+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ФИРЪАВНЛАР ҚАРFИШИ МАВЖУД...МИ?

(2- сон) Тарихнинг жумбоқли саҳифалари

2014 йилда Қоҳирадаги Миллий музейни таъмирлаётган усталар эҳтиётсизлик туфайли қадимги Миср фиръавини Тутанхамон олтин ниқобининг соқол қисмини синдириб қўйишган эди.

Улар ҳеч ким билмасин, деган ниятда соқолни ўз билганларича елимлашди. Бироқ елим оддий бўлгани сабаб унинг асоратлари тез орада фош бўлди. Бу эса катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Эрамиздан аввалги 1332-1323 йилларда ҳукмронлик қилган Тутанхамоннинг дафн маросимида ишлатилган олтин ниқоб Шохлар водийсида   тадқиқот ишларини олиб бораётган британиялик олим Ховард Картер томонидан 1922 йилда топилган эди. Ниқоб олтин ва лазуритдан ишланган бўлиб, 19-ёшли фирьавннинг юзини акс эттириши айтилади.

2007-2009 йилларда Миср ва Fарб олимлари энг замонавий жиҳозлар ёрдамида қадимги фиръавнларнинг мўмиёларини ўрганишди. Айримлар Тутанхамон Эхнатоннинг ўғли бўлган деса, бошқалар унинг отаси Сменхкара эканини айтишади. Бу фиръавн Эхнатоннинг укаси ёки ўғли экани тахмин қилинади. 2007-2008 йилги   тадқиқотлар натижалари 2010 йилнинг 17 февралида эълон қилинади. Ўшанда олимлар Тутанхамоннинг отаси фиръавн Эхнатон эканини аниқлашган эди. Бироқ, айрим мисршунослар бунга эътироз билдиришди.

Ёшлигида Атон илоҳи шарафига Тутанхатон ("Атон сингари тирик") деб аталмиш шаҳзода 10 ёшида тахтга чиқади. Отасининг ўлимидан кейин ўз номини Тутанхамон, яъни Амон сингари тирик, деб ўзгартирди. 9 йиллик ҳукмронлигидан сўнг Тутанхамон 20 ёшга етмасдан номаълум касаллик сабаб сирли равишда вафот этади. Тахминларга қараганда Тутанхамон ўлдирилган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, унинг аравадан йиқилиб тушиб, жароҳат олгани боис вафот этгани ҳам айтилади. У Шохлар водийсига дафн этилган. Унинг Эйе томонидан уюштирилган фитна қурбони бўлгани борасида ҳам тахминлар мавжуд. Чунки айнан Эйе Тутанхамондан сўнг янги фиръавн бўлади.

Дафн маросими март-апрель ойларида бўлиб ўтгани тахмин қилинади. Чунки мўмиё ўрганилганида гуллар қолдиқлари топилган. Мўмиёлаш жараёни 70 кун давом этгани ҳисобга олинадиган бўлса, у ҳолда Тутанхамон декабрь-январь ойларида вафот этгани ойдинлашади. Маълумки, қадимги Мисрда мана шу ойларда ов мавсуми ўтказилган. Фиръавннинг овга чиққанида аравадан йиқилиб ўлгани ҳақидаги тахминлар ҳам илгари сурилмоқда. Унинг қабри     бошқа фиръавнларнинг қабридан фарқли равишда ўғрилар томонидан талон-тарож қилинмагани ҳам маълум бўлди. Жасад ёнидан қадимий саньат асарларининг топилгани шундан далолат беради. Бу топилмалар туфайли Қадимги Миср саройининг турмуш тарзи ҳақида атрофлича тасаввурларга эга бўлиш мумкин. Унинг ўлими ва сарой хонадонининг бошқа сирлари орадан 3 минг йил ўтиб генетиклар томонидан аниқланди. Маълум бўлишича буюк ислоҳотчи бўлмиш Тутанхамон Қадимги Миср маънавий ҳаётини тубдан ўзгартирмоқчи бўлган. Йиллар давомида тарихчилар наздида Тутанхамон иккинчи даражали фиръавн бўлиб келган, деган фикрлар айтилади. Ҳатто, унинг ҳаётда бўлганига шубҳа билан қаровчилар ҳам топиларди. Шу сабабли ҳам Тутанхамон қабрининг очилиши археология тарихида ноёб ҳодиса сифатида қабул қилинди. Мўмиё бошдан оёқ олтин тақинчоқлар билан безатилган, қабрда эса фиръавн ҳаётлигида ишлатган буюмлар бор эди.

Шуни таъкидлаш керакки, фиръавнинг қабрини очишда иштирок этган олимларнинг сирли ўлимлари ҳақида газеталарда кўп ёзилди. Яъни, 22 нафар иштирокчи фиръавннинг қарғишига учрагани боис сирли вафот этгани борасидаги мақолалар ўз вақтида анча шов-шувларга сабаб бўлди. Бироқ бу гапларнинг ҳаммаси газеталарнинг уйдирмаси бўлиб чиқди. Маълумотларга кўра, экспедиция аъзоларининг деярли ҳаммаси ўз ажали билан вафот этган. Қабрни очишда иштирок этган олим Ховард Картер 1939 йилда 66 ёшда ўз ажали билан ҳаёт билан видолашган.

Бундан кўринадики, Фиръавннинг қарғиши ҳақидаги гап-сўзлар фақат миш-мишлардан иборат бўлган.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА тайёрлади