+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

"101" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Сунъий тўсиқларга эътиборсиз бўлманг

Корхонамиз ҳудудидаги асосий йўллар турли деталлар ташувчи аравалар ёки маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар билан тўсилиб қолиш ҳоллари кўп учрамоқда. Бу эса ёнғин содир бўлганда ўт ўчириш машиналарининг асосий йўлакдан ёнаётган объектга ўтишини қийинлаштиради ва аланганинг янада кенгайишига сабабчи бўлади. Шу боис, ана щундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳар бир участка мутахассислари ва ишчи-хизматчиларига қуйидаги муҳим қоидаларни эслатиб ўтишни лозим топдик:

Ёнғин жамият, инсонлар ҳаёти учун хавф туғдирибгина қолмай, иқтисодиётни ҳам издан чиқаради, неча йиллик меҳнат ва машаққат билан топилган моддий бойликларни йўқ қилади, бино ва иншоотларни яроқсиз ҳолга келтиради. Энг муҳими, инсон ҳаётига ҳам нуқта қўйиши мумкин. Шунинг учун, ёнғин келтириб чиқарувчи ҳар қандай кичик ҳолатларга ҳам эътиборсиз бўлмаслигимиз керак. Кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш энг аввало, ўзимизга боғлиқ.

Айниқса, ишлаб чиқариш корхоналарида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш орқали ёнғин билан боғлиқ турли кўнгилсизликларни олдини олишимиз мумкин.

Муҳаммадумар ЗОКИРОВ,

вилоят ФВБ "УзКорам Ко" МЧЖ  БЁХТТЭ бўлинмаси профилактика ва

ёнғин назорати бўйича мутахассиси, сержант.

 

Бепарволик кулфат келтиради

Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилиши натижасида, асосан табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги туфайли юзага келади. Ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

Ис газидан заҳарланишнинг умумий белгилари: уйқу элтиши, бош айланиши, бош оғриғи, ҳушни йўқотиш, кўз олдининг қоронғулашиши, кўзлардан ёш оқиши, эшитиш қобилиятининг пасайиши, кўп терлаш, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал ва қалтираш.

Ис газидан заҳарланмаслик учун иситиш мосламаларини доимо назорат остида ишлатиш, улардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш, эшик ва деразаларни тез-тез очиб, хонани шамоллатиб туриш, уйқуга ётишдан олдин иситиш мосламалари      созлигини кўздан кечириш, газ ва электр манбаларда узилишлар бўлган вақтда мосламани манбадан узиш лозим. Шунингдек, ностандарт, носоз газ ва электр иситиш воситаларидан, газ тармоғига уланган резина шланглардан фойдаланмаслик, ёниб турган шам, очиқ олов ва печларни назоратсиз қолдирмаслик тавсия этилади. Айниқса, кўмирдан фойдаланганда ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз, ис гази юзага келишининг олдини олиш бўйича зарур эҳтиёт чораларини кўришимиз лозим.

Азиз юртдошлар! Ёнғин   хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилайлик, хушёрликни асло йўқотмайлик.

 

Оматилло ПАТИДДИНОВ,

"Андижон Биокимё заводи"АЖ БЁХТТЭ бўлинмаси инспектори, лейтенант.

Зухриддин НАВРЎЗОВ,

"Сирдарё иссиқлик электр станцияси" АЖ ОБЁХТТЭ бўлинмаси инспектори, лейтенант.

 

Ёнғинлар профилактикаси

Ёнғинларнинг олдини олишда энг муҳим тадбир бу - профилактика. Бироқ, била туриб бунга етарлича эътибор бермаймиз. Ўзи ва яқинлари ҳаётини, уй-жойи ҳамда мол-мулкини ёнғиндан асрашни ўйлаган инсон энг аввало, оддий, ортиқча вақт ва маблағ талаб этилмайдиган ҳушёрлик - ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши лозим. Бунинг учун:

-      уйингизда ёниб турган газ ва электр иситиш мосламаларини назоратсиз қолдирманг;

-      носоз, қўлбола газ ва электр иситгичлардан фойдаланманг;

-      иситиш печи ва ўчоқларга тез олов олдириш учун бензин, керосин, солярка каби ёнилғиларни сепманг;

-      газ горелкаси ва иситиш печлари устида кир қуритманг;

-      газни резина шланг   орқали улаб ишлатманг;

-      газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини очинг;

-      иситиш печи ва мўриконлар созлигини ўз вақтида текширинг;

-      мўриларни бинонинг ёғоч қисмидан камида 40 см. масофада ўрнатинг;

-      уйингизни қўшнининг уйи билан туташган қисмига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;

-      электр симларининг узилган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг;

-      икки ва ундан ортиқ электр асбобларини бир вақтнинг ўзида ишлатманг;

-      ёш болаларга иситиш печи, газ горелкалари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг, шунингдек, уларнинг гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг;

-      том ва чордоқларда ҳашак ва бошқа тез ёнувчи нарсаларни сақламанг;

-      уйдан чиқишдан олдин газ ва электр ускуналарини (плита, дазмол, телевизор ва бошқалар) ўчирилганлигини текшириб чиқинг;

-      кўп қаватли уйларнинг хонадонларида тез алангаланувчи ёнилғи маҳсулотларини сақлаш таъқиқланади;

-      кўп қаватли уйлар олдидаги йўлларга сунъий тўсиқлар қўйиш ва ўзбошимчалик билан қўшимча иншоотлар қуриш таъқиқланади;

Ёнғин содир бўлганда зудлик билан "101" рақами орқали ФВБ ёнғин қутқарув қисмига хабар беринг.

Музаффар МУЛЛАБОЕВ,

 

 "Uz Auto Motors"  AЖ  БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича мутахассиси.

Прочитано 55 раз