+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

БИРЛАШСА, ЧЕКИНАР FАМЛАР...

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Осмон яна кўз ёш тўкмоқда... Ҳамиша ризқ-барака, мусаффолик тимсоли бўлиб кўнгилларга умидворлик ҳиссини сочувчи роҳатбахш томчилар бугун минглаб юртдошларимиз қалбидаги хавотирга, маҳзунликка ҳамоҳангдек...

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган тошқин туфайли кўрилган талофат кўп сонли юртдошларимизни чуқур ташвишга солди, ёшу қари кўнглида қандайдир тарзда ёрдам, кўмак бериш тараддудини пайдо қилди. 

Имкони бор юртдошларимиз, саховатпеша инсонлар эса  шундай синовли кунларда бошига яна бир фалокат тушиб, уйсизлик, бесаранжомлик, сарсонлик исканжасида қолган юртдошларимизни тезроқ қўллаб-қувватлашга ошиқди.

Ушбу фалокат юз берганини эшитган заҳотим эвакуация қилинган кекса онахонлар, отахонлар, гўдаклар, болажонлар, хомиладор аёлларнинг изтироби, ташвиши дилимга кўчди. Аллоҳим, уларнинг мушкулларини, берган синовларингни осон қил...

Бежиз халқимиз сув балосидан, ўт балосидан асра, деб дуо қилмайди, бежиз "қушнинг ҳам уйи бузилмасин", деган сўзлар бот-бот такрорланмайди. Тошқин офати туфайли фақатгина уйларнинг шифти кўриниб турган видеотасвирни кўрарканман, сув остида қолган қишлоқларнинг аввалги манзараси  кўз олдимда гавдаланди: кўчаларни тўлдириб, ўйнаб, чопқиллаб юрган бахтиёр болажонлар, дарахтлар соясида дилбар суҳбатлари қизиган дуогўй отахонлар, далаларда ўтлаб юрган қўй-қўзилар, говмишларини соғаётган аёллар, боласининг қорнини тўқлаётган ёш оналар, даласига сув тараётган деҳқонлар ватани бўлган сўлим қишлоқлар... Бехос келган офат эса бир кунда барча-барчасини барбод қилди, қўйди... Минглаб инсонларнинг уйлари, бино-иншоотлари, мол-қўйлари, экинларига, турли жамоат жойлари, мактаблар, боғчалар, маиший хизмат бинолари, дўконлар, бозорлару мозорларга зиён етди.

Республикамизда Президентимиз бошчилигида коронавирус туфайли касалланган юртдошларимизга, ҳатто карантин туфайли Ўзбекистонда қолишига тўғри келган бошқа давлатлар фуқароларига ҳам беминнат ғамхўрликлар қилинаётганидан таъсирланиб,   кейинги кунларда касалланганлар сонидан кўра соғайганлар сони кескин ортиб бораётганидан бироз таскин топаётган, айни вақтда эса бошқа юртларда ушбу касаллик туфайли ҳалокатга учраб ёки минг машаққатлар билан балога қарши ўз имкони билан курашаётган юртдошларимиз тақдирига қайғураётган қалблар сардобаликлар бошига тушган фалокатдан қаттиқ ларзага тушди.

Президентимиз жабрланган юртдошларимиз ҳузурида улар билан ёнма-ён эканини айтиб, "Сизлар тинчимагунча, хонадонларингизни саранжом қилиб бермагунимизча, кўпларингизни янги уйларга кўчирмагунимизча мен асло тинчимайман, бу кўргуликни биргаликда енгамиз, тез кунлар ичида аввалгидан ҳам яхши шароитларга эга янги шаҳар, янги туман, янги кўча, янги маҳалла, янги қишлоқлар қурамиз", деб таскин берди. Сардобаликлар ташвиши умумхалқ ташвишига айлангани, иссиқ уй-жойларига жабрланганларни чин дилдан қабул этаётгани уруш йилларида минглаб эвакуация қилинган бошқа халқлар вакилларини бағрига олган халқимизнинг олий фазилатларини ёдга солди. Ҳа, биз ана шундай оқибатли, жўмард халқнинг фарзандимиз. Бу кунлар ортда қолади, аммо саховатли, фидойи инсонларнинг беминнат ёрдамлари унутилмайди, икки дунё саодати уларга ёрдир, иншааллоҳ.

 

Бало, ёғма халқим бошига,

Қучоғида гўдаклари бор!

Ал Бухорий, Термизийларнинг

Авлодларин асрамоқ даркор!

 

Халқим менинг меҳнаткаш, ҳалол,

Юрагида шиддат, шижоат!

Тунларини тонгга улайди,

Яратганга айлаб ибодат.

 

Катта-кичик гуноҳимизни

Ювмоқ учун келган бўлсанг, қайт!

Минг истиғфор дилларимизда,

Халқ ғамига бўлмасмиз лоқайд.

 

Сардобажон, кўз ёшларингни,

Сув балоси тўкди дафъатан...

Эл бирлашса, чекинар ғамлар,

Қара, ёлғиз қўймайди Ватан!

 

Ҳалок бўлган мард ўғлонларинг

Хотираси ҳаққи-ҳурмати,

Аллоҳимнинг марҳамати кенг,

Асрар Росулуллоҳ (с.а.в) умматин.

 

Саховатли зотлар бор экан,

Ортда қолар барча кўргулик,

Зикр этилмиш Хадис - шарифда   

Эзгуликнинг ажри - эзгулик!

 

Кўз ёшларинг арт, Сардобажон,

Менинг ҳам лим тўлди паймонам!

Fаминг бутун халқнинг ғамидир,

Ахир Ватан яхлит, ягона!

Хуршида Ваҳобжон қизи,

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира.

Прочитано 810 раз Последнее изменение 18 Май 2020