+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Тилга хурмат ҳар бир фуқаронинг бурчига айланиши лозим

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Юртимиз тарихидан маълумки, ўтмишда аллома боболаримиз ҳар қандай нозик фикр ва ҳисларни ифода қилишга қодир тилимизни асрлар оша кўз қорачиғидай асраб, ривожига муносиб ҳисса қўшиб келганлар. Тарихимизнинг ёрқин саҳифалари саналмиш темурийлар даврида улуғ мутафаккир Алишер Навоий фалсафий фикрлар билан тўлиқ эпик достонлар яратиб, ўзбек тили ва тафаккурининг куч-қудратини намойиш қилди. Зеро, бир    халқнинг тили учун курашиш - у халқнинг мавжудлиги, шон-шарафи учун курашиш демакдир.

Тил ижтимоий ҳодиса эканлиги, жамият билан бирга нафас олишини эътиборга олсак, она тилимизни асраб-авайлаш нечоғли ҳаётий аҳамиятга эгалиги ўз-ўзидан аён бўлади.

Бугунги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол қўлланиш баробарида, халқаро минбарлардан ҳам баралла янграётгани қалбимизда чексиз фахр туйғусини уйғотади.

Ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб келаётган глобаллашув жараёни ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳалари қатори тил соҳасини ҳам қамраб олганига, глобаллашувнинг миллий тил келажагига хатарли таъсири долзарблик касб этаётганига турли жараёнлар мисолида гувоҳ бўлиб турибмиз. Тадқиқотчилар фикрига кўра, глобаллашув ижобий ва салбий жиҳатларга эга мураккаб бир жараён сифатида тил софлигини асраш борасида ҳам чуқур ўйланган ёндашувни талаб қилади. Шундай шароитда ўзбек тилига бошқа тилларнинг унсурлари кенг кириб келишининг олдини олиш орқали она тилимиз софлигини сақлашимиз муҳимдир.

Улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлоний ўз вақтида "ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур.", дея уқтириб ўтган эди. Демак, ҳар қандай хазина, бойлик қўриқланишга муҳтож бўлганидек, тилимизнинг ҳам қўриқчилари бўлиши керак. Бу нафақат соҳа мутахассислари, арбоблари, балки ҳар бир фуқаронинг она тилимизга ҳурмат-эҳтиром туйғулари билан йўғрилган бурчига айланиши лозим.

Мамлакатимиз Президентининг тарихда илк маротаба БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлагани барча ҳамюртларимиз қалбини чексиз фахрга тўлдирди.

Шу ўринда ёшлар, келажак авлодни она тилимизнинг билимдон давомчилари этиб тарбиялаш устувор вазифаларимиздан биридир. Қуш уясида кўрганини қилади, деган мақол бежиз айтилмаган. Аввало, ўзимиз давлат тили қоидаларига риоя этилишида, тилимиз      софлигини асрашда фарзандларга ўрнак, намуна бўлмоғимиз шарт. Зеро, улар орқали аждодлардан бизга етиб келган она тилимизни мерос қолдирамиз.

Ферузахон КАРИМОВА,

АндМИ катта ўқитувчиси.

 

Прочитано 743 раз Последнее изменение 15 Окт 2020