+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Кузда қандай пардозланиш лозим?..

Аёлларга тавсиялар

 

Куз келиб, ҳаво совиши билан юз, қўл ва оёқ териси алоҳида парваришга муҳтож бўлади. Бу фаслда озиқлантирувчи ниқоблардан кўпроқ фойдаланиш керак. Юзингизни ҳозирдан яхшилаб озиқлантириб олсангиз, қишнинг аёзли кунларида ҳам ортиқча ташвишланишингизга ҳожат қолмайди.

Уй шароитида юзни парваришлаш борасидаги қуйидаги тавсияларга амал қилсангиз, юзингиз тиниқ, янада гўзал бўласиз. 

Ўзингиз тайёрлаган ниқоблар кўпроқ фойда беради

Уй шароитида тайёрланган ниқобларнинг самараси бошқа косметик воситаларникидан анча фойдалироқ эканини ҳатто мутахассислар ҳам алоҳида эътироф этишади.

Энг аввалло юз териси қандайлигини аниқлаб оламиз.

Буни кўпчилик хотин-қизлар яхши билишади. Ҳар сафар совунли ёки кўпикли сувда юзни тозалаганингиздан сўнг, терида дарҳол тиришишни ҳис этсангиз, демак, юзингиз жуда қуруқ. Ёғли юз териси эса кечгача бир неча марта қайта-қайта упа суришни талаб этади. Акс ҳолда дарҳол йилтиллаб кетади.

Агар куз ҳавосида юзингизнинг ранги хиралашганини кузатсангиз, кечқурун, ётишдан аввал бирор тозаловчи восита ёрдамида ювиб олгач, оддий сут билан юзингизни артинг. Сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Бу муоалажани бир ҳафта давомида бажарсангиз ижобий натижа беради. Ушбу усулдан мунтазам фойдаланганингиз маъқул.  Юзингиз ёғли бўлса, сутга бир томчи лимон кислотаси, қуруқ бўлса, уч-тўрт томчи бодом ёки зайтун ёғи қўшиб юборишни унутманг.

Табиий ниқоблардан

фойдаланинг!

Юқорида таъкидланганидек, уй шароитида тайёрланган ниқоблар безарар ва самарадорлиги билан сунъий косметик ниқоблардан фарқ қилади. Айниқса, мевали ва сабзавотли ниқоблар юздаги толиқиш ва чарчоқни тарқатишда, юз терисининг майин ва тиниқ бўлишига ёрдам беради.

Кузда мева ва сабзавотлар пишиб етилади. Демак-ки, улар таркибидаги витаминлар ва озиқлантирувчи моддалар кўп бўлади. Мевали ва сабзавотли ниқобларга сут маҳсулотлари, тухум ҳамда ўсимлик ёғидан қўшиб ишлатиш мумкин.

Ниқоб тайёрлашнинг энг оддий усули - мева ёки сабзавотлардан бирортасини олиб, майдалаб,     туйиб дарҳол юзга қўйишдир. Агар туйилган мева шарбати жуда қуюқ бўлса, унга озгина сут қўшиб юбориш, аксинча, шарбат суюқлик қилса, ун аралаштириб юзга суриш керак.

Шунингдек, апельсин, бодринг ёки лимоннинг бир бўлагини кесиб бутунлигича юзга суртиш ҳам яхши самара беради.

 Сабзи шарбати эса юзни фойдали витаминлар билан таъминлайди.

Мхсус кузги ниқоблар

 Кузги мавсумда юз териси қуруқлашади. Шунинг учун ниқоблар тайёрлашда зайтун ёғи ёки глицериндан фойдаланишни унутманг.

Совуқ таъсирида юз терисида майда қора доғлар пайдо бўла бошласа, ҳафтада бир марта шамли (парафинли) ниқоб қўйинг. Бу ниқоб юз терисидаги қон айланишини яхшилаб, чуқур ўрнашган нуқсонни аста-секин йўқотади.  Бу муолажа вақти 15-20 дақиқадан ортмаслиги керак.

Агар юздаги қон томирлари кенгайган бўлса, у ҳолда шамли ниқоб тавсия этилмайди. Бу ниқобни ишлатишдан аввал косметолог билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ.

 

 

Нигорахон тайёрлади.