+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июль 2020

Экологик тарбия оиладан бошланади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

фикр

Буюк  табобат  олими  Абу  Али  ибн  Сино узоқ  яшаш  хусусида  фикр  юритиб,  феъл  атворнинг  юмшоқ,  вазмин  бўлиши,  ўз  вақтида  овқатланиш,  озода  юриш  ва  танани  ортиқча  нарсалардан  тозалаб  туриш, қадди  қоматни   тўғри  тутиш,  бурун  орқали  нафас  олиш, тўйиб  ухлаш  ва  ўзини  тетик  тутишга  алоҳида  эътибор  қаратиш  ҳақида  уқтирган  эди.  Буюк  табибнинг  бундан  минг  йил  муқаддам  айтган  фикрлари  бугунги  кунда  ҳам  ўз  аҳамиятини  йўқотгани  йўқ. 

Одамзоднинг  узоқ  яшаши  аввало,  унинг  ўзига, қолаверса,  атроф-муҳит  софлигига  боғлиқ. Атроф-муҳитга  онгли  муносабат  натижасида  инсонда  экологик  маданият  шаклланади. Табиатга  етказиладиган  зарарнинг  олдини  олиш  ва  бартараф  этишга  муносиб  ҳисса  қўшиш  табиат  бойликларидан  оқилона  фойдаланиш,  экологик  саводхонликни  янада  ривожлантиради.  Яшаб  турган  дунёмизни  мусаффо  ва  ораста  ҳолда   келажак  авлодга   етказиш  барчамизнинг  бурчимиз. Турли  чиқиндилар, ахлатлар  тоза  ҳавони   ифлослантиради,  натижада, касаллик  кўпаяди.  Айниқса,  ҳозирги  пандемия  даврида  бир  зум  бўлсин  саломатликка  беэътиборлилик,  карантин  қоидаларига  риоя  қилмаслик инсон  саломатлигига  катта  хавф  солиши  шубҳасиз.

Атрофни  ободонлаштириш,  кўкаламзорлаштириш,  гуллар  парвариши  ҳамма  вақт  ҳам  инсон  саломатлигига  ижобий  таъсир  этган.  Ёшлар  онгида  экологик  таълим-тарбиянинг  даврга  мос,  янгича  умумий-назарий  тизимини  яратиш  ва  такомиллаштириш, экологияга  оид  адабиётларни  кўпроқ чоп  этиш   зарур.

Болаларни табиат дунёсига олиб кириш, атроф-муҳит муаммолари билан таништириш орқали уларда борлиқ, ҳақиқат, сезги, софлик, бардош, раҳмдиллик, ташаббускорлик,      мардлик сифатларини очиш ва кучайтириш мумкин. Атроф-муҳит тўғрисидаги керакли билимни шакллантириш, айниқса, мактаб ёшида ўз таъсирини кўрсатади. Бола бошланғич синфда ўқиётганида ўзи яшаётган дунёга бўлган муносабат пойдевори қўйилади, ахлоқий мўлжали шаклланади. Ўшанда орттирилган билимлар келажакда мустаҳкам эътиқодга айланади.

Бугунги  долзарб  муаммолардан  бири сув  муаммосидир. Қишлоқ  жойларда  ичимлик  суви  етишмаганидан,  ер  ости  сувларидан  фойдаланилади. Ер  ости  сувлари,  яъни,  қудуқ  сувларининг  ҳаммаси  ҳам  истеъмол  қилишга  яроқли  эмас.  Ер  юзига  яқин  жойлашган  сув  чучук  сувлардан  иборат.  Ер  ости  сувлари  ўз  йўналишини  инсонлар  таъсирида  ўзгартирган.  Қишлоқлардан  ўтадиган  оқар  сувлар   лойқаланиб   оқади  ва  бу  лойқа  сув  ичишга   яроқсиз, фақат экинзорларни  суғориш  мумкин. Бироқ, йиллар ўтиб, мана шу сувлар ҳам  камайиб, сув тақчиллиги ортиб бораверади. Ер юзи аҳолиси кўпайгани сари, сувга бўлган эҳтиёж ҳам ортади. Шу боис, фарзандларимизга сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, сувни ифлослантирмаслик, оқин сувларга чиқинди ташламаслик борасида панду насиҳатлар қилиб боришимиз, уларнинг экологик саводхонлигини оширишимиз зарур. Зеро, экологик тарбия оиладан бошланади.

Яшаш муҳитини тоза сақлашдек муқаддас ишга ўзининг муносиб  ҳиссасини  қўшишда  ёшларимизнинг  экологик  саводхонлигини  шакллантиришга  қаратилган  турли чора  тадбирлар муҳим  аҳамиятга  эга. Ёшларда   атроф-муҳитга  бўлган  эътибор  ва  экологик  тарбия  кучайтирилса,  она  юртимиз  экологияси,  табиати  янада  гўзал,  биз  олаётган  ҳаво  янада  мусаффолашади.

Раънохон  ИКРОМОВА,

Жалақудуқ  туманидаги  1-умумтаълим  мактаби  ўқитувчиси.

Прочитано 715 раз