+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Сиз дунёда ягонасиз

Руҳият

"Биз қариётганимиз учун севишдан тўхтамаймиз, балки бутунлай севишдан тўхтаганимиз учун қариймиз".

Бир китобдан шу сўзларни ўқидиму, ўйланиб қолдим. Бизнинг ўзбек аёлларига бундай  дейиш ноўрин эмасмикан? Чунки "Севиш" деганда фақатгина ёримизни, фарзандларимизни яхши кўришни тушунамиз. Умримизнинг охиригача ана шу муҳаббатнинг тафти билан яшаймиз. Ўзимизни-чи? Қачон севамиз?

Турмуш ўртоғимиз рўзғорга бир нима кўтариб келса, хурсанд бўлиб мақтаймиз. Фарзандимиз "аъло"га ўқиса, айтган ишимизни вақтида амалга оширса қувониб олқишлаймиз. Айтинг-чи, ўзингизни охирги марта қачон мақтагансиз? Ўзингизга ҳам тез-тез "беш" баҳо қўйиб турасизми?

Баъзан йиқилиб, тиззангиз билан тушганингизда, қўлингизни уриб олганингизда зарб тушган жойни беихтиёр силайсиз, шунда оғриқ бироз пасайгандай туюлади-а? Оёқ-қўлларингизни, юрагингизни оғримаган пайтларида ҳам силаб-сийпалаганмисиз? Ахир неча йиллардан бери улар сизга беминнат хизмат қилиб келмоқда-ку!

"Ҳа, мен ўзимни жуда севаман, кечки пайтлар яхши кўрган овқатларимни ейман, мазза қилиб телесериал кўраман", дерсиз. Аслида, уйқу олдидан тўйиб овқат емасангиз, умрни ўғирловчи сериаллар кўриш ўрнига, тоза ҳавода сайр қилиб келсангиз, танангиз сиздан кўпроқ миннатдор бўлади.

"Ўзини севиш" деганда кўпчилик худбинликни тушунади. Асло бундай эмас. Ўзига эътиборли, соғлиги, вазни тўғрисида қайғурувчи аёл эри, яқинлари учун ҳам севимлидир. Ўзингизни иложи борича кўпроқ мақтанг. Инсоний қадр-қимматингизнинг рўйхатини тузинг. Бу рўйхатга яхши чиққан ишингизни, тайёрлаган мазали овқатингизни ёки қийин пайтида ўртоғингизни қўллаганингизни киритинг. Уни ҳар куни яхши ишларингиз билан тўлдириб боринг. Танангизни ардоқланг, меҳрибончилик қилинг, у билан гаплашинг ва у сизга албатта муносабат билдиради. Кўзгуга боқиб, "Мен жуда гўзалман", деб айтинг. Ахир сиз дунёда ягонасиз.

Зулфияхон МАНСУРОВА