+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июль 2020

ШОУ БИЗНЕСГА «ҚОРА ПИАРЛАР» КЕРАКМИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Одамлар билан муносабатлар турлича ва ранг-баранг бўлади. Кимдир хушмуомала, очиқ юз, ширинсуханлиги билан, бошқаси эса қўполлиги, ўйламай сўз айтиши, дилозорлиги билан, яна кимдир умуман бепарво ва бефарқ эканлиги билан ажралиб туради. Одамлар ўз табиатлари билан турличадир ва бир-биридан фарқ қилади. Буни РR(пиар) нуқтаи назари билан баҳоласак, «оқ ва қора» деб фарқлашимиз мумкин. Оқ пиарда - самимий муносабатлар, қора пиарда эса аксинча кўнгли қоралик билан қилинадиган саъй-ҳаракатлар акс этиб туради назаримизда…

Бугунги кунда баъзи бир одамларнинг, ҳатто машҳур шахсларнинг ўзларини реклама қилиш, янада машҳур бўлиш мақсадида қора пиардан фойдаланаётгани бизни таажжубга солмоқда.

Машҳурлик ортидан қувадиган, шов-шувларга ўч ёшлар қора пиар мухлисига айланиб қолди. Одамлар орасида салбий гап сўзлар, миш-мишлар тез тарқалиши эса уларга қўл келмоқда. Масалан, Жаҳонгир Отажоновнинг "фа-фа челленджи" ни кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. Аввалига "унинг ўзи бўлмаса керак, бирор қиёфадоши обрўсизлантириш мақсадида, атайлаб уюштиргандир", деган хулосага борганман. Чунки, Жаҳонгир Отажоновга сўз усталари, ҚВЗ жамоалари томонидан тақлид         намойишлари тез-тез амалга оширилади.

Ёки ёш йигитнинг Насафий тахаллуси билан оппоқ соч-соқол қўйиб, қўшиқ куйлаши ёшлар ўртасида турли хил миш-мишларга ва шов-шувларга сабаб бўлди.

Балки, мана шундай чиқишлар ижобий пиардан кўра кўпроқ оммалашар, танилишнинг тезкор ва самарали усули бўлиши мумкиндир, аммо, бу умуман миллий маънавиятимизга тўғри келмайдиган ҳолатдир. Маданиятимизга тушаётган доғдир.

Шу ўринда юртимизда ўлмас қўшиқлар ижро этган ва ҳали-ҳамон халқимиз юрагидан тушмай келаётган Ортиқ Отажонов, Комилжон Отаниёзов, Муножот Йўлчиева, Насиба Абдуллаевалардек санъаткорларимизни бу йўл билан танилмаганини эслашнинг ўзи кифоя.

Энг ачинарлиси, айрим хусусий ОАВ ва интернет каналлари, блог ва тармоқлар, сайт ва саҳифалар бу каби материалларни басма-басига жойлаштирмоқда. Гўёки шов-шувли материал ўша оммавий ахборот воситаси нуфузини кўтарадигандек. Ахборотга ўч ёшларни шу зайлда маҳлиё қилиб, нафақат маънавиятига тажовуз қилинмоқда, балки, уларда бунга қизиқиш уйғотмоқда.

Ёшлар кимга тақлид қилаётганини билиши ва ахборот танлаш маданиятига эга бўлиши лозим. Аммо, минг афсуски айрим ёшларимиз шу каби инсонларга тақлид қилиб, улар ташкил қилган   челленджларда фаол иштирок этмоқдалар.

Хуллас, қора пиар айрим ёшлар учун самарали тарғибот воситасига айланиб бормоқда. Миллий санъатимизнинг оҳори тўкилмоқда, ҳурмати ерга урилмоқда.

Демоқчи бўлганимиз, ўзбек шоу бизнеси ўзига хос, шарқона, ўзимизга мос бўлсин. Тарбиявий аҳамияти билан мафтун қилсин. Уни ҳеч кимга фойдасиз пиарлардан халос этайлик. Ўзгаларга эмас, ўзимизга тақлид қилайлик. Айрим Европа давлатларидагидек санъатимизни, маданиятимизни ярим яланғоч талқинлар, беўхшов хатти-ҳаракатларнинг қурбонига айлантириб қўймайлик.

Камола АБДУВАЛИЕВА,

"Маърифат зиёлилари" клуби аъзоси,

 

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши матбуот котиби.

Прочитано 771 раз