+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

САЛОМАТЛИКНИНГ ЎНТА ОЛТИН ҚОИДАСИ

  ТАВСИЯ

Таҳлилларга кўра, тиббий хизмат орқали киши ўз саломатлигининг атиги 8-10 фоизини таъминлар экан. Соғлигимизнинг 18 фоизи ирсий омилларга, 27 фоизи атроф-муҳитга ва 50 фоиздан кўпроғи турмуш тарзимизга, яъни бевосита ўзимизга боғлиқ. Демак, саломатликка таҳдид солувчи омилларнинг кўп қисмини инсоннинг ўзи юзага келтиради. Аксарият кишилар бу масалага умуман, эътибор қаратмайдилар. Аслида, жисмонан ҳамда руҳан соғлом бўлиш учун айнан нималарга эътибор бериш керак?

Қуйида саломатликни мустаҳкамловчи қоидаларни ва нималарга эътибор бериш кераклигини эслатиб ўтамиз:

1. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш. Эрталаб бадантарбия машғулотлари билан шуғулланиш танани чиниқтиради, қон айланишини яхшилайди, тоза ва тиниқ фикрлашга ёрдам беради.

2. Очиқ ҳавода сайр қилиш. Тонгда очиқ ҳавода сайр қилиш инсонга роҳат ва куч бағишлайди. Салқин ва тинч ҳавода эркин ҳаракат қилиш, табиат манзараларидан баҳра олиш бугунги ва эртанги кунимизнинг хотиржам ўтишини таъминлайди.

3. Тўғри овқатланиш. Айнан белгиланган вақтда эмас балки, ошқозон "мен очиқдим" дейиши билан егулик ҳаракатини қилинг, сабаби, очиққан ошқозон тез касалликка чалинади. Бундай пайтда овқат ёки бирон бир егуликни ҳаддан ортиқ ва шошма-шошарлик билан истеъмол қилиш тўғри эмас.

4. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш. Маълумотларга кўра, энг кўп микроб бор жой, бу - бирон бир жиҳоз ёки буюм эмас, балки, бу инсон қўллари экан. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишдан сўнг, қўлларни совунлаб, яхшилаб тозалаб ювишни одат қилган ва ҳар доим тоза сочиқдан фойдаланган маъқул.  Шуни ҳам асло унутмаслик керакки, кечқурун ётишдан олдин тишларни тозалаб ювишни одат қилиш даркор.

5. Зарарли одатлардан воз кечиш. Зарарли одатларни асосан, нималар келтириб чиқаради? Албатта, бекорчилик ва эътиборсизлик натижасида киши онгида турли ножўя хатти-ҳаракатлар сигарет чекиш, спиртли ичимликлар ичишга интилиш фикри уйғонади. Бу билан инсон ўз саломатлигига зомин бўлади. Шу сабаб ҳар қандай ҳолатларда ҳам кучли бўлиш.

6. Асабларни асраш. Асаблар тинчлиги ҳаётимизнинг осойишталигидир. Ҳар нарсага серзарда бўлиш, кераксиз ва ўткинчи нарсалар учун қайғуриш   стресс ҳолатига сабаб бўлади.  Барча ҳолатларни оддий ва тўғри қабул қилиш, икир-чикир муаммоларни ўйлайвериш асабларнинг "ўлиши"га олиб келади.

7. Доимий равишда спорт билан шуғулланиш. Спорт билан шуғулланган инсонни ақлан ва жисмонан соғлом деб, айта оламиз. Спорт - саломатликнинг гаровидир. Айниқса, ҳомиладор аёлларга спорт билан шуғулланиб туриш тавсия қилинади.

8. Ўз вақтида ухлаш ва уйқудан уйғониш. Аслида инсон организми қанча уйқуга эҳтиёж сезса, шунча ухлаш керак. Аммо бу қарор ҳамиша ҳам тўғри эмас.  7-8 соат уйқу тўғри танланган вақт ҳисобланади. Бу вақт ичида тана бемалол ўзига керакли кучни тўплайди ва дам олади.

9. Ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш. Бир йилда камида 2 марта тиббий кўрикдан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Шифокор кўрсатмаларига кўра кундалик ҳаёт шиорларига амал қилиш керак. Бу келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олади.

10. Барча нарсада меъёрни сақлаш. Инсон умри давомида меъёрга таяниб яшасагина,    соғлом ва мазмунли ҳаёт кечиради.

Соғлом ҳаёт учун ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ушбу қоидаларга амал қилиб саломатлигингиз мустаҳкам бўлишига ҳаракат қилинг.

Минурахон БОЗОРОВА,

шифокор.