+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

"Fалабани Берлинда нишонлаб, японларга қарши урушга жўнаб кетгандик"

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Буюк Fалабанинг 75 йиллигига

Вилоятимизда айни кунда 38 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эл-юрт ардоғида ҳаёт кечирмоқда. Улардан бири Олтинкўл тумани Олтинкўл қишлоғида яшовчи Хўжамберди ота Турғуновдир.

Кўксини турли ордену медаллар безаб турган Хўжамберди ота Турғунов Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам немис-фашист босқинчиларига, ҳам япон милитаристларига қарши жангларда қатнашиб, мардлик, жасорат намуналарини кўрсатган ўзбек ўғлонларидан бири бўлган.

Хўжамберди ота учун 9 май санаси қўшалоқ байрам. Шу куни у Fалаба байрами билан бирга таваллуд кунини ҳам нишонлайди. Суронли уруш йиллари отанинг нафақат қалбида, балки жисмида ҳам ўчмас изларини қолдирган. Уруш ҳаракатларида 11 бор яраланиб, яна жангларда қатнашиб, Берлинда ғалабани нишонлаш, сўнг япон урушида қатнашиб, узоқ Шарқдан зафар билан она юртга қайтиш  мўъжизадан ўзга нарса эмас.

-  1942 йилнинг декабрида урушга "повястка" келган, - дейди ота ўша йилларни хотирлаб. - Дастлаб Россиянинг Саратов вилоятидаги Пугачев шаҳрида бир ойлик тайёргарликдан ўтдик. У ерларнинг қиши совуқ бўлар экан, анча қийналдик.

Бир неча сафдошларим билан снайперлар ротасига қўшилдик. Ротамиз аскарларни бўлиб юборарди, турли қисм аскарлари билан бирга юриб, уларга снайпер сифатида кўмак берар эдик. Сталинград шаҳрида илк бор жангга кирдик. Урушда ҳаловат ва тинчлик деган сўзларга ўрин йўқ эди. Бу - Ватан озодлиги учун ор-номус жанги эканлигини англадим.

Айни кучга тўлган, моҳир снайпер Хўжамберди Турғунов жангларда мардлик, жасорат намуналарини кўрсатиб, кўплаб душманни ер тишлатди. У Россия, Украина, Белорусь, Польша, Эстония давлатларининг қишлоқ ва шаҳарларини душмандан озод этишда иштирок этди.

- Уруш даврида жуда кўп даҳшатли воқеаларнинг гувоҳи бўлдим, - дейди ота. - Фашист босқинчиларининг   шафқатсизлигини сўз билан таърифлаш қийин. Эсимда, Сталинград яқинидаги "Мамаев курган" деган жой муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланган. Шу ерни эгаллаганимизда осилган одамларнинг, куйдирилган болалар, аёлларнинг жасадларини кўриб, душманга бўлган нафратим юз чандон ошган.

Хўжамберди ота фашистларнинг қурол-яроғ, озиқ-овқат базасига айлантирилган Тула шаҳри темир йўл вокзали учун бўлган жангларни, ўша жангда снайперчи сифатида душманнинг бир неча пулемётчисини йўқ қилганлиги, умуман, уруш хотираларини дард, изтироб билан гапириб берди.

- Fалабани Берлинда кутиб олганмиз, дейди отахон. - Бир неча кун дам олганимиздан сўнг қисмимиз темир йўл   орқали Узоқ Шарққа юборилди. У ерда бир неча ой японларга қарши курашдик. Яратганга беадад шукрлар бўлсин, йиллар давомидаги жангу жадаллардан омон чиқиб, она юртга қайтиш насиб этди.

Жангларда кўрсатган жасорати учун Хўжамберди Турғунов кўплаб орден ва медаллар билан мукофотланган. Ота урушдан кейин узоқ йиллар юртимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилди, ўғил-қизларни тарбиялаб камолга етказди.

Бугун фарзанд ва набиралари, эл-юрт ардоғида бўлиб, юртимиз тинчлиги, тўкин ва фаровон ҳаётимиз учун дуо қилиб яшаётган, умр йўллари ёш авлод учун ибрат намунаси бўлган Хўжамберди ота сингари пиру бадавлат отахонларимиз омон бўлсин.

 

Камола АБДУВАЛИЕВА,

 

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши матбуот котиби.

Прочитано 14 раз Последнее изменение 18 Май 2020