+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Апр 2021

БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

қарор ва ижро

      Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада тадбиркорлар сафи кенгайиб, юртимиз иқтисодий тараққиётида уларнинг ўрни ва роли тобора ортмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу қарор билан 2020 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификат олган ташаббускор жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши амалиётга жорий этилди.

Бироқ нафақат тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган фуқаролар, балки тадбиркорлар ҳам фаолияти давомида турли тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келаётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Ана шундан келиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учраётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, тўғридан тўғри самарали мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлашнинг сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Ўтган давр давомида ушбу қабулхоналар минглаб тадбиркорлар, чет эл инвесторлари учраётган муаммоли масалаларининг ҳал этилишига, уларнинг мурожаатларига ижобий ечими топилишига ёрдам бермоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Бош вазир қабулхоналари тадбиркорларнинг энг яқин ҳимоячиси ва кўмакчисига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Асака туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даври давомида 93 та тадбиркордан 98 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар белгиланган тартиблар доирасида кўриб чиқилиб, уларнинг 96 таси, яъни 98 фоизи ҳал этилди, 2 та мурожаат бўйича масала мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 66 таси ёки 69,4 фоизи ёшлар ва аёллар ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг 66 таси ёки 97,1 фоизи ҳал этилди, 2 та мурожаат эса кўриб чиқилмоқда. Ҳал этилган 66 та мурожаатнинг 47 таси қаноатлантирилган бўлса, 19 тасига  ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабулхона ходим ва мутахассислари жойларга чиқиб, сайёр қабуллар ўтказаётганлиги, қатор муаммоларни ана шу ернинг ўзида ҳал этилишига кўмаклашаётганлиги ҳам тадбиркорларга қўл келмоқда. Сайёр қабуллар тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантирш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар энг аввало,тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлашга, ҳар бир фуқаро ўзининг даромад манбаига эга бўлишига, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга, провардида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Турғунбой АШУРОВ,

Асака туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири.

Прочитано 308 раз