+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Омадли инсонларнинг 10 ҚОИДАСИ

(34-СОН) Инсон руҳияти

Омадли одамлар ҳеч қандай сеҳр-жоду ишлатмайди. Улар шунчаки тушкунликка асир бўлмайди, улар ўз ҳаётларини назорат қила олади ва эртанги куни бугунгидан кўра яхши бўлиши учун интилади. Улар энг яхши, энг кучли бўлишга интилади, мақсадни аниқ қўйиб, меҳнатдан қочмайди. Муваффақиятларининг асоси ҳам шунда. Мутахассислар омадли инсонларни обдон ўрганиб, уларга хос қуйидаги қоидаларни қайд этишди.

1. Омадли одамлар ёмон нарса ҳақида ўйлашмайди. Аслида, сизу биз тўқнаш келган ёмон нарсалар ўй-фикрларимиз маҳсули. Улар тез хулоса чиқариш тўғри эмаслигини ҳам яхши билишади. Улар одамлардан шубҳаланишмайди, балки уларнинг ишончини қозониш учун бор иқтидорини ишга солади.

2. Омадли одамлар ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди. Сароб саналмиш ёлғонлардан йироқ ва хотиржам яшашга интилишади. Хатто, юзага келган муаммоларини ҳал қилишда ёлғон ишлатмайди. 

3. Омадли одамлар хафагарчиликларни юракда узоқ ушламайди. Чунки улар қалбдаги гина-қудурат, хафагарчилик салбий хиссиётларга сабаб бўлишини яхши билишади. Шунинг учун хафагарчиликларни дарров унутишга, воқеанинг моҳиятини англаб, уни эсдан чиқаришни одат қилишади.

4. Омадли одамлар ўз ишига доим масъулият билан қарашади. Улар ўз бахтининг меъмори ўзлари эканини, ўзи билан боғлиқ барча нарсаларга ўзи жавоб бериши шарт эканини яхши билишади. Улар ҳеч қачон бориши керак бўлган жойга кечикишмайди.

 5. Омадли одамлар учун муаммонинг ўзи йўқ. Улар муаммоларни одамларнинг ўзи чақириб олади, деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳаёт мураккабликлари ҳақида ортиқча бош қотиришмайди. Улар ҳаётдаги турли тўсиқларни енгиб ўтишни  яхши билишади. Ўз меҳнатлари қадрига етишади ва имкониятларини янада кенгайтиришга интилишади.

6. Омадли одамлар қийин вазиятларга тез мослашади. Улар имконсиз нарса йўқлигини, ҳар қандай вазиятда инсон ўзига мос шароитни яратиш мумкинлигини яхши билишади.

7. Омадли одамлар умидсизликка берилмайди, зерикишмайди ҳам. Эслаб қолинг, ижод ва илҳом зерикиш сабабли барбод бўлади. Омадли одамлар эса теварак-атрофдан илҳом олади, руҳланади ва катта иштиёқ билан ўрганади.

8. Омадли одамлар ўз имкониятини юқори баҳолайди. Улар ўзларини бошқалар билан қиёслаб, солиштириб ўтиришмайди, балки ҳар кимда ҳар турли ўзига хос куч ва қобилият бор, деб ҳисоблашади. Улар қарама-қарши томонга, бошқаларнинг ишига ортиқча аҳамият беришмайди. Бор диққат-эътиборларини ўз ишлари ва режаларига қаратади.

9. Омадли одамлар учун ҳаракат айни лаҳзадан бошланади. Улар ўтмишга кўп ҳам қарайверишмайди. Якунланган ишлар ва идеаллар, муваффақиятлар энди фойдасиз эканини яхши билишади.

10. Улар бекорчилар билан вақт ўтказишмайди. Омадли одамлар ўз атрофига интилувчан инсонларни тўплашга, ана шундайлар билан мулоқот қилишга интилишади. Улар атрофидагиларнинг энг яхши, энг кучли, намунали бўлиши учун кўмак беришади.

Юқорида ўқиганларингиз, "омадли" деган нисбатга, улкан муваффақиятларга эришган инсонларнинг қоидалари. Эҳтимол, улар орасида ўзингиздаги мавжуд қарашларни ҳам топгандирсиз?! Ҳар ҳолда ўзини омадли сановчи ҳар қандай одамнинг тутумлари  бу қоидаларнинг айримлари билан ўхшаш экани табиий. Қолганларини ўзлаштириш учун эса ҳозир вақтингиз бор. Ахир, омадли одамлар айтишди-ку, "ҳар ишни бошлаш учун энг яхши фурсат - айни лаҳзадир"

 

 

Муслим МИРЗАЖОНОВ тайёрлади.