+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЯНГИ ЙИЛ ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ КУТИЛАДИ?

Билиб Қўйган яхши

ШОТЛАНДИЯ. Янги йил кечасида одамлар эшикка термулиб турадилар. Қора сочли киши келиб: "Бу хонадоннинг қозони ҳамиша қайнаб турсин", деб бир парча кўмир ташлаб кетади.

 

ВЕНГРИЯДА Янги йил дастурхони жуда чиройли безатилади. Аммо парранда гўшти қўйилмайди. Чунки парранданинг қаноти бор. Парранда учиб кетса, хонадон бахтини кўтариб кетади, деб ирим қилишади.

ЯПОНЛАР эски йилнинг охирги куни улар ҳамма идишлардаги сувни тўкиб ташлайдилар ва булоқдан янги сув олиб келиб, кутиб ўтирадилар. Эски йил тугаб, қўнғироқлар бонг ургач, каттаю, кичик булоқ сувига ташланади. Улар эски йилдаги гуноҳларини ювишади. Сўнгра тўкин дастурхон атрофига ўтирадилар.

 

ҲИНДИСТОН. Янги йил куни одамлар маҳалла ва кўчаларни гул билан тўлдиришади. Ривоятда айтилишича, шу куни энг адолатли подшоҳ Махабали келиб, фуқароларга ризқ-насиба улашаркан.

 

ВЬЕТНАМда Янги йил кечаси дўстларга янги шафтоли новдаси совға қилиш ва улар билан гулхан атрофида мириқиб суҳбатлашиб ўтириш одат тусига кирган.

 

ЭРОН. Бу ерда Янги йил март охирларида нишонланади.Байрам шаҳар ва қишлоқларда тўп ҳамда бошқа қуроллардан ўқ узиш билан кутиб олинади. Ўша    пайтда Янги йил столи атрофидаги кишиларнинг ҳаммаси қўлида кумуш танга ушлаб туришади.

 

ГВИНЕЯда Янги йилнинг биринчи кунида фил етаклаб юришади. Чунки бу давлатда филлар саломатлик ва тинчлик рамзи саналади.

 

СУДАН аҳолиси Янги йил кечаси бахт рамзи сифатида бир-бирларига кўк ёнғоқ улашадилар. Ҳар бир кунимиз тўкин-сочин бўлсин, деган ниятда кўчаларга ҳам ёнғоқ сочадилар.

 

ИТАЛИЯ. Янги йил кечаси Италияда эҳтиёт бўлиб юриш маъқулроқдир. Нимагаки,  италияликлар уйларидаги яроқсиз буюмларни худди шу пайтда деразадан кўчага улоқтиришади.

 

Воситхон АҲМАТХОНОВ тайёрлади.