайлик

 

Хаммамизга маълумки  хозирги вақтда хонадонларимизни таббиий газсиз тасавур қила олмаймиз чунки хонадон бекалари кундалик хаётида овқат қилиши сув қайнатиши, хонадонларимизни иссиқ туриши учун таббиий газдан фойдаланишга ўрганганмиз. Айрим сабабларга кўра  хонадонларимизда таббий газни нотўғри фойдаланаётганимиз сабабли ёнғин чиқиш холатлари учраб келмоқда хонадонларни исситиш учун темир трубалардан фойдаланилмасдан эътиборсизлик билан резина шиланглар орқали фойдаланилмоқда, оқибатида нима бўлишини ўйламай фойдаланишга йўл қўймоқда.хозирги вақтда кўп хонадонларда газ сўрғичлар пайдо бўлган бу газ сўргич электр тармоғи ўчиб ёнганда хонадонимизга таббий газ тўпланишини олиб келади ва чақнаш хосил бўладида неча неча йиллаб тўплаган бойликларимиз бир неча дақиқага қолмай хавога учиб кетиши хаёлимизга келмайди энг ачинарлиси хонадон ичида сизга азиз бўлган инсонлар бўлсачи .моддий бойликни топса бўлади лекин сизга азиз бўлганларни топса бўладими. Бундай холатларни ўйламасдан нотўғри фойдаланишга йўл қўймоқдамиз Азиз ака укалар ва опа сингилар сизлардан илтимос ва талабимиз қаерда бўлмайлик  энг аввало яқинларимизни  фарзандларимизни ва бирга ишлаб турган дўстларимизни махала кўй қўни қўшниларни унутмаслигимиз беэътиборсисликка йўл қўмаслигимиз жуда жуда хам зарур ва мажбурмиз ёнғин хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилган холда хаёт кечирайлик бировни рискини тортиб олиб  фойдаланишга ўзимизга баъло офат келишига чек қўяйлик. Ёнғин чиқудай бўлса уяли телефонлар орқали 101 ёки 1050 фавқулодда вазиятлар хизматига алоқага чиқиш мумкин.

  Андижон вилояти ФВБ"Кабуллар уйи"ни ЁХТТЭБ инспектори    

Н.Сиддиқов

 

Аёл судьяларнинг хотин-қизлар учун сайёр қабули ўтказилди

Андижон шаҳрининг Кенгаш маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда суд идораларига мурожаат қилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.

Бугун судларга турли ҳаётий муаммолар, жумладан, уй-жой ва мерос билан боғлиқ, никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, тадбиркорликка оид масалаларда аёллар томонидан ҳам тез-тез мурожаатлар келиб тушяптики, ариза ва шикоят муаллифлари билан имкон қадар улар яшайдиган ҳудудларнинг ўзида учрашиш, ҳар бирига қонун доирасида ҳуқуқий тушунтириш бериш муҳим вазифалардан бири.

Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Умида Қурбонова ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси Муқаддас Комилова томонидан ўтказилган қабулда ҳам ўндан зиёд аёлларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Қабулга келган опа-сингиллар учрашувдан, ҳуқуқий тушунтиришлардан кўнгиллари тўлганлигини қайд этдилар.

Варак 1 жами 2