+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

ЁРДАМ ҚЎЛИНИ ЧЎЗАЙЛИК!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Сирдарё вилоятида юз берган сув тошқинидан жабрланган аҳолига кўмак сифатида ушбу ҳудудга Андижондан хайрия карвонлари юборилиши давом этмоқда.

Бутун юртимизда сардобаликлар учун саховат ва кўмак кўрсатиш тадбирлари давом этаётган шу кунларда Андижон машинасозлик институти жамоаси ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди. "Сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзайлик!" шиор остида институт жамоаси томонидан ҳам хайрия карвони юборилди.

Институт жамоасининг офатдан  жабрланган ҳамюртларимиз учун аталган кўмак қутиларида болалар ва катталарга мўлжалланган кийим-кечак, маиший техника воситалари, бадиий адабиётлар, ўқув-қуроллари ҳамда кундалик ҳаёт тарзи учун зарур буюмлар ўрин олган.

Кўмак карвонлари  муҳтожларга ёрдам бериш, меҳр-оқибатли, саховатпеша бўлишдек халқимиз азалий қадриятларининг амалий ифодаси бўлмоқда.

 

Акмалжон ЭРМАТОВ,

 

Андижон Машинасозлик институти проректори.

Прочитано 19 раз Последнее изменение 18 Май 2020