+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

ПАХТАНИ ЁНFИНДАН АСРАШ - БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради!

Пахта - халқимиз меҳнати билан бунёдга келган ва мамлакатимиз иқтисодий равнақида муҳим аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хом ашё. Уни талофатларсиз йиғиштириб олиш ва ёнғиндан асраш барчамизнинг бурчимиздир.

Энг аввало, пахта ғарамларида уни қизиб кетишининг олдини олиш ва намлик даражасини пасайтириш жуда муҳим. Бунинг учун ғарамлар устига туннеллар ўтказилади. Аксарият пахтани қайта ишлаш корхоналарида бу тадбир ишчилар томонидан амалга оширилаётир, бунда туннелдан чиқарилган пахта маҳсулоти бунтларнинг ёнига ёйилиб, ёнғинга қарши оралиқ масофа қисқаришига, натижада, ёнғин содир бўлса тез тарқалишига олиб келиши мумкин.

Пахтани қайта ишлаш корхоналарида, пахта қабул қилиш пунктларида ва қуритиш хирмонларида қуйидаги ёнғин    хавфсизлиги талабларига риоя этилиши зарур:

- Ёпиқ омборларда, бостирмалар остида, ёки очиқ майдонларда сақланаётган пахта хирмонларининг усти брезент билан ёпилиши керак;

- ёнғинга қарши оралиқларга пахта тойлари тахлаш тақиқланади;

- бостирмалар ва пахта тойлари тахланган штабеллар олдига бориш мумкин бўлган тракторларнинг глушителларига учқун ўчиргич мослама кийдирилган бўлиши лозим;

- пахта босиш бунтларида ишчи-ходимларнинг ёнғин     хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини назорат қилиш, сигарет чекишга йўл қўймаслик чораларини кўриш лозим.

- пахта ғарамлари ва умуман пахта хом ашёси қабул қилиш, қайта ишлаш жойларида очиқ оловдан, электр сим ўтказгичлардан фойдаланиш, носоз техник қурилма ва ёритиш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас.

Ёнғинга сабаб бўлувчи омилларнинг юзага келишига йўл қўйган кишилар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

Аббосбек АБДУРАҲМОНОВ,

 

Асака тумани ФВБП ва НБ инспектори, лейтенант. 

Прочитано 767 раз