+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ СОЧЛАР ОҚАРИШИНИ СЕКИНЛАШТИРИШ МУМКИН?

Шифобахш неъматлар

 

Сочлар оқариши - қариш белгиларидан бири. Баъзилар ёшлигидан сочлари оқара бошлайди, кўпинча эса 35-40 ёшдан бошлаб сочларга оқ туша бошлайди. Бу муқаррар жараён бЎлса-да, уни бироз секинлатишга уриниш ва шу билан биргаликда соғлиқни ҳам мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида бунинг оддий халқона усуллари тўғрисида маълумот берамиз.

Биринчидан, овқатланишга эътибор беринг. Дуккаклилар, авокадо ва ёнғоқларни кўпроқ енг. Иккинчидан, агар сизнинг зарарли одатларингиз бўлса, улардан қутулишга ҳаракат қилинг. Чекиш ва ичиш муаммони чуқурлаштиради. Учинчидан эса, сочларингизни парвариш қилишда асқатадиган ва уларнинг оқаришини секинлатишга ёрдам берадиган халқона воситалардан фойдаланиш тўғрисидаги бир неча маслаҳатларни ёзиб олинг.

Мойчечак ва зарчава (куркума) дамламаси:

Бу дамлама - оч рангли    сочлар учун. Зарчава сочларга асал рангини бериш учун қўшилади. 4 ош қошиқ мойчечак ва 2 ош қошиқ зарчавани 1 литр қайноқ сувга солинг ва дамлаб қўйинг, сочларингизни ҳар ювишдан сЎнг чайҚаш учун ишлатинг.

Маврак (шалфей) ва Қора чой дамламаси:

Бу Ўтли восита - жигарранг сочлар учун. Уни тайёрлаш учун бир нечта маврак баргини қора чойга қўшиб дамланг ва ярим литр қайноқ сув билан аралаштиринг.

Розмарин дамламаси:

Тўқ рангли сочлар учун яхши. 4 ош қошиқ розмаринни ярим литр қайноқ сувда дамланг. Бундай дамлама бош терисини яхшилайди, соч илдизларини  мустаҳкамлайди ва борган сари уларнинг рангини қорайтиради.

Қорамтир сочлар учун маврак ва розмарин дамламаси:

3 ош қошиқ маврак ва 3 ош қошиқ розмаринни 1 литр сувда дамланг. Бу ажойиб чайқаш воситаси ювиб ташлашни талаб қилмайди ва сочларни соғломлаштиради.

Хина ва лимон шарбатидан сочлар учун ниқоб

Сарғиш ва асал рангни ёқтирадиганларга хина ёрдам беради. 3 ош қошиқ хина ва 1 ош қошиқ лимон шарбатини аралаштиринг, аралашмани сочларингизга суртинг ва ўраб қўйинг. 3 соатдан кейин ювинг.

 

МуҲайё тайёрлади.