+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

Ҳали бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетамиз

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Сардоба сув омбори билан боғлиқ воқеалар ҳеч бир   ўзбекистонликни бефарқ қолдирмади. Тошқиндан зарар кўрган одамларнинг мушкул аҳволини кўриб қалблар ларзага келди. Сув босган маҳаллалардан эвакуация қилинган аҳоли вақтинча ётоқ жойи, озиқ-овқат маҳсулотлари, антисептик воситалар билан таъминланди. Аҳоли вақтинча жойлашган ҳудудларда ички ишлар бўлими ходимлари, шифокорлар, ошпазлар, кўнгиллилар хизмат қилмоқда.

Юртбошимиз Шавкат  Мирзиёевнинг фалокат содир бўлиши билан Сирдарёга етиб боргани, тошқин оқибатларини бартараф этиш ишларига шахсан бош-қош бўлгани давлатимиз раҳбарининг ўз халқи тақдирига бефарқ эмаслиги, эътибор ва ғамхўрлигидан далолатдир.

Президентимиз уйлари қулаб тушган сардобаликлар билан учрашиб, "уйни ҳам қуриб берамиз, молни ҳам топиб берамиз. Жонларинг соғ бўлсин", деганида кўзларимизга беихтиёр ёш келди.

Халқимизда "шохига урсанг, туёғи зирқирайди" деган нақл бор. Бу офат нафақат сирдарёликларнинг, балки, барчамизнинг бошимизга келган офатдир. Буни ҳис қилган ҳар бир юртдошимиз ёрдамга шошилмоқда. Саховатпеша инсонларимиз Сирдарё халқига ўз хайрияларини жўнатаяпти.

Андижонликлар азалдан мард, танти халқ. Борини ҳамиша дўстлари билан баҳам кўрган. Буни шунча йил шу халқ, шу бағрикенг одамлар орасида ишлаганим, шу эл фарзандлари фазилатларини яқиндан билганим учун айтяпман. Андижон аҳли ўз юртдоши, дўсту биродари тугул, бегонанинг қайғусига ҳам бефарқ қараб турган эмас. Шу боис, андижонликлар синовли кунларда фалокатдан азият чеккан сирдарёлик юртдошларимизга мадад бўлиш, кулфатда асло ёлғиз эмасликларини ҳис этишлари учун биринчилардан бўлиб ёрдам карвони жўнатди. Бугунги кунга қадар вилоятимиз ҳокими раҳбарлигида кундалик рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, иссиқ кийим-бош, рўзғор буюмлари, гигиеник воситалар ҳамда қурилиш молларидан иборат хайрия карвони Сирдарёга бир неча бор юборилди.

Усиз ҳам синовли кунларни бошдан кечираётган халқимиз бугун сув балосидай офатга рўбарў келди. Бироқ, бунда ҳам бир ҳикмат, бу синовнинг ҳам ажри бор. Биз сабр-қаноатли, эътиқодли халқмиз. Бошимизга тушган ғам-кулфатларда ўзимизни йўқотмасдан, босиқлик билан, янада жипслашиб, ҳамжиҳатлик билан иш кўрсак, бу синовларни биргаликда енгамиз, албатта.

Сардобаликларнинг давлатимиз ва саховатпеша халқимиз кўмагида тез орада ўз ҳаётларини изга тушириб олишига ишонамиз.

Ҳали бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетамиз. Аммо, унгача сабрли, оқибатли, мурувватли бўлайлик, шундай фазилатли ойда инсонларга имкон қадар яхшилик қилишга интилайлик.

 

Манзурахон ЭГАМОВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, меҳнат фахрийси,

 

Прочитано 16 раз