+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

КАРАНТИН ШАРОИТИДА ҲАМ КОРХОНАМИЗ ТЎЛА ҚУВВАТ БИЛАН ИШЛАМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Корхоналар фаолиятидан

Коронавирус пандемияси туфайли бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимиздаги аксарият ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўла ёки қисман тўхтаб қолган эди. Иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга келиб, кўплаб корхоналар фаолияти тўла тикланди. Ана шундай корхоналардан бири   Марҳамат тумани Полвонтош шаҳарчасида жойлашган "Forall Textile" масъулияти чекланган жамиятидир.

"Forall Textile" масъулияти чекланган жамияти 2009 йилдан буён фаолият юритиб келади. Корхонада калава ип ҳамда болалар ва аёллар учун бир неча турдаги тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

- Бугунги карантин шароитида ҳам корхонамиз тўла қувват билан ишламоқда, - дейди "Forall Textile" МЧЖ раҳбари Ойбек Жамолов. - Ишни карантин ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган барча тартибларга амал қилган ҳолда ташкил этганмиз. Ишчи-хизматчиларимизни уйига бориб-келиши уюшган ҳолда ташкил этилган, улар ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалар билан таъминланган, саломатликлари тиббиёт ходимлари назоратида. Барча цехларимизда дезинфекция ишлари мунтазам ўтказилмоқда.

Корхонанинг сифатли, бежирим маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам ўз харидорларига эга. Шу боис, маҳсулотларнинг аксарият қисми Россия, Белорусь ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилинади.

Корхонада йилига 3,8 миллон АҚШ доллардан зиёд миқдордаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлиб,   экспорт йўналишидаги ишлар изчил олиб борилмоқда.

Корхонанинг йигирув ва тикув цехларида айни кунда 250 нафар киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти хотин-қизлардир. Ишчи-хизматчиларнинг саломатлиги доимий шифокорлар назоратида. Бундан ташқари, уларнинг самарали иш юритишлари учун барча шароитлар яратилган. Тушлик учун иссиқ овқат, ишга бориб-келиш учун транспорт ҳамда дам олиш хоналари ташкил этилган.

- Мен 4 йилдан буён ушбу корхонада ишлаб келаман, - дейди тикув цехи ишчиси Гулбаҳор Ботирова. - Маъмурият томонидан коронавирус туфайли юзага келган карантин даврда ҳам ишлаётганимиз, соғлигимиз доимий назорат қилинаётганидан хурсандмиз. Чунки, бу билан оиламизга даромад киритиш имконига эга бўляпмиз.

Карантин туфайли корхонада ҳам ҳимоя ниқоблари тайёрлаш йўлга қўйилди. Маъмурият ташаббуси билан нафақат ишчи-хизматчилар, балки тумандаги қатор маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган оилалар, ногирон фуқаролар ҳам бепул ҳимоя ниқоблари билан таъминланди. 

 

 

Сожида САИДОВА

Прочитано 780 раз