+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Март 2021

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ: КЕЧА ВА БУГУН

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Ҳуқуқшунос минбари

 

 

Бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан суд-ҳуқуқ тизими фаолияти ҳам такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Умуман, суд-ҳуқуқ ислоҳотлар-нинг пировард мақсади, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, шунингдек, инсоннинг шаъни, қадр ва қимматини ҳурмат қилиш ҳамда аҳолини ана шу руҳда тарбиялашга қаратилган.

 

   Барча давр ва турли жамиятларда инсонлар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфатлари бузилган тақдирда қадим даврларда қозиларга, кейинроқ эса судларга мурожаат  қилган.

 

Тарихдан маълумки, ҳуқуқий муносабатлар, фармонлар ижроси назорати қозиларга берилган. Улар ушбу вазифага подшоҳлар томонидан тайинланганлар. Ўз даврида қозилардан шариат қоидаларини пухта билишлик, адолат мезонларига амал қилиш, ҳуқуқий билим ва муомала лаёқатига эга бўлишлик талаб этилган. Ҳатто подшоҳлар ҳам давлат ва жамият ҳаётига алоқадор муҳим қарорлар қабул қилишда қозиларнинг одилона ва аниқ манбаага асосланган фикри ва маслаҳатларига қулоқ тутган.

 

  Қадимда қозилар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқи, бурчи билан боғлиқ барча масалаларни кўриб чиқиб, ҳал қилишган. Ҳозирдагидек судларнинг бўлиниши, тааллуқлилик каби масалалар мавжуд бўлмаган. 

 

Аризани кўриш жараёнида қозилар ҳам тарафларни ва мазкур  ҳолатнинг гувоҳи бўлган шахсларнинг кўрсатмаларини эшитиб, тегишли қарор қабул  қилганлар. Машҳур муҳаддис олим Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” асарида ёзилишича, қозилик вазифасида ишлаш мусулмон бўлмаган шахсларга, туҳматчиликда айбланган шахсларга, қуллар ва чўриларга, оғир жиноят содир этганларга ҳамда вояга етмаганларга ман этилган.

 

  2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судловни фақат суд амалга оширади. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” деб белгилаб қўйилган. Бундай тартиб-қоидаларнинг қонун билан мустаҳкамлаб қўйилиши энг аввало, судларнинг мустақил ва эркин бўлиши, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги қонуни                          3-моддасида ҳам “Суд чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий” деб белгиланган.

 

Бундан кўринадики, инсонлар тақдири, уларнинг муаммоларини оқилона ечиш билан шуғулланадиган судлар, судьялар зиммасига улкан ва масъулиятли вазифа юклатилган. Қолаверса, суд идоралари, судьялар  давлат томонидан  ҳимояга олинади.    

 

З. ТЎХТАСИНОВ,

 

 Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Прочитано 735 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « "101" ОГОҲЛАНТИРАДИ! Синов ҳудудлари танлаб олинган »