+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Июль 2021

ОИВ/ОИТС КАСАЛЛИГИ ТЎFРИСИДА МАЪЛУМОТГА ЭГАМИСИЗ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Шифокор минбари

      Ҳар қандай душман билан курашишдан олдин душман тўғрисида маълумотга эга бўлиш кераклигини донишмандларимиз уқтириб ўтишган. Шундай экан хар биримиз ўзимизни, оиламизни ОИВ/ОИТС балосидан сақлашимиз учун бу касаллик тўғрисида маълум бир тушунчага эга бўлишимиз ва ундан сақланиш йўлларини билишимиз шарт.

     Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда таълим муасссасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳалла фуқаролар йиғинларида, аҳоли гавжум жойларда фуқаролар ўртасида тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилмокда. Кенг кўламли тарғибот ишларига қарамасдан, айрим кишиларнинг эътиборсизлиги сабабли ушбу хасталик билан касалланиш холлари давом этмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, касаллик, унинг олдини олиш хусусида яна бир бор қисқача тўхталиб ўтамиз.

 ОИВ - одамнинг иммунитет танқислиги вируси ёки ОИВ инфекцияси - одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарувчи юқумли касалликдир. ОИТС- орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, ОИВ инфекцияси юқиши оқибатида организмда юзага келадиган ҳолатдир. Бунда организмнинг химояланиш қобилияти кескин пасайиб кетиши натижасида турли хил юқумли ва ўсма касалликлар ривожланишига имкон яралади. Касалликни чақирувчиси бўлган вирус одамни ҳимоя кучларини меъёрида сақлаб турувчи хужайралар яъни "Т-лимфоцит"ларни емириш хусусиятига эга.

ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари. Биринчи йўли қон орқали (парентерал) - бу бемор ёки вирус ташувчига ишлатилган ва етарли даражада зарарсизлантирилмаган шприц, игна ва бошқа тиббий анжомлардан, ОИВ вирусига текширилмаган қон ва қон маҳсулотларини қуйилганда, сартарошлик ҳамда гўзаллик салонларида қўлланиладиган ўткир тиғли асбоблардан фойдаланилганда юқиши мумкин. Уй шароитида амбулатор даволанаётган беморларга ишлатилаётган шприц игналари ўз вақтида зарарсизлантирилиб йўқотилмаслиги оқибатида уйдаги ёш болаларни касалланишига олиб келиши мумкин.

 Иккинчи йўли бетартиб жинсий мулоқот орқали. Учунчи йўли эса, ОИВ билан касалланган хомиладор онадан болага хомиладорлик даврида ёки туғиш жараёнида, болани  кўкрак сути билан эмизиш вақтида юқиши мумкин.

Гиёҳванд моддаларни игна орқали қабул қилувчи гиёҳвандлар, бетартиб жинсий ҳаёт кечирувчи     шахслар ОИВ касаллиги юқишига мойил бўлган ҳавфли гуруҳга мансуб шахслар ҳисобланади.

Касалликни бошланғич даврларида ҳеч қандай клиник белгилар бўлмаслиги мумкин. Кейинчалик тана хароратини сабабсиз кўтарилиши, ич кетиши, лимфа тугунларини  катталашуви кузатилади.

Ушбу касалликнинг олдини олишнинг ягона ва ишончли йўли бу гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик,  тартибсиз жинсий муносабатдан сақланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.

Агар кимда ушбу касалликга гумон пайдо бўлса, вилоят ОИТСга қарши кураш марказида фаолият кўрсатаётган "Ишонч хона"сига ва ҳудудий поликлиникалар қошидаги "Пинхоний (аноним) хона" ларга мурожаат қилиши лозим.

Шуни ёдда тутиш керакки, ОИВ/ОИТС касаллиги фақатгина лаборатория таҳлили натижасига кўра аниқланади. Билиб қўйинг, Сиз тўғрингиздаги ҳар қандай маълумот сир сақланади. Сиз пинхоний (аноним) хоналарга номингизни айтмасдан мурожаат қилиб, қисқа фурсатларда лаборатория текширувидан бепул ўтишингиз мумкин.

Яна шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ОИВ/ОИТС касаллиги иммун тизимни емирилишига олиб келишини ҳисобга олсак, коронавирус касаллиги айни иммун тизимида муаммоси бор одамларда оғир ўтмоқда. Ўз вақтида текширувдан ўтиб, аниқланган тақдирда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари назоратида керакли муолажаларни олиш, иммун тизимни бир меъёрда ушлаб турилиши ва коронавирус касаллигини оғир шаклида ўтишининг олди олинишини таъминлайди.

Гулбаҳор ИСАҚОВА,

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази  мутахассиси.

Прочитано 362 раз