+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Апр 2021

Синов ҳудудлари танлаб олинган

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Президент фармони билан тасдиқланган, таркиби бир қатор вазирлик ва идоралардан иборат Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар иш олиб боради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жараёнга 150 мингдан ортиқ ходимлар жалб қилиниши режалаштирилган. 

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари учта босқичдан иборат бўлиб, белгиланган амалиётга киришулгунга қадар 2020—2023 йилларни ўз ичига олувчи тайёргарлик жараёнлари олиб борилади. Қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастурига кўра, 2021 йилнинг 1—25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилади. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланма ҳамдамеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амалий синовдан ўтказилади. Натижалар асосида аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Тайёргарлик жараёнидаги энг муҳим масала аҳоли ўртасида рўйхатга олишда фаол иштирок этиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ҳисобланади, — деди Қобил Бердиқулов. — Шу мақсадда Давлат статистика қўмитаси томонидан тадбирнинг шиори ва логотипи ишлаб чиқилиб, аҳолини рўйхатга олишнинг расмий веб-сайти (aholi.stat.uz) яратилди. Бу борада рўйхатга олувчиларни танлаш ва ўқитиш масаласи ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга. Чунки маълумотларнинг тўғрилиги бевосита уларнинг малака ва амалий кўникмаларига боғлиқ. Шу боис, жараёнга жалб этиладиган ходимлар Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан режа-жадвал асосида махсус ўқитилади. Улар учун услубий қўлланма ва видеодарсликлар ишлаб чиқилиб, зарур ҳолларда, қўшимча маслаҳатлар берилади.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказишда картографик материалларнинг аниқлиги
ҳам муҳим ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди.

Аҳоли пунктлари ва кўчаларнинг ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди.Миллий гвардия ва ички ишлар органларига эса аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Ш. МАҲМУДОВ,

Андижон вилоят статистика

 

бошқармаси бўлими бош мутахассиси.

Прочитано 743 раз