+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Тарвуз - энг фойдали неъмат

Шифобахш неъмат

Ҳар бир инсон ўз организмини турли мева ва сабзавотларнинг шарбатлари ёрдамида тозалаб туриши керак. Лекин қандай шарбатни кўпроқ истеъмол қилиш ҳақида фикрлар турлича.

Жаҳонга машҳур "Marie Claire" журнали мутахасислари ўтказган тадқиқотларга кўра, турли-туман маҳсулотлар орасида тарвуз энг фойдали эканлиги аниқланди. Тадқиқотчилар тарвузнинг қуйидаги жиҳатларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар:

1. Агар тарвуз кундалик рационга киритилса, вазнни самаралироқ назорат қилиш ва тери остидаги ёғларни камайтириш мумкин. Тарвуз организмдан холестеринни чиқариб ташлайди. Демак, юрак касалликларнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради.

2. Мева шарбатларини кўп миқдорда истеъмол қилиш аллергияни қўзғатиши мумкин. Узоқ вақт амал қилинадиган шарбатли пархез ошқозон билан боғлиқ муаммоларни, ҳатто диабетни келтириб чиқариши мумкин. Лекин тарвуз, умуман, аллергияни   қўзғатмайди, уни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин.

3. Магний моддаси антидепрессант ҳисобланади, у тарвузда кўп миқдорда мавжуд. Асабларни тинчлантириб, уйқуни йўлга қўйиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун керакли гормонларни ишлаб чиқади.

4. Тарвуз фолий кислотасига бой бўлиб, у ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнида бевосита қатнашади ва оқсилларнинг ишлаб чиқарилишини тартибга солади. Шу боис тарвуз мушак массаси ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

5. Тарвуз таркибидаги L-цитруллин аминокислотаси мушаклардаги зўриқишни бартараф этишда ёрдам беради. Кучли жисмоний ҳаракат пайтидаги оғриқ мушакларда сут кислотасининг тўпланиши туфайли пайдо бўлади. L-цитруллин уни организмдан тезроқ чиқиб кетишига кўмаклашади ва оғриқни енгиллаштиради ҳамда киши учун зарур бўлган кучни тиклаш учун зарур бўлган вақтни камайтиради.

 

Тайёрловчи Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.