+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КАРАНТИНДА СТРЕСС ВА ДЕПРЕССИЯДАН САҚЛАНИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Психолог тавсиялари

Ҳозир дунёда шундай вазият юзага келдики, бу жараёнга ҳеч ким тайёр бўлмаган, ҳаёт бу қадар ўзгаришини хаёлига ҳам келтирмаганди. Буларнинг барчаси, чекланган иш режимига ўтиш ёки ҳатто ишсиз қолиш, молиявий қийинчиликлар, доимий қўрқув инсоннинг психо-эмоционал ҳолатига салбий таъсир қилади. Одамлар стрессни бошдан кечирмоқда. Бунинг оқибатлари эса соғлиқ учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун карантин пайтида стресс ва депрессияни қандай енгиш масаласи бугунги кунда энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Стресс ўзи нима?

Бу - тананинг ёқимсиз ва салбий ҳодисаларга муносабати. Карантин даврида стрессни келтириб чиқарувчи сабаблар:

-  келажакнинг ноаниқлиги;

- молиявий қийинчиликлар;

- касал бўлишдан қўрқиш;

- одатдаги турмуш тарзининг ўзгариши;

- ўйин-кулги ва одатий фаолиятнинг тақиқланганлиги;

- уйда доимий бўлиш зарурати;

- дўстлар, оила билан жонли мулоқотнинг йўқлиги ва        бошқалар.

Сизни биринчи навбатда нима ташвишга солмоқда? Ўзингиз учун стресснинг сабабларини аниқлаб, у билан шуғулланишни бошланг. Бунинг учун мутахассислар томонидан тавсия қилинган маслаҳатларга амал қилишингиз лозим:

Вақтингизни режали ва оқилона сарфлашга ҳаракат қилинг. Сиз оддий инсонсиз, шу боис стресс, хавотир ва депрессияга тушишингиз оддий ҳол. Фақат дангасалик қилманг, чунки стресс ва хавотир фаолиятингизга таъсир қилишини унутманг. Шунинг учун аввал руҳий ҳолатингизни нормаллаштириш, кейин эса самарадорлик ҳақида ўйлашингиз лозим.

 

Нима қилиш керак?

1. Ҳаракатларингизга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган стресс сабабларини белгиланг. Бундай вазиятда нима қилишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Албатта, биринчи навбатда шифокорларнинг тавсияларига амал қилишингиз керак - қўлингизни тез-тез ювинг, антисептиклардан фойдаланинг ва одамлар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг. Карантин чораларига риоя қилиш ўзингизни янада ҳимояланган ҳис қилишингизга ёрдам беради.

2. Бугунги кунингиз билан яшанг. Келажак ҳақида мулоҳаза юритмаслик, бошқаларнинг келажакда нима бўлишига оид тахминларига ишонмаслик, пул тугаб қолди, деб ўйламасликка ҳаракат қилинг. Буларнинг барчаси доимий стрессга олиб келади.

3. Кунингизни режалаштиринг. Кундалик тартиб деярли карантиндан олдинги каби амалга оширилиши мумкин. Агар уйда ишлаётган бўлсангиз, аввалгидек бир вақтнинг ўзида туринг. Уй ташқарисидаги одатий ўйин-кулгиларни севимли машғулотингиз билан алмаштиринг;

4. Маълумотларни саралаб чиқинг. Янгиликларни фақат  ишончли манбалардан олинг. Ижтимоий тармоқларда одамлар ёзадиган ҳамма нарсага ишонманг. Янгиликларни кунига бир марта текширинг;

5. Ўз ҳисларингиз ҳақида гапиринг. Қўрқувларингизни яқинларингиз билан баҳам кўринг, бу ҳақда ташвишланманг.Хавотир ва стрессни бошдан кечиришни тўхтатсангиз, ўзингизни ривожлантиришингиз мумкин.

 

Ухланг ва тўғри овқатланинг!

Ушбу даврда, айниқса      соғлом уйқу ҳақида унутманг. Доим бир вақтда ухлашга ётинг ва уйғонинг. Камида 7 соат ухланг.Тўғри овқатланишга ҳаракат қилинг. Овқатланиш тартиби ҳақида унутманг. Ўзингиз хоҳлаганингиздек овқатлансангиз, карантиндан кейин ортиқча вазн билан курашишингизга тўғри келади. Спиртли ичимликлардан тийилишингиз лозим. Бу дам олишга ёрдам беради деб ўйласангиз, ушбу фикрни миянгиздан чиқариб ташлаганингиз маъқул.

 

Ақлий фаолият билан шуғулланишни унутманг.

Миянгиз қанчалик яхши ишласа, стрессга берилиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади ёки уни енгиш осонроқ кечади. Ҳар куни хотира, диққат ва бошқа қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган машғулотлар билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. Соғлигимиз ўз қўлимизда эканлигини доимо ёдда тутишимиз керак. Юқоридаги қоидаларга амал қилсак, ўзимиздаги ички хавотир, қўрқув, стресс ва депрессияни муваффақиятли енга оламиз. 

 

Наргиза ХАЛИЛОВА,

 

психология фанлари номзоди, доцент.