+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 17 Июнь 2021
    МАШҒУЛОТДАН ОНАЛАР МАМНУН БЎЛДИ
    Андижон туманидаги 41- умумтаьлим мактабида "Оналар мактаби" тўгарагининг навбатдаги машғулоти ўтказилди. Вилоятимизда кенг оммалашаётган “Оналар мактаби” тадбирлари оналарнинг қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Шу боис ҳам…
  • 23 Май 2021
    ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАР БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАШДИ
    Май – жисмоний тарбия фан ойлиги Маълумки, умумтаълим мактабларида май ойи – жисмоний тарбия фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан ўқувчи ёшларни соғлом…
  • 20 Май 2021
    “Пазанда ходима аёл” кўрик-танлови бўлиб ўтди
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходима аёллар ўртасида “Пазанда…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БУ ЙИЛ 1-КУРС ТАЛАБАЛАРИ ҲАМ МАСОФАВИЙ ЎҚИЙДИ

Талаба ёшлар диққатига!

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида 1-курс талабалари учун дарслар бошланадими, деган саволга аниқлик киритилди.

Вазирлик мутасаддиларининг маълум қилишича, талабаларнинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштириб бўлингач, 12 октябрдан бошлаб 1-курс талабалари учун ўз ҳудудларида танишув дарслари ташкил этилади. Айни жараён ҳафтасига 3 кундан 2 ҳафта давом этади. Бунда талабаларнинг 50 фоиздан ортиғи аудиторияга киритилмайди ва 2 парадан ортиқ бўлмаган дарслар ташкил этилади. Ҳар парада 10 дақиқадан танаффус берилади.

Бунда талабаларга олий таълим муассасаси ҳақида маълумот берилиб, дарс жадвали, кимлар дарс бериши, тўлов-шартнома, масофавий таълимнинг олиб борилиши каби масалаларга ойдинлик    киритилади.

Баъзи олий таълим муассасаларининг платформаси ишламаяпти. Талабалар дарс тайёрлашда турли қийинчиликларга дуч келмоқда. Талабалар нима қилиши керак?

Матбуот анжуманида бу ҳақда ҳам маълумот берилди.

Олий таълим муассасалари платформаси ташкил этилган. Лекин, бугунги кунда олис ҳудудлар, интернет тезлиги яхши бўлмаган қишлоқлар бор. Айни жойларнинг туман марказларида компьютер синфлари ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда талабалар барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, битирувчи курсларнинг амалиёт ўташи қандай бўлади?

Мутахассиснинг фикрича, битирувчи курслар, магистратура юқори курс талабаларининг бир жойга бориб амалиёт ўташи бугунги кунда баҳсли масала. Агар педагогика йўналишида ўқиётган талаба мактабларга бориб амалиёт ўташи керак бўлса, мактабда ўқувчилар саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин. Айни жараёнда амалиёт ўташ керак бўлган касб йўналишлари юзасидан вазирлик томонидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Анъанавий ўқиш бошланадими?

Маълумотга кўра, узоқ ҳудудлардан ОТМга келиб ўқийдиган талабалар ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор. Бу эса эпидемиологик ҳолат юзасидан мумкин эмас. Шу боис ҳам айни вақтда масофавий ўқитиш ишлари давом эттирилади.

 

Сожида САИДОВА тайёрлади.