+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

МАҚСАДИМИЗ: СОFЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Намунали мактабгача таълим ташкилотлари

      Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, соҳа ишини юқори босқичга кўтариш, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини ошириш хусусида қатор вазифаларни белгилаб берди. Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш соҳа раҳбарлари, мутахассислари зиммасига улкан масъулият юклаш билан бирга, уларни янада фаол ишлашга ундайди.

     Сир эмаски, кейинги йилларда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш бўйича салмоқли ишлар бажарилди. Буни биргина вилоятимиз мисолида кўрадиган бўлсак, ўтган йилнинг биринчи чорагида болаларни мактабгача таълимга қамрови 52,1 фоиз бўлган бўлса, жорий йил биринчи чорак якунига келиб, бу кўрсаткич 62,4 фоизга етказилди.

Бундан ташқари, тизимда янгича, илғор ва инновацион иш услублари жорий этилмоқда, болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол   вояга етказишга қаратилган ишлар замон талаблари асосида йўлга қўйилмоқда.  Бу борада вилоятимиздаги кўплаб боғчалар қатори Андижон шаҳридаги «Юлдузча» («Ириска») номли хусусий нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. 

Юлдузхон Маматова раҳбарлик қилаётган Андижон шаҳрининг Узумзор мавзесида 2018 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган муассасада айни кунда  100 нафарга яқин бола тарбияланмоқда.

Ташкилотда болажонларнинг билим олиши, тарбияси учун зарур барча шароитлар яратилган. Машғулотлар ўз ишининг тажрибали мутахассислари бўлган педагог ва тарбиячилар томонидан олиб борилади.

Иш юритувчи Феруза Маматова, Раъно Ниёзова, Дилноза Алиева сингари малакали тарбиячилар фаолияти ҳамкасбларига намуна бўлмоқда. Умуман, муассасада барча тарбиячилар намунали иш олиб бормоқда.

Бундан ташқари,  инглиз, рус тиллари,  каратэ, мусиқа тўгараклари ҳам ташкил этилган бўлиб, машғулотлар малакали мутахассислар томонидан ўтказилади.

Ташкилотда болажонларга 5 маҳал овқат берилади. Қўлигул ошпаз Умида Марозиқова  болажонларга мазали таомлар тайёрлаб берди. Таомномага кўра, иссиқ овқатлар билан бирга, сомса, пицца, қиём, турли ширинликлар, олма, банан сингари мевалар ҳам мунтазам бериб борилади.

Малакали шифокор Муштарий Хуруллаева ҳар куни болажонларнинг саломатлигини назорат қилиб боради, фиточойлар билан сийлайди, массаж машғулотларини ўтказади.

Муассасада турли саналар муносабати билан маданий, маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилиши анъанага айланган. Мазкур тадбирлар болажонларнинг билим ва дунёқарашини ўсишида муҳим аҳамият касб этади.

Ташкилотда барча йўналишлар бўйича белгиланган  ишлар намунали йўлга қўйилган.

- Бизнинг асосий мақсадимиз, болажонларни соғлом, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол тарбиялашдир, - дейди муассаса раҳбари Юлдузхон Маматова. -  Ана шу мақсадга эришиш йўлида жамоамиз сидқидилдан меҳнат қилади.

Биз ҳам ана шундай эзгу ният билан фаолият олиб бораётган жамоа ишига муваффақиятлар тилаймиз.

 

Саида Ходжаева.

Прочитано 328 раз