+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

УЙҚУНГИЗ МЕЪЁРИДА БЎЛИШИНИ ИСТАСАНГИЗ, ҚУЙИДАГИЛАРГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Кечқурун тўйиб овқатланманг!

Кечқурун истеъмол қилинган ёғли таомлар ошқозон ва ичакларни тўлдириб, уларни тинимсиз ишлашга мажбур қилади. Оқибатда тана дам олмайди. Зираворлар эса ошқозонни ачиштириши мумкин ва шу билан тиниқиб ухлашга ҳалақит беради. Таркибида кофеин мавжуд бўлган барча маҳсулотлар уйғотувчи, қўзғатувчи ҳисобланади. Шунинг учун уйқуга яқин шоколад еманг, қаҳва, чой ва кучли газланган ичимликларни ичмаганингиз маъқул.

 

Спиртли ичимликлардан тийилинг

Спиртли ичимликлар яхши дам олишга ёрдам беради, деб ўйлаганлар қаттиқ адашади. Истеъмол қилинганидан бир неча соат ўтиб у ўз кучини кўрсатади - уйқунгиз узуқ-юлуқ бўлиб қолади. Натижада тана кучини тўлиқ тиклаб олиш имкониятидан маҳрум бўлади.

 

Тўғри овқатланишга амал қилинг

Кечки овқатга гуручли таомлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки унинг таркиби  овқатнинг тез ва енгил ҳазм бўлишини таъминловчи крахмалга бойдир. Шунингдек, у тана томонидан яхши кайфият гормони ҳисобланган серотонин моддаси ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Тана учун етарли миқдорда серотонин моддасининг бўлиши жуда муҳимдир. Чунки бевосита унинг иштирокида уйқу гормони - мелатонин ишлаб чиқарилади. Умуман олганда, овқат яхши уйқуга ёрдам бериши учун у оқсилларга бой бўлиши лозим. Оқсил эса нон ва макаронларда сероб бўлади.

Сабзавотлар ҳам ёдингиздан чиқмасин. Кўкатлар таркибида кўп учрайдиган магний моддаси асабларга бўшаштирувчи ва   тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Агар ошқозонингиз уларни кўтара олса, пиёз ва саримсоқпиёз ҳам яхшигина уйқу дори вазифасини бажариши мумкин. Фақат уларни уйқуга ётишдан камида уч соат олдин истеъмол қилиш керак.

Момоларимиз қадимдан  уйқуга ётишдан олдин невараларига илиқ сут ичиришган. Чунки сут таркибида тезроқ уйқуга кетишни таъминловчи моддалар кўп.

 

Уйқуга тайёргарлик жараёни

Спорт ва мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш одамни чарчатади. Аммо уйқуга кетишни тезлаштиришга ёки осонлаштиришга хизмат қилмайди. Боиси, улар танада уйғотувчи, қўзғатувчи модда ҳисобланган адреналиннинг катта миқдорини қонга чиқарилишига олиб келади. Уйқу олдидан кучли жисмоний машқларни бажармаган маъқул. Агар сиз хоналарни тозаламоқчи, мебеллар жойини ўзгартирмоқчи бўлсангиз, яхшиси, уни эрталабга қолдиринг.

 

Уйқу вақтини белгиланг

Кўпчилигимиз йўл қўядиган энг оддий ва кўп учрайдиган хатолардан бири ҳар сафар турли вақтларда уйқуга ётишдир. Ваҳоланки, бизнинг танамиз ўз одатларининг ҳақиқий қули ҳисобланади. Демак, одатларга риоя этган ҳолда ҳар куни бир вақтда уйқуга ётишга ўрганиш лозим.

Ҳар куни кечқурун уйқуга ётишдан олдин бажаришингиз мумкин бўлган оддий, ортиқча куч талаб этмайдиган машқлар туркумини ўйлаб топинг. Улар танага худди уйқу дори каби таъсир кўрсатади.

Илиқ ванна қабул қилинг. Ётоқхонадаги соат овоз чиқармасин.

Негаки, у тиниқиб ухлашга жиддий халақит бериши мумкин. Чунки одамнинг хаёли ҳозир соат неча бўлганини ҳисоблаш билан банд бўлиб қолади ва уйқу қочиб кетади.

Уйқуга ётишда ички кийимларингиз табиий матолардан бўлгани маъқул. Чунки улар тананинг бўшашишини таъминлайди, тери терламайди, яхши нафас олади. Ўрнингиз қаттиқроқ бўлгани яхши. Ёстиқни ҳам баланд қўймаслик керак.

 

Кечқурун компьютерда ишламанг

Ҳеч нарса компьютерда ишлаш каби уйқусизликка сабаб бўлмайди ва танани "уйғотмайди". Уйқуга ётишдан олдин икки соат компьютер ёнида ўтирдингизми, яна камида икки соат уйқусизликдан қийналишга тайёр тураверинг.

 

Тунда телевизор кўрмаган маъқул

Ётоқхонада телевизор турмаслиги керак. Навбатдаги кинога қизиқиб кетиб, тун ярмидан ошганда кўзингиз илинади. Яна ҳам ёмони, тананинг ноқулай ҳолатида ухлаб қолиш мумкин. Агар сиз уйқу олдидан психологик жиҳатдан "ҳазм қилиш" оғир бўлган фильм томоша қилган бўлсангиз, уйқунгиз шунга яраша нотинч ва қўрқинчли бўлади. Яхши кайфият доимий ҳамроҳингиз бўлсин

Уйқу олдидан дўстларингиз, таниш-билишлар, қўни-қўшнилар ва оила аъзоларингиз билан тортишишдан сақланинг.

 

Ётоқхонангиздан хуш ифор таралсин

Ётоқхонада апельсин, мойчечак исларининг бўлиши танани тинчлантириш ва бўшаштиришга хизмат қилади. Жуда кучли ифор таратмаслиги учун пурковчи воситадан воз кечинг. Яхшиси, рўмолчага эфир мойларидан икки-уч томчини томизиб, уни ёстиғингиз тагига қўйинг.

Тиббий манбалар асосида

 шифокор Саида НАЗИРОВА тайёрлади.