+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"СУЛТОН ОНА" ЗИЁРАТГОҲИ

Юртимизнинг муҚаддас Қадамжолари

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги муқаддас қадамжоларни обод қилиш, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Қиличмозор маҳалласи ҳудудидаги "Султон она" (шевада "Султон эна") зиёратгоҳи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, зиёратгоҳдаги бунёдкорлик ишлари тўла ҳомийлик ва ҳашар йўли билан амалга оширилди.

Лойиҳалаш ишлари айни кунда туман ҳокимлиги архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида самарали иш олиб бораётган Акбаршоҳ Аҳмаджонов томонидан қисқа фурсатда тайёрлаб берилди. Ушбу лойиҳа ёш, иқтидорли архитекторнинг биринчи йирик ижодий иши бўлди.

-      Туманимиздаги "Қутайба ибн Муслим" зиёратгоҳини кўпчилик яхши билади, - дейди ёш архитектор А. Аҳмаджонов.  - Янгитдан барпо этилган "Султон она" зиёратгоҳи  эса ана шу "Қутайба ибн Муслим" зиёратгоҳи мажмуасининг бир бўлаги, давоми ҳисобланади.

Маълумки, вилоят, туман ҳокимларининг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси билан Жалақудуқ туманидаги кўҳна Қиличмозор қишлоғида жойлашган ислом дини тарғиботчиси, саркарда, буюк тарихий шахс, имом Қутайба ибн Муслим ҳазратлари номи билан юритилувчи зиёратгоҳ қайтадан барпо этилмоқда, бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда.

Ривоятларга кўра, Султон она улуғ лашкарбоши, исломий олим Қутайба ибн Муслимнинг турмуш ўртоғи, яқин сафдоши бўлган. Шу боис ҳам имон-эътиқодли халқимиз Султон онани матонатли, жасур ва мўътабар аёл, эътиқодда беназир, ислом динининг фидоийларидан бири сифатида эъзозлаб, унга эҳтиром кўрсатади. Зиёратгоҳга келувчилар улуғ онамизнинг руҳларини шод айлаб, мушкулларига енгиллик тилаб, дуои фотиҳалар қиладилар.

Таъмирланиб, янгича қиёфа касб этганига хали кўп бўлмаган бўлса-да, "Султон она" зиёратгоҳи опа-сингилларимизнинг севимли ва гавжум масканларидан бирига айланди. Андижонсой бўйидаги тепалик ва кенг узумзор яқинида жойлашган  зиёратгоҳнинг ўзига хос табиати меҳмонлар ва зиёратчиларни ўзига ром этмоқда.

Зиёратгоҳ шуҳрати тобора кенг тарқалиб бормоқда. Бу ерга нафақат вилоятимиз, ҳатто қўшни Қирғизистондан ҳам зиёратчилар ташриф буюришмоқда.

Қувонарлиси, президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида мазкур зиёратгоҳга "Нуроний" жамғармаси Жалақудуқ туман бўлими ташаббуси билан фаол отахону онахонлар бошчилигида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, зиёратчилар ушбу масканни зиёрат қилиб, кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Қадим тарихимиз, диний қадриятларимизни ўзида мужассам этган ушбу маскан, айниқса, ёз ойларида зиёратчи ва туристларнинг қадами узилмайдиган энг гавжум масканлардан бирига айланади.

 

Сафарали АБДУРАҲИМОВ,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.