+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июль 2020

Мингтепа-ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб қувватлаш жамоат фондининг Давлат гранти бўйича "Мингтепа-ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳа доирасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Инсоният цивилизацияси  бешикларидан бири, дея эътироф этилаётган, қарийб 2500 йиллик тарихга эга бўлган, қадимий Довон давлатининг бош шаҳри  Мингтепа тарихини тарғиб қилиш мақсадида турли тадбирлар,

танловлар ва ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

 

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Грант лойиҳада режалаштирилган тарғибот ишларининг бевосита давоми сифатида "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди Марҳамат туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  жорий йилнинг 14 март куни "Ёшлар ва аҳолини иш билан таъминлаш" мавзусида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказди. Меҳнат ярмаркасига тумандаги иш билан банд бўлмаган уюшмаган ёшлар, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, жазо муддатини ўтаб    қайтганлар ва  чет давлатларда ишлаб келган фуқаролар жалб қилинди. Ярмаркада тумандаги 16 корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 283 та иш ўринлари билан қатнашдилар. Тадбирга 120 дан зиёд фуқаро ташриф буюрди. Улардан 45 нафари рўйхатга олиниб, 13 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. 15 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганиш учун уста-шогирд йўналишига жалб этилдилар. 75 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қатнашчиларга туманда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Энг кўп иш ўрни  яратган юридик шахсларга жамоат фонди томонидан совғалар топширилди.

 

  САЁҲАТЛАР

Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ўзлигимизни англатиш, улар онгига миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳини сингдиришда уларга ўзи улғайиб вояга етган заминнинг тарихини, қадим ўтмишимиздан қолган маданий меросларни ўргатиш ва   тарғиб қилиш зарурати туғилмоқда. Лойиҳа доирасида жамоат фонди томонидан "Мингтепа-ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳа доирасида табаррук масканларимиз, зиёратгоҳларимизни  танитиш, бу жойлар ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида турли саёҳатлар ташкил этилмоқда. Ўтган бир йил давомида жами 4 маротаба мана шундай саёҳатлар амалга оширилган бўлиб, унда тумандаги кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларидан жами 91 нафар ёшларимизга  қарийб  2500 йиллик тарихга эга бўлган Мингтепа археология ёдгорлиги ва зиёратгоҳлари бўйлаб саёҳат қилиш имконияти тақдим этилди.Саёҳатчи ёшлар Мингтепа (Марҳамат тумани)даги тарихий масканлардан Мингтепа археология ёдгорлиги, Алитепа зиёратгоҳи, Хўжа Босмон ота зиёратгоҳи,  Миришкор ота зиёратгоҳи, "Турон" НТМ ўқув маркази томонидан ташкил этилган Мингтепа очиқ ва ёпиқ музейлари, Хотира ёдгорлиги, маънавият боғи, китоб мутолаа қилиш жойлари ва кутубхоналарни айландилар. Зиёратгоҳ ва қадамжолардан бир олам таассуротлар олдилар. "Кичик   туристик маскан"ларни катта қизиқиш билан томоша қилиб, бой ўтмишимиз ҳақидаги билимларини янада бойитишга муваффақ бўлдилар.

 

«ЁДГОРЛИКЛАР ВА ТАРИХИЙ ЖОЙЛАРНИ АСРАШ ХАЛҚАРО КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНЛОВ

Тарихга назар ташласак, 1972 йил Парижда ЮНЕСКО томонидан ўтказилган симпозиумда маданий ва табиий мерос ёдгорликларини муҳофазага олиш ҳақида резолюция қабул қилинган.

1983 йилда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "18  апрель - Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни" деб белгиланган.

Мазкур сана  Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгаши (ИКОМОС) томонидан 1982 йилда белгиланган ҳамда 1983 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 22-сессиясида тасдиқланган.

2003 йилда эса ЮНЕСКО томонидан номоддий-маданий меросларни муҳофазага олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Булардан асосий мақсад, дунё аҳолисининг эътиборини жаҳондаги тарихий мерос объектларини сақлашга қаратишдан иборат. 

Буюк ва қадимий тарихга эга давлатлар қаторидан ўрин олган Ўзбекистонда олти мингга яқин ёдгорликлар, тарихий жойлар, археология мероси     объектлари сақланиб қолган. Бу нодир ва бетакрор ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни миллий бойлигимиз сифатида келажак авлодларга етказиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2018 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "18  апрель - Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни"ни кенг нишонлаш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.

Марҳамат туманидаги "Турон ўқувчи ёшлар ва ногиронлар ўқув ишлаб чиқариш маркази" НТМ томонидан бошланган, "18  апрель-Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш  халқаро куни"га бағишланган танлов ва кўргазма мана тўрт йилдирки, анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу санага бағишлаб ўтказилаётган танловнинг асосий мақсади ҳам Андижон вилоятида жойлашган Мингтепа ёдгорлигини, унинг тарихий жойлари, зиёратгоҳлари, қадамжолари, тепаликлари ва шифобаҳш булоқларини ўрганиш ҳамда кенг халқ оммасига тарғиб қилиш, халқимиз эътиборини уларни авайлаб-асрашга ва ободонлаштиришга қаратиш ҳамда ёшларимизни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат. Ушбу танлов ҳар йили ўзгача руҳда ўтказилади. Танловда мактаб ўқувчиларидан тортиб, етук олимларгача иштирок этадилар ва танлов халқимизнинг, айниқса ёшларимизнинг буюк тарихимизга бўлган эътибори ва қизиқишини янада кучайтириб, изланишлар олиб боришга ундайди. Натижада тарих учун қимматли бўлган маълумотларга эга бўлинади. Танлов ғолибларига эса дипломлар ва эсдалик совғалари топширилади.

Бу йилги тадбир ўзгача     тарзда, яъни, коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантин даври муносабати билан онлайн тарзда ташкил этилди. Танловда Республикамизнинг турли ҳудудларидан қадимий Довон давлати ва Мингтепа тарихига қизиқувчилар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этдилар.

 

ЎҚУВ – СЕМИНАРИ

"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди ўзининг грант доирасидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини бугунги карантин даври талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириб келмоқда. Мана шундай тадбирлардан яна бири  лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув-семинари бўлиб, ёшларни Ватанимиз, айниқса, ўзлари туғилиб ўсган замин тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига имкон яратиш мақсадида ташкил этилди. Жамоат фонди аъзолари жорий йил июнь ойида тумандаги 48 та маҳаллаларда бўлиб, ёшларга Мингтепа тарихи ҳақидаги қизиқарли ва янги маълумотларни сўзлаб бердилар. Маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонасига "Мингтепа" илмий-оммабоп тўплами ва "Сариқ аждар ҳамласи" тарихий романининг 1-2 китобларини тақдим этдилар.  

   "Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди

 

"Мингтепа зиёратгоҲлари  ва қадамжолари"

Мазкур номдаги китоб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти маблағлари асосида "МИНГТЕПА - МАДАНИЙ МЕРОС" жамоат фондининг "Мингтепа - ёшларимизни юртга садоқат, келажакка ишонч руҳида тарбиялашга қодир ёдгорлик" номли лойиҳаси       доирасида  чоп этилмоқда.

Марҳамат туманининг ўзида 70 га яқин зиёратгоҳлар, қадамжолар, тарихий ва маданий масканлар мавжуд бўлиб,  улар сирасига 40 дан ортиқ археология ёдгорликлари, 2 та архитектура ёдгорлиги, 20 га яқин зиёратгоҳ ва диққатга сазовор жойлар киради. Туманда жойлашган зиёратгоҳ ва бошқа ҳудудларда 30 дан ортиқ шифобахш булоқлар мавжуд. Халқимиз қадимдан ушбу масканлардаги булоқ сувлари ва тупроқларидан даволаниш мақсадида фойдаланиб келади. Гарчи ушбу булоқларнинг      шифобахшлиги  илмий асосланмаган бўлсада, амалда турли дардларга шифо бўлаётганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Улар орасида Мингтепа археология ёдгорлиги энг маҳобатлилиги ва улуғворлиги билан ажралиб туради. 

Мазкур китобни ёзишдан асосий мақсад - зиёратгоҳлар  тарихини, маънавий ва маданий аҳамиятини халқимиз, айниқса ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали уларни сақлаб қолиш, ободонлаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш йўлида ҳисса қўшишдан иборат. Рисола орқали китобхонларимизнинг муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳларимиз ҳақидаги билим ва тафаккурларини бойитишга ҳаракат қилинди.

Оддий китобхонга тушунарли бўлиши учун зиёратгоҳлар жойлашган ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари билан бўлган суҳбатларни ўз ҳолича беришга ҳаракат қилдик. Китобни ўқиш давомида китобхонлар зиёратгоҳлар тўғрисида керакли маълумотларга эга бўладилар, уларга  эътибор қаратадилар ва улардан самарали фойдаланадилар,  деб умид қиламиз.

 Шаҳло ХУСАНОВА,

 

"Мингтепа - маданий мерос" жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси.

Прочитано 720 раз Последнее изменение 28 Июль 2020