+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

Эъзоз ва эҳтиромдан мамнун отахон

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бугунги дориломон кунларимизга етишимизда жон олиб, жон бериб курашган инсонлар ҳақида гап кетганда Балиқчи туманидаги Ифтихор маҳалласи, Алвон кўчасида яшовчи Болтабой ота Аҳмедовнинг номи ҳам алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади. Табаррук отахон бу йил 99 баҳорини қарши олди. Унинг кўзларида кўрган-кечирган кунларига шукроналик, ўз ҳаётидан мамнунлик акс этиб туради.

Болтабой Аҳмедов айни 20 ёшга тўлганида юртимиз бошига қора кунлар келди. Иккинчи жаҳон уруши бошланди. Кўплар қатори у ҳам Ватан озодлиги учун гулдек оиласини ташлаб, фронтга кетди.

Россиянинг Ленинград,    Ростов-Дон шаҳарларини немис босқинчиларидан озод қилиш учун бўлган қонли жангларда қатнашди. Жанглардаги мардлиги, жасорати учун қатор медаллар билан тақдирланди.

Урушдаги аёвсиз жанглардан омон қолган Болтабой ота қишлоғига қайтиб яна қайноқ меҳнат қучоғига шўнғиди. Узоқ йиллар туман матлубот жамиятида уста бўлиб ишлади. Турмуш ўртоғи Рўзихон ая билан 4 ўғил, 2 қизни ўстириб эл қаторига қўшди. Бугун фарзандлари, невара-чеваралари ардоғида кексалик гаштини суришдек бахтга эришган бобо тинчлик деган неъматни нақадар улуғлигини, унинг қадрига етиш кераклигини,  Президентимиз ва Ҳукуматимиз кўрсатаётган эъзоз ва ғамхўрликдан боши кўкка етаётганини айтишдан чарчамайди.

Ҳа, инсон шаъни, унинг қадр-қиммати ва манфаатлари энг олий қадрият ҳисобланган Ўзбекистонда ҳалол меҳнат қилган, эл-юрт бахт-саодати учун курашган инсонлар ҳамиша эъзоз ва эҳтиромда. Бугунги тинч, фаровон ҳаётимиз йўлида курашган, меҳнат қилган Болтабой ота сингари табаррук инсонларнинг умр йўллари биз учун ҳамиша ибратдир.

 

Барнохон ҲАЙДАРОВА,

 Балиқчи тумани.

 

 

Прочитано 841 раз Последнее изменение 18 Май 2020