+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

ИЛМ-МАЪРИФАТНИНГ УЧИНЧИ РЕНЕССАНСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини катта қизиқиш ва иштиёқ билан тингладим.

Чуқур таҳлил, кенг мушоҳада, улкан режалардан иборат нутқда таълим-тарбия соҳаси тўлалигича қамраб олинган. Айтиш мумкинки, байрам табриги сабаб биз ўқитувчилар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тилга олинган барча масалалар долзарб ва муҳим. Мени айниқса, Юртбошимизнинг "...синф раҳбарларининг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини муносиб рағбатлантириш чорасини кўряпмиз. Хусусан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб 242 минг нафар синф раҳбари учун қўшимча тўлов миқдори бир ярим баробар оширилади", дея таъкидлагани ҳурсанд қилди. Чунки, айнан синф раҳбарлари мактаб таълими бўғинидаги энг масъулиятли вазифаларни адо этади. Синф раҳбари ўқувчининг нафақат мактабдаги, балки мактабдан ташқарида ўтказган вақтига ҳам жавоб беради.

Нега битирувчилар орасида олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи паст, деган савол ҳам айнан синф раҳбарларига тааллуқли. Амалиётдан шу маълумки, юқори синфларга қадар ёшлар бўлажак касбларини танлашда иккиланадилар. Тўғри келган соҳага ҳужжат топширадилар. Аслида, боланинг қизиқишларини, қобилиятини кузатган синф раҳбари уни йўналтириши зарур. Масалан, жорий ўқув йилида мактабимизни тамомлаб, менинг мутахассислигим, яъни филология йўналишида ўқишга кирган битирувчилар 75 фоизни ташкил қилди. Хусусан, туманимиздаги 3-ДИМИда  эса олий ўқув юртига кириш кўрсаткичи деярли юз фоизга етди. Демоқчиманки, Президентимиз айтиб ўтган методик базани яратиш учун андижонлик маорифчиларда етарли тажриба ва малака бор.

Репетиторлик масаласига келсак, ҳозир нафақат ота-оналар, балки ўқувчиларда ҳам шундай фикр шаклланиб қолганки, унга кўра 8-синфга қадар астойдил ўқимасдан, юқори синфларга келиб репетиторлар ёрдамида билимни пухталаштириш ва ўқишга кириш мумкин. Мендан хафа бўлишмасину, бугунги мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ўтган асрнинг 90 йиллар, ўтиш даври фарзанди бўлган. Илм-маърифат бир қадар ортга ўша даврда шаклланган ота-она фарзандининг камолотига ҳам енгилроқ қараши бор ҳақиқат.

Бу янглиш ёндашувни чуқур англаган ҳолда Юртбошимиз бежизга учинчи реннесанснинг бешинчи халқаси, бешинчи устуни сифатида  ота-оналарни санаб ўтмадилар. Қачонки, улар ўз фарзанди келажаги учун қайғурсалар, натижа кутилганидек бўлади.

Маърузада Президентимиз ўқитувчи ва мураббийларни жамиятнинг энг ҳурматли кишилари, дея атадилар. Аммо, ҳурматли дея эътироф этиш билан бу мартабага лойиқ бўлиб қолмайди муаллим. Бунинг учун астойдил изланиши, ўз устида ишлаши зарур. Шу ўринда газета-журналларнинг ўрнини ҳам алоҳида қайд этиб ўтдилар. Дарҳақиқат, обуна мажбурий эмас, дея бонг уравериб, ихтиёрий обунани ҳам ёдимиздан чиқардик. Ахир эслаб кўрайлик, ёшлигимизда ҳар бир хонадон 3-5 та газета ва журналларга ёзилар эди. Уларни ўқиб катта бўлганмиз.

Умуман олганда, педагоглар нуфузининг бу даражада улуғланишидан  беҳад мамнунман. Маърузадан ўзим учун муҳим вазифалар чиқариб олдим. Бундан буён уларни рўёбга чиқариш учун астойдил меҳнат қиламан.

 

Гулғунча МИРЗАЕВА,

Марҳамат туманидаги

 

47- ИДУМ она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Прочитано 731 раз