+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОШҚОВОҚ - КОНИ ФОЙДА

Шифобахш неъматлар

Ҳозир айни Ошқовоқ пишган палла. Шу боис, Ошқовоқнинг фойдали хусусиятлари ҳаҚида қуйидагиларни эслатиб Ўтамиз.

Ошқовоқнинг гЎштли таркибида 11 фоиз қанд моддаси, С1, В2, В1 витаминлари, никотин кислотаси, каротиноидлар, элатерицин А, фотостероллар, шунингдек, калий, фосфор, кальций, магний,темир каби микроэлементлар мавжуд.

Ошқовоқнинг уруғлари таркибидаги 50 фоиз мой, 35 фоиз ўсимлик оқсили, қанд, аминокислоталар, тирозин, фитин, салицил, олма кислотаси, кукурбитал фитостерини, смола, С, В витаминлари ҳамда каротоноидлар инсон организми учун жуда фойдалидир.

Ошқовоқ шифобахш полиз экини сифатида халқ табобатида ҳам кенг қўлланилади. Ундан тайёрланган қайнатма кўкрак оғриганда, қуруқ йўталда тавсия этилса, мевасининг гўштли қисмининг сувда қайнатилгани сариқ касалида, буйрак, қувуқ касалликларида сийдик ҳайдовчи восита сифатида истеъмол қилинади. Унинг шарбати териси касалланган беморларга суртма дори сифатида берилади. Ошқовоқнинг юмшоқ қисми эзилиб, темиратки устига суртилса, шифо бўлади.

Буюк табиб Ибн Сино   Ошқовоқнинг қўрда кқмиб, пиширилганини қанд билан аралаштириб истеъмол қилиш қабзиятни яхшилашда фойдали эканлигини таъкидлаган. Унинг ширасидан томоқ оғриғи ва мия касалликларида фойдаланган.

Шарқ табобатида Ошқовоқнинг қўрга пиширилганини қўл, оёқларнинг оғриган жойларига босиш тавсия этилади. Гўштли қисми куйдирилиб, ўсимлик ёғи билан аралаштирилган ҳолда битмаган яраларга суртилса, яхши малҳам бЎлади. Гижжани даволашда қовоқ уруғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Жаннатмонанд юртимиз заминида Ошқовоқнинг жуда кўп турлари етиштирилади. Юқорида таъкидланганидек, унинг фойдали хусусиятлари жуда кўп. Шундан келиб чиқиб, ҳам арзон, ҳам табиий ана шу неъматни кўпроқ истеъмол қилишни барчага тавсия этамиз.

 

Кумуш ҲАМИДЖОНОВА тайёрлади.